«Ижтимоий педагогика»



Download 1,19 Mb.
bet23/75
Sana24.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#203895
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   75
Bog'liq
ИЖТИМОИЙ ПЕД ТАЙЁР

Тўртинчисибу хозирги кунларда ҳаётда аёллар ўрни ва мавкеининг ўзгарганлигида. Олдинлари аёлларнинг бирдан бир ташвиши оила, болалар тарбиясидан иборат бўлган бўлса, эндиликда улар оиласидан ташқарида меҳнат қилмоқда, уларнинг ҳуқуқлари кенгайтирилганлиги сабабли давлат, жамоат органларида, сиёсий ташкилотлар ишида фаол иштирок этмоқдалар. Аёлларнинг мустақиллиги ошгани сабабли уларнинг психологиясида ҳам сезиларли ўзгаришлар содир бўлмоқда. Уларнинг аксарият қисми эрига моддий жиҳатдан қарам бўлмаганлиги туфайли оиласидаги ички муносабатларни бошқача олиб бориш ҳуқуқига эга бўлди. Хозирги замон рухиятининг таъсири натижасида оила бошлиқлари орасидаги эркинлик баъзи аёллар томонидан бошқача тарзда тушинилди. Яъни, баъзи бировлар барча чеклашлар, тўсиқлар энди йўқолди, деган хулосага келди ва бу оилада эркинлик ўрнига чалкашлик, алғов – далғовликка олиб келди. Оқибат натижада биз хозир “Кўп оилали” эркакларни, “иккинчи хотин” бўлган аёлларни тез – тез учратадиган бўлдик. Мана шундай холат оила ички дунёсини шунчалик ўзгартириб юбордики, энди уни образли қилиб айтадиган бўлсак у “Коммунал турар жойлар” характерини касб этди. Мана шундай салбий ўзгаришлар болалар тарбиясини мушкуллаштирди, болани оиласини ташлаб кетишига сабаб бўлмоқда.
Оила тарбиясидаги энг қийин масалалардан яна бири – бу оиладаги тартиб –интизомдир. Агарда болага катта эркинлик, хоҳлаган ишини қилиш ҳуқуқи берилган бўлса, ундан ҳеч нима талаб қилинмаса, шу билан бирга у тартиб – интизомга риоя этиш кераклигини ҳам тушунмаса, бу ота –онанинг тарбиялай олмаслигидан дарак беради. Бундай ота – оналар – “Бола ўз – ўзидан тарбияланаверади”, – деб хом ҳаёл қиладилар. Бундай фикрлаш мутлақо нотуғридир. Чунки бола тартиб – интизомга туғилганидан сўнг бир неча ой ичидаёк ўргана бошлайди. Худди мана шу даврда оилада умумий тартиб –интизомга риоя этилиши жуда муҳим. Ҳамма нарса аниқ белгиланмоғи: нимани қилиш мумкину, нимани қилмаслик, қандай қилиғи учун болани доимо жазолаш лозимлиги аниқ бўлмоғи керак.
Масалан, баъзи оилаларда болаларга кўп нарсалар қилишга рухсат этилмасада улар ҳамма ишни қилишади, чунки бу оилада болалар тартиб –интизоми назорат қилинмайди, 2 – чи оилада эса болаларига ҳамма нарсани қилишига рухсат этилган бўлсада баъзи бир ярамас қилиқларни қилишлари қатъиян маън қилинган ва болалар бундай ножўя ишни қилмайдилар.
Оила болаларни ёш пайтларидан бошлабоқ биронта вазифани бажаришларига ўргатиб бормоғи керак. Нимага кейинги йилларда ёшлар меҳнат қилмай, қийналмай енгил пул топиш пайига тушиб қолишди? Чунки уларни ёш пайтларида меҳнат қилишга ўргатишмаган, улар уйда биронта визифани бажаришлари лозимлиги ҳақида топшириқ олмаганлар. Натижада улар кун бўйи нимани хоҳласалар шуни қилиб, ҳар хил ўйинлар билан банд бўлишган ва бу уларнинг ҳаёт моҳиятига айланган. Катта бўлгач уларга, албатта, тер тўкиб меҳнат қилиш, (давлати ва халқи учун у ёқда турсин, ҳатто ўзи, ўз яқинлари учун ҳам) мутлақо ёқмайди. Ота – она боласини кўр – кўрона севса, уларни меҳнат қилиш ва оила ташвишларидан йироқлаштириб, ҳамма нарса билан таъминлаб турсалар, бундай тарбия ёмон оқибатларга олиб келади. Бола катта бўлганида ҳам хеч нарса учун жавобгар бўлмайди ва энди ўз ота – онасига «буйруқ» бера бошлайди.
Оилавий тартиб – интизомнинг асосий талаблари сифатида қуйидагиларни маслаҳат бериш мумкин: энг аввало, оилада ўрнатилган тартиб ва интизомга оила аъзоларининг барчасини қатъий риоя қилиши: ота – онанинг ўз фарзандини хулқ – атвори, ножуя иш қилса унинг сабабини билишга, ўз боласининг диди, фаросати, қизиқишлари, воқеа – ходиса тўғрисидаги нуктаи назарини билишга, тушунишга бўлган доимий интилишидир. Ота – она тартиб – интизом орқали нимага эришиш мумкин эканлигини, нимага мажберлаш орқали эришиб бўлмаслигини яхши тушуниб етмоқлари керак. Бола мактабга борганидан сўнг унинг тартиб –интизоми учун энди мактаб, синф раҳбарлари масъул, деб оиладаги тартиб – интизомни, оила қонун – қоидаларини бўшаштириб юбориш ҳам нотўғридир. Мактаб болани фақат ташқи жиҳатдан интизомга солади. Муҳими эса, болалик пайтидан бошлаб тарбиялаб, шакллантирилган ички интизом, ахлокий масъулиятдир.
Оилада тартиб – интизом бўлишини тарбиялаш билан бир қаторда ота – она бола шахсини ҳар томонлама намаён бўлиши учун ҳам қайғурмоғи лозим. Болада қандай қобилиятлар борлигини, унинг кучсиз, салбий томонларини ҳамда қандай типга оидлигини аниқламоқ керак. Баъзан боладаги яққол кўриниб турган, аммо чуқур бўлмаган бир қобилият, талант, бошқа бир асосий истеъдодни яшириб турган бўлиши ҳам мумкин. Масалан, бола шеърлар ёзишни машқ қилиб, баъзи бир ютуқларга ҳам эришиши мумкин. Бу эса ундаги асосий талантни, айтайлик, моҳир адабиёт ўқитувчиси, тарбиячи бўлиш истеъдодидан чалғитиши мумкин. Натижада бола шеърлар ёзиш билан оввара бўлиб, билар билмасдан ўзининг асосий истеъдодидан маҳрум бўлади. Шу сабабли ота – оналар болани фақат кучи етадиган вазифаларнигина ўз зиммасига олиш рухида тарбияламоқлари керак.
Ота – оналар боладаги истеъдод ёки қобилиятни ўз вақтида «пайқаб» олишлари билан бир қаторда, уни энг аввало, комил инсон қилиб тарбиялашга ҳаракат қилишлари лозим.
Кунлардан бир кун қадимги дунё донишманди Диоген ҳаммомдан чиқиб келаётганда ундан «У ерда одамлар кўпми?», – деб сўрашибди. Шунда донишманд: – «Одамлар жуда кўп аммо мен кишиларни кўрмадим. Уларнинг юзларига карайвериб биронта одамни ҳам аниқ –равшан кўра олмадим», – деб жавоб берган экан. Донишманднинг ушбу кинояли жавоби хозирги кунда ҳам ўз моҳиятини йўқотгани йўқ. Яъни, ота – оналар учун уларнинг болалари келгусида қандай лавозимни эгаллашлари, қанчалик мол – дунё орттиришлари эмас, балки қандай инсон бўлиб етишишлари муҳим бўлмоғи керак.
Оила ҳаётининг яна бир муҳим томонларидан бири – болада бўлғуси оилавий ҳаёт асосларини шакллантиришдир. Бу иш болаларда одатларни тарбиялашдан бошланмоғи лозим. Тарбиявий фаолиятнинг асосий воситаси – одатлантиришдир. Масалан, болаларни ҳар қандай бошлаган ишини охиригача етказишга одатлантириш. Бунда болада ўзи бажараётган ишга нисбатан масъулият руҳи тарбияланади, ўз истагини рўёбга чиқариш жараёнида тажриба тўпланади. Болани ижобий одатларга ўргатишда жудаям қаттиқ қўллик, талабчанлик ҳам қилмаслик керак. Чунки одатнинг мустаҳкамланиши учун вақт керак. Шошма –шошарлик қилинса у аксинча натижа беради. Агар яхши одатлар фақатгина оилада, оила доирасидагина қўллаб – қувватланиб, оиладан ташқарида эътиборсиз қолса, у кераксиз нарсадек ўз аҳамиятини йўқотади.
Яхши, ижобий одатларни усталик билан ривожлантириб (жисмоний ва ижтимоий – психик характердагиларини ҳам) бориш уларнинг бутун умр давомида сақланиб қолишига ёрдам беради.
Салбий одатларни йўқотиш учун, энг аввало, ўша одатлар келиб чиқишини олдини олиш, бола фаолиятини бошқа томонга йўналтирмоқ керак. Агар болада ёлғон гапиришга мойиллик сезилса, у рост гапирганида, яъни, ундаги ростгўйликни рағбатлантирмоқ, агарда унда қахр – ғазаб ҳислатлари кузатилса, меҳрибонлик, мулойимлик ва хушмуомилалик ҳисларини уйғотишга ҳаракат қилиш, агар асабийлик ва дарғазаблилик сезилса, уни баттарроқ хаёжонлантирмай, аксинча, тинчлантиришга ҳаракат қилмоқ керак.
Шуни эсдан чиқармаслик керакки, боладаги ёмон одатни йўқотаётганда унинг ички одатий фаолияти бузилади ва уни ўз вақтида ижобий одат билан қоплаш лозим бўлади. Агарда ўша яхши одат топилмаса бола аввалги одатига қайтади ёки ундан ҳам баттарроқ ёмон одатга ўрганади.
Оилавий тарбияда боланинг шахсий сифатларини ривожлантириш муаммоси алоҳида ўринда туради. Айниқса, бола ўз олдига қўйган мақсадларига эришиши учун зарур бўлган қобилиятларини ривожлан – тирмоқ керак. Бунда бола мақсадга эришиш йўлида ўзи эркин қарор қабул қилишига йўл қўймоқ, уни ҳеч нарсага мажбур қилмаслик лозим. Болани доимо бирон нарсани қилишга мажбурлаб туриш ёмон оқибатларга олиб келади. Чунки бунда боладаги ташаббус, мустақиллик йўқолади.
Оилавий тарбияда ота – оналар ва катта авлод вакилларининг (бува ва бувилар) фикрлари бир хил бўлмоғи керак. Агарда бола тарбиясига доир фикрлар ҳар хил бўлса, бир – бирини инкор этса, болаларнинг тарбияси бузилади, «тарбияси кийин» болалар пайдо бўлади. Болаларга талаблар қўйишда ота – оналар, бува ва бувилар ўртасида ўзаро келишмовчилик бўлса, болалар шароитга мослашиб олиб, уларга чап бера бошлайдилар. Натижада болада тўғри хатти – ҳаракат қилиш кўникмалари ривож – ланмай қолади, катталар гапига қулок солмайдиган бўлади.
Оила мактабгача тарбия муассасининг, кейинчалик эса мактабнинг талабларини ҳар томонлама қўллаб – қувватлаши жуда муҳимдир. Мана шундай қўллаб – қувватлаш бўлмаса, мактаб педагоглари ва ота – оналар ўзаро бир – бирларини тушунмасалар, уларнинг обрўси тушади, бола уларни алдай бошлайди ва ўзига фойдали бўлган вариантни қабул қала бошлайди.
Болага ягона талабларнинг қўйилиши биринчи навбатда ҳар бир тарбиячи томонидан боланинг ёш ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олишни, унинг олдига қўйилаётган талабларнинг моҳиятини тушунтириб беришни, боланинг хулқ – атвор нормаларига риоя килишини тақоза қилади.
Хозирги замон ўзбек оилаларининг тарбиявий сохадаги умумий ва хусусий томонларини, вазифаларини билиш ниҳоятда аҳамиятлидир. Тарбиявий вазифалар хусусиятларидан келиб чиқиб, болалар камолотига якка холда ёндашиш, ақлий, ахлокий, меҳнат, жисмоний, жинсий ва бошқа тарбия эхтиёжларини шакллантириш маиший, ижтимоий меҳнатга маънавий, рухий тайёрлаш каби мезон ва қоидаларни ҳисобга олиб иш тутмоқ мақсадга мувофиқдир.
Ўзбек оилаларида бола тарбиясида, ўғил болаларга нисбатан отанинг, қиз болаларга нисбатан эса онанинг устозлик қилиши асосий ўринни эгаллайди. Бу фикрлар 2 – мингдан ортиқ оилада ўтказилган анкета маълумотларида аниқланган.
Ўзбек халқи табиатан болажон халқ. Фарзандларга нисбатан бағрикенглик, меҳрдарёлик, ўта фидойилик халқимизга хос хусусиятлардир. Шу сабабли ота – оналар фарзандларининг пухта билим олишлари, қизиқишлари бўйича ҳамда касб – кор, ҳунар эгаллашлари, ахлоқ – одоб қоидаларини мукаммал билишлари ва уларга амал қилишлари учун зарур бўлган имкониятларни яратадилар. Чунки, оилада болани тўғри тарбиялаш –мустаҳкам пойдеворли жамият барпо этилишининг гаровидир. Бола тарбияси кенг қамровли, узоқ давом этадиган мураккаб жараёндир. Унинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Ушбу жараён йигит ва қизнинг ҳар томонлама муносиблигидан бошланади. Бўлажак ота – онанинг сог – саломатлиги, насл – насаби, дунёқараши, ахлок – одоби, моддий ва маънавий даражасининг мослиги, турмуш қуришга ҳар томонлама тайёрлиги фарзанд кўриш ва унинг тарбиясида катта аҳамиятга эга. Ўзбекистонда ёшларнинг турмуш қуришларидан олдин медицина кўригидан ўтишлари лозимлиги тўғрисидаги қарор ҳам хукуматимиз томонидан соғлом авлод тўғрисида қанчалик қайғураётганлигидан дарак беради.
Шуни таъкидлаб айтиш лозимки, оилавий ҳаёт бўлғуси эр – хотинларнинг алоҳида тайёргарлигини талаб этади. Мана шулардан келиб чиққан ҳолда махсус дастур ишлаб чиқмоқ ва шу дастур доирасида йигит ва қиз бўлғуси ота –она сифатида ўзларини тайёрламоқлари керак.
Ижтимоий педагогнинг вазифаси ёшларнинг никохга ахлоқий–психологик тайёргарлиги масалаларини, шахснинг ахлоқий тарбияси қирраларини, оиланинг ғоявий бойлигини кўпроқ тушунишни, ҳаётнинг бугунги талабини – эр – хотин биргаликда оила тебратиши зарурлигини ўқувчилар билиб олишларига ёрдам беришидадир.
Бу масалани чуқурроқ ёритиш учун олдиндан тарқатилган анкета маълумотлари асосида ҳар бир тарбияланувчидаги оилавий ҳаётга психологик тайёргарликнинг индивидуал даражасини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир.
Тарбияланувчиларга қуйидаги саволлар ёзилган анкеталар тарқатилади:
Сен оила қуришдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш лозимлиги тўғрисидаги кўрсатмага қандай қарайсан?
Никохга муносабатинг қандай?
Эр ва хотиннинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳақида нималарни биласан?
Сен ёшлар қурган оиланинг жамиятга даҳли йўқ, деб ўйлайсанми?
Сен ўз фарзандларингни тарбиялашга тайёрмисан?
Бола тарбияси ҳақида ота – онанинг нималарни билиши лозимлигини ўйлаб кўрдингми, бу ҳақда педагогик адабиётлардан нималарни ўқидинг?
Оила бюджетини режалаштиришни, хўжаликни юритишни биласанми?
Жавобларни таҳлил этиш ва тарбияланувчиларнинг бўлғуси никохга бўлган (ижобий, салбий) муносабатларини ҳамда никохга психологик жиҳатдан тайёргарлигини аниқламоқ лозим.
Шунингдек, ижтимоий педагог қуйидаги асосий масалаларга ойдинлик киритмоғи даркор:
Оилавий ҳаётга аҳлоқий – психологик тайёрлик.
Ижтимоий жиҳатдан мустақиллик.
Оила тўғрисидаги ҳуқуқий билимларни билиш.
Ижтимоий тарбия.
Болаларни тарбиялашга тайёргарлик.
Зарурий уй – хўжалик ишларини юритишга тайёргарлик.
Дўстона илтифот ва ҳурмат севги учун асосий негиз ҳисобланади. Буни ҳаёт аллақачон исбот этган. Мана шу икки фактор эр – хотин ўртасидаги психологик мосликни келтириб чиқаради. Ота – оналар, қариндошлар, дўстлар ва танишлар билан ўзаро яхши муносабатда бўлиш ҳам бахтли оиланинг шаклланишида катта аҳамиятга эга. Оилавий ҳаёт ҳар доим қувонч, шод – ҳуррамлик ва хузур – ҳаловат ҳамда тинч осуда кунлардангина иборат бўлмайди. Унда оғир кунлар, кўнгил қолишлар ва хафагарчиликлар ҳам бўлиб туради. Ёшликдан буларни тушуниш ва оилавий ҳаётга психологик тайёрланиш керак.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish