«Ижтимоий педагогика»



Download 1,19 Mb.
bet25/75
Sana24.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#203895
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   75
Bog'liq
ИЖТИМОИЙ ПЕД ТАЙЁР

Фойдаланилган адабиётлар.

1. В.А. Никитин тахрири остида. “Ижтимоий педагогика” Олий ўқув юртлари талабалари учун ўқув қўлланмаси. (русча). М. 2002 й.


2 Маллер А.Р Педагог ва ногирон бола оиласи. «Дефектология». М.1995 й.(русча) .
Ақлий жиҳатдан жиддий кусурларга эга бўлган болалар кўпинча меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш вазирлиги қарамоғидаги уй –интернатларда тарбияланадилар. Улар бу ерда 4 ёшидан 18 ёшига етгунларича тўла давлат томонидан таьминланишади. Шундан кейин уларнинг катта кўпчилиги катталар учун мулжалланган психонервологик интернатларга ўтказилади.
Ақлий жиҳатдан чуқур етишмовчиликка эга болалар, шунингдек, ўз оиласидан қолиб, мактабдаги махсус синфларда ўқишлари ёки реабилитациялаш марказларида ҳам тарбияланишлари мумкин. Бундай холларда ижтимоий – педагогга оиладаги аномал болани тарбиялашда ёрдам беришга йўналтирилган фаолиятида катта масъулият юкланади.
Ижтимоий педагог 1-чи навбатда бундай оилаларда хукм сураётган психологик шароитни ўрганиб чиқиши, ногирон боланинг ота-онаси билан ўзаро муносабатда этика нормаларига риоя этиши лозим.
Одатда боладаги чуқур ақлий қолоқлик у бир ёшига етмасидан олдин еки ҳаётининг дастлабки йилларидаек аниқланади. Аммо хасталик даражаси, унинг таркиби ҳамда унинг кейинги ривожланиш табиати хар бир болада бошқача бўлган индивидуал хусусиятларга эга бўлиши мумкин.
Чуқур ақлий қолоқликка эга бўлган бола ҳаётининг 1-чи кунларидан бошлаб оғир норасолиги билан ажралиб туради. У бошини жуда кеч тута бошлайди, қийинчилик билан утиради, туради ва юра бошлайди. Харакат турини ўзгартираётганда, гавда холатини ва харакатларини алмаштиришда ҳам катта қийинчиликлар сезади.
Турли гуруҳларда болаларда харакатга келтирувчи етишмовчилик турлича намоён бўлади. Тормозланиш хилидаги ақлий қолоқлик шаклида харакатланишдаги етишмовчилик харакатларнинг бир хиллигида, камлигида, суръатининг жудаям сустлигида, бўшашганлиги ва ланжлигида ҳамда бесунақайлигида кузатилади. Тез таъсирланадиган болаларда эса аксинча, жуда катта харакатчанлик кўзга ташланади. Лекин бу харакатлар мақсадсиз ва пала-партиш, бемантиқ бўлиб, бола изчил харакат қилишга қийналади. Бундай болалар кўпинча ўз-ўзига мустақил хизмат кўрсата олмайдилар. Уларда айниқса оёқ ва қўл бармоқларини дифференциалланган нозик харакат этиши қийинчилик туғдиради: болалар ботинкасини ипини боғлашга, тугмаларини тугнаб олишга зўрға ўрганишади, предметлар билан харакат этганда ўз кучларини тўғри ҳисобга олишмайди: предметларни қўлларидан тушириб юборишади ёки уларни маҳкам қисиб ушлаб, қаттиқ тортишади. Бундай болалар билан жисмоний маданият машғулотлари мунтазам ўтказилиб турилса, уларда харакатланиш моторикаси, харакатларнинг бир-бирига мувофиқлиги ва аниқлиги сезиларли равишда яхшиланади.
Ақлий жиҳатдан чуқур қолоқликка эга бўлган болалар психикаси хар томонлама бузилган бўлади. Масалан, зеҳни, идроки, диққати, хотираси, нутқи, фикрлаши, эмоционал-иродавий соҳаси ва бошқ.
Бундай болалар учун юзаки глобал идрок этиш, яъни предметларнинг бир бутунликда куриш характерлидир. Улар идрок этаетган материални анализ қилмайди ва таққосламайдилар. Бу оддий материал билан анча мураккаброк материал ўртасида кескин фарқ бўлиб, бола уни идрок этганида кўринади. Зарур пайтларда ўзига таниш предметлардан янги кўрсатилган предметнинг нимаси билан фарқ этишини билмайди. Бола кўпинча бундай вазифани бажаришдан бош тортади ёки ўйлаб, куч сарф этиб ўтирмасдан хато ишлаб қўяверади.
