Асосий тарбия методларига қуйидагилар киради:
-ижобий эҳтиёжларни, мотивларни, сезгиларни, феъл-атворни шакллантиришга ёрдам берувчи методлар-ишонтириш методлари, фаолиятни ташкил этиш, намуна кўрсатиш;
-коррекция қилиш методлари - булар шахсни бевосита шакллантирмасада шу жараёнга фаол таъсир кўрсатади, уларни ривожлантиради ёки аксинча, салбий характердаги хислатларнинг шаклланишига тўсқинлик қилади, ёмон феъл-атворни олдини олади. Буларга ижобий фаолликни рағбатлантириш методлари (тақдирлаш, мусобақалашиш), истиқбол чизиқларини ташкил этиш методларини, параллел ҳаракат қилиш методлари, салбий фаолликни тормозлантириш ва танқид этиш методлари киради.
Жазога ҳукм этилганларни қайта тарбиялаш, тузатиш ва тўғри йўлга солишни амалга ошириш шакллари.
Шакл (лотинча - Fоrma сўзидан олинган) ташқи кўриниш, сиртқи контури; бирон нарсанинг тузилиши, таркиби, бирон нарса тизимининг ташкил топиши. Шаклларни фарқлай билиш лозим: тузалиш тизимлари, педагогик жараён тизими, педагогик ўзаро ҳаракат қилиш, педагогик таъсир этиш тизими.
Педагогик таъсир этиш шакллари қуйидагича бўлинади:
Объект бўйича ( индивидуал, гуруҳий, оммавий);
Субъект бўйича (тарбиячи, бир гуруҳ тарбиячилар, бир гуруҳ қамоққа ҳукм этилганлар); тарбиявий тадбир амалга ошириладиган жой бўйича (аудитория, клуб, спортга оид ва бошқа..);
Кўпроқ (асосан) тарбия методидан фойдаланиш бўйича маъруза қилиш, сухбатлар ўтказиш, машқ қилиш, мусобақалашув ва шу кабилар.
Барча шакллар ўзаро бир бири билан боғланган ва ўзаро бир-бирини тўлдиради.
Вояга етмаган болалар ва ўсмирларни қайта тарбиялашнинг ўзига хос томонлари:
Вояга етмаган ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг кўпайиб бориши ушбу тоифадаги махбусларга нисбатан эътиборни кўчайтиришга, улар билан қайта тарбиялаш ишини олиб боришда янада самаралироқ йўлларни излаб топишни талаб этади.
Қамоқ жазосига ҳукм этилган бола, ўсмир ва бир қатор гуруҳларнинг тавсифномаси:
-ўсмирлик ёшининг ўзига хос томонлари (организмнинг жуда тез жисмоний ривожланиши, энергия, ташаббускорлик, фаоллик, тез таъсирчанлик, ўзини тутолмаслик, хассослик, ўзига нисбатан етарлича танқидий муносабатда бўлмаслик, реал воқеликни тўғри баҳолай билмаслик;
-айнима характер, аҳлоқий тутуриқсизлик, «енгил», осон ва чиройли ҳаётга интилиш (кино, видеофильмлар таъсирида);
-маданий даражасининг пастлиги;
-ўз-ўзига юқори ёки паст баҳо бериши;
бўш вақтини гуруҳларда ўтказишга интилиши (жиноятчилик кўпинча гуруҳий характерда бўлади) ;
-бўш вақтнинг жуда кўплиги ва уни самарали ташкил эта билмаслик;
-спиртли ичимликларга, наркотикларга берилиш, жинсий томондан жуда эрта етилиш ва жинсий ҳаёт натижасида қариндошлик алоқаларининг узилиши, ўқишга, ишлашга қизиқишнинг, эҳтиёжнинг йўқолиши;
-оилавий шароитнинг ёмонлиги ёки оилавий тарбияда йўл қўйилган жиддий хатолар натижасида ҳамда катта ёшдаги айрим кишиларнинг ўсмирни ўз фаолият доирасига тортиши натижасида ўсмир тарбиясининг қийинлашуви ёки педагогик жиҳатдан қаровсиз қолгани (умуман тарбия олмагани).
-Болалар ва ўсмирлар билан уларни тузатиш, тўғри йўлга солиш ишида фойдаланилади:
-касбий таълим бериш имкониятлари, уларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш;
-ўсмирларни жамоадаги фойдали ишларга қизиқтириш;
-педагогик назокат, сабр-тоқат, хадеб панд-насихат қилавермаслик, ишониш;
-бўш вақтни ташкилий тарзда ўтказиш, уни ўсмирларни маданий ва жисмоний ривожланишларига сарф этиш ва бошқалар.
Жазога ҳукм қилинган аёлларни қайта тарбиялашнинг ўзига хос хусусиятлари
Do'stlaringiz bilan baham: |