Улар учун ўзгарувчан шароитдларда предметларнинг хусусиятларини идрок этиш айниқса қийинчилик туғдиради. Машғулот ўтказилаётган пайтда предметларни айрим хусусиятларини анча-мунча ажрата олиб, масалан, бир хил ўхшашликдаги жуфт предметларни танлаб ола билишса, мустақил уй шароитида, бошқаларнинг ёрдамисиз ана шу ишни бажара олмайдилар.
Акли заиф болалар кўпинча куриш ва эшитиш органларининг нормадан четга чиқиши билан оғрисаларда, уларнинг аксарият қисмида мана шу органлар бут сақланган бўлади. Бундай болаларнинг кўпчилигида сенсорлик функцияларининг ривожланмай қолиши – анализаторлар, яъни сезги органлари, мия ва уларни бириктирувчи асабларнинг шикастланиши бўлмай, балки бола томонидан улардан тўла фойдалана билмасликдир. Масалан, оз сондаги предметларни (икки рангдаги 2-6 предметлар) ўзаро бир-биридан ажратиш талаб этилса, 6-9 ёшлардаги кўпчилик болалар бу вазифани осончиликда бажаришган.
Агарда предметлар сонини 10-12 тагача кўпайтирилса, болалар олдин ўзлари кўрган рангларни энди чувалаштириб юборадилар. Мана шунинг ўзи ҳам болаларнинг идрок этишдаги қийинчилик ва хатоликлар уларни сезги органларидаги касаллик билан эмас, (чунки улар предметлар оз сонли пайтда рангларни фарқлай билишга) балки қабул қилиб олинаётган ахборотларни қайта ишланиши жуда суст ва етарлича эмаслиги билан боғлиқ эканлигини кўрсатади.
Ақлий жиҳатдан қолоқликка эга бўлган болаларнинг идрок этишга доир бутун фаолияти дифференциалланмаганлиги ва умумийлиги билан характерланади. Бир мақсадга қаратилган усулларнинг – анализ этиш, таккослаш, тизимли изланиш, материалнинг тўлалигича камраб, илгаб олишнинг йўқлиги, ноадекват харакат усулларининг қўллашлари – мантиқсиз, тартибсиз ва онгсиз равишда харакат этишларига олиб келади. Зеҳн, идрокни ривожлантириш буйича олиб бориладиган махсус машғулотлар болани мақсадсиз, бетартиб харакат этишдаги вазифаларни онгли равишда бажаришга ўтишига йўналтирилмоги керак.
Ақли заиф болаларнинг диққати доимо у ёки бу даражада бузилган бўлади. Уни бирон нарсага қаратиш қийин, турғун эмас ва болалар доимо бошқа нарсаларга чалғиб, алахсиб кетадилар. Уларда фаол диққат жудаям суст ва у олдиндан кўзланган мақсадга эришишда озлик қилади. Кичик ёшдаги болалар диққатини фақат ёрқин, ранг – баранг предметлар, расмларга қаратиш мумкин бўлсада, узоқ вақт мобайнида бир нарса устида ушлаб туриш жудаям қийин. Қулай, яхши шароит яратилса ва улар билан иш олиб боришнинг ўзига хос хусусиятларига (фаолият турларини тез-тез ўзгартириб туриш, материални режалаб, бўлиб - бўлиб ўргатиб бориш ва хак.)катьий риоя этиб борилса кўпчилик болалар ўқув жараёнига анча фаол киришади ва ўқитувчи топшириқларини бажара бошлайди. Диққатини ўз кучи етадиган бирон фаолиятдан бошқа бирисига кўчира бошлайди.
Интеллектуал жиҳатдан аниқ кўриниб тўрган қолоқликка эга бўлган болалар психикасини ўрганиш шуни кўрсатадики, улардаги мантиқий ва механик хотира бир хил – паст даражада эканлигини кўрсатди. Шунинг билан бирга, механик хотиранинг устунлик қилиши каби холлар ҳам учрайди. Бу вокеа, ходисаларга жойларга сонларга бўлган хотиранинг бир қисмидир.
Ақлий жиҳатдан чуқур қолоқликка эга бўлган болалар, ҳамда интеллектуал жиҳатдан анча енгил етишмовчиликка эга болаларга ўзоро бир-бири билан мантиқан боғланган кичик матнни ёдлаш топширилганда улар бу вазифани яхши уддалашган. Аммо, ўзаро бир-бири билан боғланмаган сўзларда иборат матнни ёмон ёдлашган. Демак, катта мана шундай ақлий қолоқликка эга болалар ҳам, энг минимал тарзда бўлсада уларга берилган матндаги энг оддий боғлиқликларни илғаб олишга кодир бўлганлари сабабли, уларга матнни хотирада сақлаб колишларида ёрдам беради.
Интеллектуал жиддий тарзда бузилган болалар одатда атайлаб бўлмаган хотирада сақлаш усулидан фойдаланадилар. Уларнинг диққати нимага тортилса шуни эсда қолдиришади. Ўқув материалини эсда сақлаш ҳақидаги талаб уларнинг хотирада тутишни осонлаштирувчи усуллар фаолиятини (мнеманик усулларни) суст ўзгартиради.
Бундай болаларнинг ақлий жиҳатдан орқада қолиши айниқса билиш фаолиятида, фикрлашида аниқ равшан кўринади. Уларни ўзи билган билимлардан мустақил тарзда фойдаланишга ўринишлари жуда катта қийинчилик туғдиради. Олинган билим ва кўникмалардан озгина ўзгарган шароитларда ҳам амалий тарзда фойдаланиш, вазиятни мустақил анализ қилиш, оддий ҳаётий вазифаларни бажаришда биронта қарорга келиш, буларнинг барчаси ушбу тоифадаги болалар учун хал этиб бўлмайдиган бир муаммодир. Улар энг содда умумий хулосалар чиқаришга қодир бўлиб, ўқиш жараёнида предметларни маьлум бир гуруҳларга тўплашлари (кийим, хайвонлар ва бошқа.) мумкин. Аммо, бирон нарсани тушуниб олиб, кейин уларни умумлаштириш катта қийинчилик туғдиради ва кўпинча тасодифий, ситуацион умумлаштиришлар билан алмаштирилади. Мана шу тарзда улар кийимлар ва шкафни, сабзавотлар ва кострюлни ўзаро бирлаштирадилар ҳамда буни – «кийимларни шкафга осиб қўйиш», «онам шўрва пиширяпти» ва хакозо тарзда тушунтирадилар.
Агар ақлий жиҳатдан қолоқ болаларга оддий сюжетли расмнинг мазмунини сўзлаб бериш таклиф этилса, улар энг яхшиси, айрим предметларнигина кўрсатиб, номини айтадилар. Расмларни жойлаштирганда мазмунига қараб, кетма-кет жойламасдан, бетартиб, пала - партиш қўйиб чиқаверадилар. Сюжетли расмларнинг бир нечтасидан фойдаланиб биронта мантиқли хикоя ҳам туза олмайдилар.
Бундай болалар фикрлашидаги жиддий камчиликлар уларни ўқишга, хат-саводга ва ҳисоблаш, санашга ўргатишда ёрқин намоён бўлади. Улар охир-оқибатда ўқишга ўрганишлари мумкин, аммо мазмунини тушинишга уларнинг кўпчилиги қодир эмас. Ўқиганларини улар умумлаштира олмайдилар, идрок этишда ўзук-юлуқлик (фрагментарность) аниқ кўриниб туради. Шу сабабли матндаги гаплар ўзаро бир-бири билан мантиқий боғланмайди. Бундай болалар ўзлари йўл қўйган хатоларини сезмайдилар, шу сабабли уларни тузатмайдилар ҳам (енгил тарзда ақлий қолоқликка учраган болалар эса хатоларини тузата оладилар). Мана шуларнинг барчаси материални ўзлаштириш жараёни онгсиз тарзда кечаётганини кўрсатади.
Ақлий жиҳатдан чуқур қолоқликка эга бўлган болалар қийинчилик билан санокни (тартиб саноғини) эгаллаб олишлари мумкин. Кўргазмали воситалардан фойдаланиб, арифметик амаллардан баъзиларини бажара ҳам оладилар. Аммо, конкрет бўлмаган, хатто 1-чи ўнлик доирасидаги ҳисоблашларни бажариш уларнинг кулидан келмайди. Улар айниқса масалаларни ечишда жуда қийналишади. Масала шартлари уларнинг ёдида деярлик қолмайди. Натижада улар масалани тўлиқ еча олмай унинг айрим қисмларини бажаришга харакат қиладилар. Улар берилган топшириқни истамай онгсиз қабул қилишади. Сабаби, топшириқни бажаришдан мақсад нима эканлигини англамасликдадир. Натижада улар топшириқни бажаришдан қочишади, руҳий сусткашлик уларга хос холат ҳисобланади. Кўпчилик болалар ўз харакатларини, фаолиятини мақсадли тарзда ташкил эта олмайдилар, яъни бир харакатдан иккинчисига аста-секин, изчиллик билан ўтишмайди, вазифани бажаришда адекват усулларни қўллашни билмайдилар.
Мунтазам ўқитиш натижасида болалар кучлари етадиган амалий вазифаларни бажара бошлайдилар, уларнинг фаолият характери анчагина ўзгаради: харакатлари бироз мақсадли йўналган, онгли ва режали бўла бошлайди; топшириқни тезроқ тушунадиган бўлишади, вазифани анча аниқрок бажара оладиган даражага етишади. Бу эса уларнинг ақлий ривожланишида маълум даражада потенциал имкониятлар борлигидан дарак беради. Лекин бу имкониятларни амалга оширилиши учун жуда катта сабр матонат, чуқур ўзига хос иш олиб борилмоги лозим бўлади.
Нутқнинг ривожланмай колиши ҳам боланинг ақлий жиҳатдан жиддий орқада колиши билан боғлиқ. Энг аввало, бола жуда кеч сўзлашга ўрганади. Уларнинг кўпчилиги 6-7 ёшларида гапиришга киришади. Нутқнинг ривожланмаганлик даражаси кўпинча руҳий жиҳатдан ривожланмай колишнинг умумий даражасига тўғри келади. Аммо, у ёки бу томонга оғишлар ҳам учраб туради. Баъзи болаларда бир хил сўзлардан иборат маъносиз, мантиқсиз, «бой» нутқни ҳам кузатиш мумкин. Бундай холларда қуруқ, бемаъни ва акс садоли «эхолотик» нутқ ҳақида гап бориши тушунилади. Баъзи болаларда эса нутқ пайдо бўлмайди ва деярлик ривожланмайди ҳам. Буларни энди «нутқсиз» болалар деб аташади.
Кичик ёшлик пайтида болалар бошқаларнинг гапини яхши тушунмайдилар. Айрим таянч сўзларни (уларнинг ўз эҳтиёжлари, талаблари билан боғлиқ бўлган), сўз охангини, товушнинг баланд, пастлинигина илғаб оладилар. Аста – секин улар ўзларига қарата айтилган гапларни тушуна бошлашади, озгина бўлсада сўз луғатлари кенгаяди. Аммо нутқни тушунишлари фақат ўз шахсий тажрибаси билан боғлиқ тарзда, чегараланган бўлиб қолаверади.
Ақлий жиҳатдан чуқур орқада қолган кичик ёшдаги болаларнинг мустақил нутқи кўпинча айрим сўзларни, гап ва жумлаларни айтишдан иборат бўлади. Уларда ифода бўлмайди, дудуқланади, гап тўғри тузилмайди. Сўзлаб билмаслик оқибатида улар буни имо-ишоралар билан, хар хил тушуниб бўлмайдиган товушлар ва улар учун маълум бир маъно, мазмун касб этувчи ўзига хос сўзлар билан тўлдирадилар.
Ўқиш ўрганиш натижасида бу болаларнинг луғат бойлиги ҳам кўпая боради: Улар турмушда қўлланиладиган предметларнинг номларини, хайвонларнинг, сабзавот ва бошқа нарсаларнинг номларини билиб олишади. Ўқиш ҳамда маиший вазият билан боғлиқ бўлган харакат номларини айта бошлайдилар. Лекин улар бу сўзларни одатда маълум бир предмет еки бир гуруҳ предметлар билан конкрет вазиятдан келиб чиққан холдагина боғлаб айтишади.
Одам ижтимоий жиҳатдан адаптацияланиши учун уни бошқа кишилар билан мулоқатда бўлиши, сўзлашиши, яьни, унда маьлум бир диалогга киришиш тажрибаси шаклланмоғи даркор. Юқорида гап юритилаётган болалар эса амалда бошқа одам билан диалогга киришиш ташаббускори бўлмайдилар. Сусткашлик, бирон сўз айтишга эҳтиёж сезишнинг жудаям камлиги ва атрофида бўлаётган воқеаларга қизиқишнинг озлиги-мана шуларнинг барчаси уларнинг сўз лугатининг усишига, фаол мулоқатга киришишларига тўсқинлик қилади. Ўрганган сўзларини ҳам улар мулоқот пайтида деярлик ишлатмайдилар.
Шундай бўлишига қарамасдан бундай тоифадаги болалар билан ўқиш машғулотлари махсус тарзда ташкил этилса маьлум даражада муваффақиятга эришиш мумкин. Уларнинг кучи етадиган амалий фаолият жараёнида бола маьлум даражада нутқнинг коммуникатив функциялашни эгаллаб олади, ўз уртоклари билан диолог қилишга киришади, ўқитувчисига саволлар бера бошлайди. Мана шундай тарзда ўқув машғулотлари давом қилдирилганда болада мулоқотда бўлишга эҳтиёж аста-секин ошиб боради. Болаларни сўзлашишга ундовчи, яхши кайфият яратувчи, уларнинг фаолият қилишларига кумаклашувчи яхши, қулай шарт-шароитлар яратилса, улар ўз атрофидаги одамлар билан элементар даражада мулоқотда бўлишлари мумкин.
Ақлий жиҳатдан орқада қолган, интеллектидаги қусурлардан жабр тортаётган болаларда эмоционал-иродавий хусусиятлар ҳам сезиларли ўзгаришларга учраган бўлади.
Одатда бундай болаларда ташаббус, бирон нарсага интилиш ва мустақиллик бўлмайди. Улар ташқи таассуротларга бевосита ва импульсив тарзда жавоб қайтаришади, хеч нимани ўйламасдан харакат қилишади. Бундай болаларнинг кўпчилиги ташқи таъсирга осон берилади, жуда инонувчан бўлади ва шу билан бир вақтнинг ўзида улар барча янги нарсаларга, ўзига таъсир ўтказилишига қаттиқ қаршилик кўрсатишади. Уларнинг кўпчилиги бошқалар томонидан ўз шахсининг баҳоланишига жуда сезгирлик билан қарайди. Уларни мақталса, болалар дархол катта завқ-шавқ билан ўз хурсандчиликларини билдиришади, танбеҳ берилса кўпинча жуда хафа бўлиб, ранжишади ҳамда жаҳллари чиқади ва уришади.
Болаларнинг эмоционал хис-туйғулари турлича намоён бўлади. Уларнинг баъзилари учун ўз хис-туйғусини ланжлик билан, доим бир хилда ва кечикиб намоён қилиш хос бўлиб, бундай болалар ўзига таъсир этувчи нарсаларга худди бефарқдек, бепарводек бўладилар. Бошқалари эса жуда кучли хис-хаяжон билан жавоб берадилар. Баъзан, уларнинг қандай жавоб қайтаришини билиб ҳам бўлмайди. Шунинг билан бирга, барча болаларда ҳам эмоцияларни намоён этишда турли-туманлик ва фарқ этишлик кузатилмайди, уларга ҳис-туйғуларини намоён этишда харакатчанлик етишмайди.
Ақлий жиҳатдан чуқур қолоқликка эга болалар психикасининг хар хил, ўзига хос хусусиятларини биз юқорида баён этдик. Улар ушбу тоифадаги болаларнинг барчаси учун характерлидир. Бинобарин, чуқур ақлий қолоқлик –МНТнинг турлича эткологик омиллар таъсири натижасида касалликка чалиниши бўлса, мақсадли тарзда йўналтирилган психологик-педагогик таъсир этишда мана шу фарқларни ҳисобга олиш зарур бўлади.


Даун синдромига учраган болалар.
Ақлий жиҳатдан чуқур қолоқликка эга бўлган болалар ўртасида Даун синдромига учраганлиги кайд этилганлари анча катта ўринни эгаллайди (махсус муассасаларда бундай болалар гуруҳ ва синфлардаги болалар умумий таркибининг 30% ва ундан кўпрогини ташкил этади). Бундай болаларда ўзига хос юз тузилиш тури мавжуд: кўзлари қисиқ бўлиб, унинг ташқи бурчаклари бироз юқорига кўтарилган, «тугмачадай» кичик бурун ва юзлари қизарган бўлади. Огзи ярим очилган, тили калин ҳамда ажин ва чуқур бурушикларга тўла, тишлари нураб, емирилган, бош суяги одатдагидан кичик, пешонаси қийшиқ, қўл бармоқлари жуда калта бўлади.
Даун синдроми билан касалланган болаларда бошқа, чуқур ақлий қолоқликка дучор бўлган болаларникига қараганда каттароқ даражада моторикаси бузилган бўлади. Улар учун харакат эташнинг бесўнақайлиги, қийшайиб, тентираб юриш характерлидир.
Даун синдромига дучор бўлган болаларда пассив ва фаол сўзлар луғати ўртасидаги фарқ жуда катта. Бундай тоифадаги болалар нутқининг қўпол тарзда ривожланмай колиши (артикуляр аппаратининг шикастланиши, дудуқланиш) кўпинча уларнинг хақиқий фикрлаш холатини яшириб туради ва уларнинг билишга бўлган қобилиятлари паст, деган таассурот хосил бўлишига олиб келади. Лекин, улар новербал вазифаларни бажараётганларида (предметларни таснифлаш, ҳисоблаш, операциялари ва бошқа) бошқа, ақлий жиҳатдан чуқур қолоқликка эга болалар каби бир хилдаги натижаларга эришадилар.
Ушбу тоифадаги болалар бошқа, чуқур орқада қолган болалардан яна шахсий, ўзига хос хусусиятлари билан ҳам фарқланадилар. Улар кўпрок даражада таъсирга берилувчан, инонувчан, бошқаларнинг харакатлари ва феъл-атворига тақлид этувчилардир. Мана шу каби шахсий хусусиятлар ижтимоий педагог томонидан улар билан иш олиб боришида назарда тутилиши лозим. Чунки, Даун синдромига дучор бўлган болаларни ўқитиш кўпчилик холларда ўқитувчи харакатларига таклид этиш асосига курилади.
Уларнинг баъзи бирларида эпилептоид (тутқаноқликка оид) характер хусусиятлари эгоцентризм (манманлик, худбинлик), хаддан зиёд батартиблик, ичиқоралик, бадҳоҳлик хусусиятлари кузатилади. Аммо, бу тоифадаги кўпчилик болалар ижодий шахсий хусусиятларга эга. Улар ёқимтой, хушмуомила, ҳайриҳоҳ ва вазминдирлар. Даун синдромига дучор бўлган болалар хис-туйғусини нисбатан турғунлиги улар билан коррекциялаш, тарбиялаш ишларини муваффақиятли олиб боришга имкон беради.
Фенилкетонурия хасталигига чалинган, ақлий жиҳатдан чуқур орқада қолган болалар. Фенилкетонурия касаллиги билан оғриган болалар ақлий жиҳатдан қолоқликка эга бўлиш билан бирга бошқа турли хил иллатларга ҳам эгадирлар. Уларда ҳаммасидан ҳам кўпроқ нутқ қобилияти ривожланмаган. Кўпчилик болаларда хатто мактаб ёшида ҳам экспериссив (таъсирли) нутқнинг ўзи йўқ, баъзиларида нутқнинг ривожланиши айрим сўзларни айтиш билангина чегараланган. Талаффуз этиш бузилган, дудуқланади. Феъл-атворлари ҳам тез-тез бузилиб туради: кайфиятлари бузилади, ғайриихтиёрий тарзда харакатлар қилади.
Бундай болаларда марказий нерв тизими тезда ишдан чиқади ва улар узоқ чўзиладиган зўриқишга чидай олмайдилар. Уларда диққат ва хотиранинг бузилиши, издан чиқиши кузатилади. Машғулотлар даврида уларнинг диққати бирон нарсага қийинчилик билан тортилади, ишга ҳам катта қийинчилик билан киришади ва айрим холларда уларни машғулотдан қочишлари, қайсарлик қилишлари кишини хайрон қолдиради.
Фенилкетонурия билан оғриган болаларда кўриш анализатори билан боғлиқ бўлган тушунчалар ва тасаввурлар осонлик билан шаклланади: расмларни тезда таниб олиш, ўлчам, шаклларни фарқларини билиш, гулларни ажрата олиш кабилар. Бунда анчагина нозик фарқлай олиш, табақалаштириш, даражалаш ҳосил бўлади. Лекин, сон, миқдор ҳақидаги тушунчалар ҳисоблаш кўникмалари, конструктив (амалий) фаолиятда бўлиш уларда қийинчилик билан шаклланади. Энг катта қийинчиликлар уларни ҳисоблашга, харфларни ёзишга, уларни чизиқ бўйлаб жойлаштиришга ўргатишда ҳамда расм ясаш, конструкциялашда (тузиш, ташкил этишда) юзага келади. Бундай болаларда танқидий муносабатда бўлиш элементларини, уялиш, тортинишни тез-тез кузатиш, юқори даражадаги таъсирчанлик, сезувчанликни кўриш мумкин.
Фенилкетанурия (ФКУ) – наслий касаллик бўлиб, организмда модда алмашинувининг бузилиши сабабли келиб чиқади. Ушбу касалликда бемор жигарида маълум бир фермент(фенилаланинг-идроксилаза) йўқ бўлади.
Чуқур ақлий қолоқликнинг болалар церебрал параличи билан қўшилишига дучор бўлган болалар одатда бир қатор нуқсонларнинг мураккаб бирикувида: ақлий жиҳатдан орқада қолиш билан бирга улар дизартрия ва бошқа болаларга нисбатан анча чуқурроқ бўлган нутқнинг умумий ривожланмаслиги оқибатидан азоб тортишади. Интеллект жиҳатдан қолоқликнинг харакат этиш ва нутқий нуқсонлар билан бирга қўшилиб кетиши оқибатида жуда чуқур ақлий заифлик ҳосил бўлади. Натижада бундай болалар ўз-ўзига хизмат қила олмайдилар, ижтимоий ҳимоя этиш муассасаларида кўпинча уларни етиб қолган, тура олмайдиган ва ўқитилмайдиган тарбияланувчилар бўлимига ётқизадилар. Шу сабабли улар энг оғир контингент қаторига киради.
Шунинг билан бирга, тажрибаларнинг кўрсатишича, айнан манашу касаллик билан оғриган болалар, агарда уларга тизимли тарзда малакали педагогик ва логопедик ёрдам кўрсатилса, ақлий ва нутқий ривожланишда яхши натижалар берар экан. Айниқса, дефектолог мана шундай болаларга алоҳида эътибор бериши ва хар томонлама коррекцион ёрдам кўрсатиши, улар ичидан махсус дастур асосида ўқитишга лойиқ болаларни аниқлаб олмоги лозим.
Туғилган пайтиданоқ болада ақлий ва жисмоний ривожланишда четга оғишлар маълум бўлса, боланинг ота-онаси тушкунликка тушади, диллари хуфтон бўлади ва ҳаётлари издан чиқади. Уларнинг хар бири ўзини айбдор деб ҳисоблайдилар ва фарзандининг келгуси ҳаётидан ташвишга тушади. Ҳа, бундай мураккаб вазиятда эсанкираб қолиш, уни қабул қилиш осон эмас. Шу сабабли ҳам ногирон бола туғилган оилалар кўпинча нотинч бўлади ва ажралиб кетади. Табиийки, бундай боланинг тарбияси онасининг зиммасига тўшади ва у доимо стресс холатида юради, руҳий азоб чекади.
Бундай оилаларда психологик шароит бошқа сабабларга кўра ҳам оғирлашиши мумкин. Яъни, оила бюджети камаяди, чунки ота-оналарида биттаси болага қараш учун ишдан қолишга мажбур бўлади. Бунинг оқибатида ижтимоий, жамоавий алоқалар бузилади, юзага келган турли хил турмуш муаммоларига қарши туришда психологик қўллаб-қувватлашнинг йўқлиги вазиятни янада кескинлаштиради.
Юқорида баён этилган мулоҳазаларни назарда тутган холда ижтимоий педагоглар оиласида ногирон бола бўлган ота-оналарга нисбатан ортиқ даражада назокат билан муомалада бўлмоқлари керак. Беандишалик, дағаллик қилиш мутлақо мумкин эмас.
Ақлий жиҳатдан чуқур қолоқликка дучор бўлган болаларни ўқитиш осон эмас. Уларнинг потенциал имкониятлари ҳам жуда секин намоён бўлади. Бунда бола нимадан қийналаётган бўлса, ўша нарса биринчи навбатда кўзга ташланади. Шу сабабли ҳам боланинг ота-онасининг диққатини унинг муваффакиятсизликларига ва ноадекват харакатларига хадеб қаратавермаслик керак. Чунки иш мана шу усулда бошланса муваффақиятга эришиш қийин бўлади. Ногирон боланинг ота-онаси билан (ишни) сухбатни боланинг хозиргача нималарга эришгани ва унинг эндиги ривожланишида қандай масалаларни хал этиш лозимлиги тўғрисида бошланса, ижобий натижаларга осонроқ эришиш мумкин.
Болага ёрдам беришда учрайдиган объектив қийинчиликлар, боланинг ўзига хос феьл-атвори, эмоционал-иродавий хусусиятлари билан ижтимоий педагог албатта тўқнашади. Лекин булар бола ва унинг ота-онаси билан бўлган ўзаро ишончи, ҳайриҳоҳона сухбатлар чоғида содир бўлади. Бола билан машғулотларни қандай ўтказиш лозимлиги ҳақида тавсиялар бераётганда ижтимоий педагог хар бир оиладаги ҳаёт тарзи, шароитини, оила таркиби ва маданий даражасини, болалар сонини ҳисобга олиши шарт. Агар шундай қилмаса у берган маслаҳатларни бажариш қийин бўлади, боланинг ота-онасида ўзларига ишонмаслик, ижобий хислатлари етарли эмас, - деган фикр пайдо бўлиши мумкин. Ижимоий педагог боланинг ота-онасига унинг феьл-атворини қандай қилиб тартибга келтириш мумкинлиги ҳақида сўзлаб бериши, оилавий тарбияни тўғри ташкил этиш йўлларини кўрсатиб бермоғи лозим.
Ақлий жиҳатдан чуқур қолоқликка дучор бўлган бола ота-оналарининг роли бениҳоя каттадир. Кўпчилик ота-оналар ўз фарзандининг ақлий ва жисмоний жиҳатдан ривожланиши учун барча чора ва тадбирларни кўрадилар. Аммо, бунда уларга кўпинча педагогик, психологик билим ва кўникмаларнинг етишмаслиги, баъзан эса сохта тушунча ва тасаввурлар халақит беради. Масалан, бола ўзи мустақил равишда бажариши мумкин бўлган ишларнинг кўпчилигини онаси бажараётганини кузатиш мумкин. Тўғри, бундай болалар ёрдамга муҳтож, турмуш кўникмаларини ҳосил қилишда уларни соғлом болаларга қараганда кўп даражада қўллаб-қувватлаш зарур. Ногирон бола тарбияси катта чидам, қунт-матонат, фаҳм-фаросатни ва кўпинча хатто педагогик топқирлик, ижодкорликни ҳам талаб этади. Болага нисбатан тўғри ёндашиш, боланинг кучи етадиган вазифаларни хар куни изчиллик билан бажаришига эришиш ва болани шунга кўниктириш, вақт ўтиши билан ўзининг ижобий самарасини беради. Бола бора-бора ўзига ўзи хизмат кўрсата бошлайди ва баъзан хатто ота-онасига кучи етганича ёрдам бера бошлайди.
Ота-онанинг ногирон боласига нисбатан тўғри ёндошиши – бу болага чексиз паноҳгоҳлик қилиш эмас, балки у билан хушмуомалада бўлиш, ҳайриҳоҳлик билдириш, уни тарбиялаш мақсад ва истиқболларини аниқ тушунишдир. Тажрибаларнинг кўрсатишича, мана шундагина бола, ўсмир яхши тарбияланиши, меҳнатсевар бўлиши, покиза ва саранжом-саришта юриши ва маълум даражада турмушда мустақил бўлиши, атрофдаги одамлар билан хушмуомалалик билан муносабатда бўлиши мумкин.
Ақлий жиҳатдан чуқур орқада қолган болалар билан коррекцион иш олиб боришдан мақсад - уларнинг ижтимоий адаптациялаштириш, ҳаётга, ўз-ўзига хизмат этишга тайёрлаш, кўниктириш, ўргантиш ва эҳтимол жамиятга қайтаришдир.
Олдга қўйилган мақсадларга эришиш қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш билан таъминланади:
1. Ўқитиш жараёнида болаларда маълум изчилликда психик функцияларни ривожлантириш ва иложи борича улардан камчиликларни эртароқ коррекция қилиш. Тарбияланувчиларни билиш фаолияти асосларига асос солиш.
Умуман аномал болалар ва хусусан ақлий жиҳатдан чуқур орқада қолган болаларни коррекция қилиш муаммоси жудаям муҳимдир. Улар билан иш олиб боришда бола нутқини ривожлантиришга, фаолият кўрсатишига, ўйин, ўз-ўзига хизмат қилиш кўникмалари, мақсадли харакат этиш, феъл-атворини тўғрилаш, тартибга келтиришга, атрофдаги одамлар билан муаомалада бўлишга катта эътибор бериш зарур.
2. Интеллекти чуқур тарзда бузилган болаларни тарбиялаш, уларда тўғри феъл-атворни шакллантириш. Ушбу бўлимда асосий эътибор болада ижобий одатларни тарбиялашга қаратилади.
Ногирон болаларда ҳам маданий феъл-атвор кўникмаларини ривожлантириш, одамлар билан хушмуомалада бўлиш, чиқишимли бўлишга ўргатиш керак. Улар ўз талаб ва илтимосларини билдира олишлари, унга мурожаат этганда шунга яраша адекват жавоб беришлари, ўзини химоя қила олишлари ва ҳавф-хатардан ўзини олиб қоча олишлари керак.
Ташқи феъл-атвор шаклларига ҳам катта эътибор бериш зарур. Хатто ақлий жиҳатдан чуқур қолоқликка дучор бўлган болалар ҳам яхши тарбия олишлари, ўзларини тўғри тутишлари, маданиятли бўлишлари мумкин эканлигини исботловчи мисолларни амалиётда кўплаб келтириш мумкин. Ҳаётий вазиятларни уларнинг барча мураккабликларида тушуниб етмасаларда, бундай болалар машк этишлари натижасида хосил килган мустаҳкам одатлар туфайли атрофидаги одамлар билан мулоқот қила оладилар, жамиятда қабул этилган феъл-атвор нормаларига риоя қиладилар.
3. Меҳнат таълими, ўз-ўзига хизмат этиш кўникмаларини хосил этиш ва кучлари етадиган хўжалик маиший меҳнат турларига тайёрлаш.
Энг содда ва оддий турдаги ишларни бажариш болаларни қўлидан келади. Бунда ҳамма гап кўргазмали бўлишида, иш тўрининг бола томонидан енгил идрок этишидадир. Тўғри ташкил этилган меҳнат таълими болаларнинг жисмоний ривожланишига яхши таъсир этади ва уларнинг харакат этишидаги камчиликларни тўғриланишига ёрдам беради. Ўқитиш жараёнида болалар ва ўсмирлар уй меҳнатининг мураккаб бўлмаган, оддий турларини (хонани тозалаш, тартибга келтириш, идишларни ювиш, катталарга овқат пиширишда ёрдам бериш ва б.) эгаллаб оладилар. Шундай қилиб, бевосита амалий фаолият натижасида тарбияланувчиларда тизимли меҳнат қилишга одатланиш ва турмушга маълум даражада мустақиллик пайдо бўлади.
4. Ижтимоий адаптациялаштириш – барча ишларни натижаси сифатида. Маълумки, ақлий жиҳатдан чуқур нуқсонларга эга бўлган шахслар ўзларини ураб тўрган муҳит, атрофдаги ҳаётга мослашишда катта қийинчиликларга учрайдилар, улар жамоат жойларида йўл топа олмайдилар, мулоқот этиш кўникмаларининг жуда озлиги туфайди улар мустақил эмас, ожиз ва реал ҳаётда химоясиздирлар.
Шу сабабли ўсмирларга уларнинг якин атрофдаги корхоналар ҳақида тасаввур ва маълумотлар (почта, сартарошхона, поликлиника, ҳаммом, мактаб, стадион, завод, фабрика ва б.) бериш зарур. Ногирон бола ўз уйи ва адресини, почта қутисига хат ташлашни, турли магазинларнинг, ўз кўчасининг номларини билмоғи керак.
Мана шу ишларнинг барчаси, уларнинг натижалари ақлий жиҳатдан чуқур қолоқликка эга бўлган болаларнинг уларнинг келгуси ҳаётида ижтимоий адаптацияланиши даражасини кўп жиҳатдан белгилайди.



Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish