1. Инсон омили ва салохияти
Корхона ва ташкилотларнинг асосий мақсад ва вазифаларини амалга оширишда ходимнинг роли ўсиб бораётганлиги замонавий менежментга хос бўлган хусусият ҳисобланади. Ташкилотда энг муҳим ресурслар тури – инсон
ресурсларини бошқаришга турли ёндашувларни ривожлантириш долзарб аҳамиятга эга. Малакали ходимларсиз биронта ташкилот ўз олдига қўйган мақсадларига эриша олмайди. Айнан персоналнинг тайёргарлик даражаси, унинг салоҳияти корхоналарнинг техника ва технология билан жиҳозланганлик даражаси, ишлаб чиқариш шароитлари бир хил бўлганида ташкилотнинг жон сақлашида ҳал қилувчи омиллар ҳисобланади. Шу сабабли ҳозирги шароитларда инсон ресурсларини бошқариш воситалари ва
технологияларини ўзлаштириб олиш муҳим аҳамият касб этади.
Бугунги кунда - «кадрлар», «персонал», «ходимлар», «ташкилот ходимлари», «кадрлар салоҳияти», «инсон омили» атамалари «ишчи кучи», «меҳнат салоҳияти», «инсон капитали» атамаларига нисбатан кўпроқ фойдаланилади. Бугунги кунда «инсон капитали», «инсон ресурслари» атамаси, айниқса, мамлакатимизнинг ривожлантириш дастурларида фаол қўланила бошлади.
Инсон ресурсларини бошқариш соҳасидаги асосий тушунчаларни эволюция нуқтаи назаридан кўриб чиқамиз.
«Кадрлар» атамаси корхона даражасидаги инсонлар билан ишлаш соҳасида анъанавий бўлиб, амалиётда ХХ асрнинг 20-йилларидан бошлаб, ўша пайтда кенг тарқалган «меҳнат ресурсларидан фойдаланиш» (Labour resources use), «кадрларни бошқариш» концепцияларига мувофиқ, ташкилотнинг шахсий таркиби сифатида талқин қилинади. Ушбу концепциялар доирасида «ишчи кучи», «меҳнат ресурслари» каби тушунчалар ҳам кўриб чиқилади.
Ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий шароитда ишлаб чиқариш жараёни моддий омил ва шахсий омил – ишчи кучини ўз ичига олади. Бозор шароитида олди-сотди предмети сифатида намоён бўладиган ишчи кучи товар ҳисобланади. Иш кучи деганда муайян шахс эга бўлган ва у томонидан истеъмол қийматларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган жисмоний ва маънавий қобилиятларнинг йиғиндиси тушунилади. Ишчи кучининг такрор ишлаб чиқарилиши - бу шахснинг жисмоний кучлари ва ақлий қобилиятларини доимий равишда тиклаш ва қўллаб-қувватлаш, ишчиларнинг меҳнат малакаларини доимий равишда янгилаб бориш ва такомиллаштириш, уларнинг умумий маълумот ва касбий даражасининг ўсишидир. Бунда қуйидагилар кўзда тутилади: ходимларни ишлаб чиқаришга жалб қилиш (шакллантириш босқичи); уларни корхоналар, тармоқлар, ҳудудлар ўртасида тақсимлаш ва қайта тақсимлаш (тақсимлаш босқичи); мамлакат иқтисодиётининг ходимларга бўлган эҳтиёжларини қондиришни ва шу билан бирга аҳолининг самарали иш билан бандлигини таъминлайдиган ижтимоий- иқтисодий механизмни яратиш (фойдаланиш, истеъмол қилиш босқичи). Замонавий шароитларда ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш бир қатор хусусиятларни қамраб олади:
1) қишлоқ хўжалигининг барча тармоқларида ишлаётганларнинг
умумтаълим ва касбий даражаси ўсиши;
2) ишчи кучини ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва фойдаланишни
давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришдан бозор механизмларига
ўтишнинг якунланиши;
3) мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазиятнинг кескинлашуви,
демографик ўзгаришлар туфайли аҳолининг миграция оқимлари кучайиши;
4) аҳоли муносиб иш билан бандлиги, ишчи кучидан окилона
фойдаланиш муаммосининг кучайиши.
«Меҳнат ресурслари» тушунчаси «ишчи кучи» тушунчасидан кенгроқдир, чунки у нафақат ишлаб чиқариш жараёнида инсоннинг жисмоний ва маънавий қобилиятларини уйғунлаштиришни, балки бу қобилиятни амалга оширишни ҳам назарда тутади. Анъанага кўра, меҳнат ресурслари деганда аҳолининг жисмоний ривожланиш ва ақлий қобилиятларига, миллий иқтисодиётда ишлаш учун зарур бўлган билимларга эга бўлган қисми тушунилади. Қонунчилик нуқтаи назаридан улар қаторига қуйидагилар киради:
1) меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли: 16 ёшдан бошлаб пенсияга чиқиш ёшини ҳам қўшиб ҳисоблагандаги юқори чегарадаги эркаклар ва аёллар, ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронлари ва меҳнатга лаёқатли ёшдаги ишламаётган, имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия олаётган шахслар бундан мустасно;
2) меҳнат фаолиятининг барча соҳаларида иш билан банд бўлган, меҳнатга лаёқатли ёшдан катта ва кичик аҳоли.
Меҳнат ресурсларида муҳим роль меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳолига, яъни психофизиологик маълумотлари бўйича ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишга қодир бўлган шахсларнинг йиғиндисига тегишли.
Шунингдек, қуйидагилар ҳам ажратиб кўрсатилади:
1) иқтисодий фаол аҳоли, яъни даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан банд аҳоли;
2) иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли: яъни ишламаётганлар.
Иқтисодий фаол ва фаол бўлмаган аҳоли улушининг нисбати демографик, иқтисодий, ижтимоий омилларга боғлиқ бўлиб, иқтисодий ривожланишнинг турли босқичларида жуда ҳаракатчан ва тенг эмас.
Иқтисодий адабиётларда «меҳнат ресурслари» тушунчаси билан бир қаторда «меҳнат салоҳияти» тоифасидан фойдаланилади. Бу иш қобилиятининг умумлаштирилган интеграл тавсифи бўлиб, у ҳам алоҳида, ҳам жами ходимларнинг имкониятларини акс эттиради. Алоҳида бир шахс даражасида, у қуйидагиларни ўз ичига олади:
1) ходимнинг жисмоний ва психологик ҳолатини тавсифлайдиган хислатлар (саломатлик ҳолати, асаб тизими тури, чидамлилик);
2) белгиланган сифатда меҳнат қобилиятини асослаб берадиган махсус билимлар, меҳнат кўникмалари ва маҳорат мавжудлиги ва ҳажми;
3) масъулият ва онг даражаси, ижтимоий етуклик, қадриятлар йўналиши, қизиқишлар, меҳнат соҳасидаги эҳтиёжлар.
Меҳнат салоҳиятни, меҳнат салоҳиятиига таъсир қилувчи омилларни ўрганишга кўплаб олимларнинг асарлари бағишланган. Меҳнат ва кадрлар салоҳиятини ўлчашга турлича нуқтаи назарлар мавжуд. Ушбу масалалар бўйича ишланмалар XX асрнинг 60-йиллардан бошлаб фаол равишда олиб борилди.
Ходимнинг меҳнат салоҳиятини белгилаб берадиган омиллар ва структура 1.3-расмда акс эттирилган. Муайян ишлаб чиқариш шароитларида ходимнинг реал меҳнат салоҳияти меҳнат унумдорлиги эҳтимолий даражаси билан, унинг ишлаб чиқариш салоҳиятини амалга ошириш йўли билан ёки ходимнинг ишлаб чиқариш қобилиятини ривожлантириш йўли билан тавсифланиши мумкин.
Ходимнинг салоҳиятларини ажратишнинг зарурати шундаки, биринчидан, меҳнат унумдорлиги кўп жиҳатдан бошқарув механизми бошқача бўлган психофизиологик, малакавий ва шахсий салоҳиятни ривожлантиришда ўзаро мувофиқлаштириш даражасига боғлиқ; иккинчидан, бошқарув фаолияти учун ходимнинг салоҳият захираларидан тўлиқ фойдаланишга таъсир кўрсатадиган ўзаро боғлиқ чоралар тизимини ишлаб чиқиш керак бўлади.
Шундай қилиб, тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бир хил турдаги фаолиятда ишчиларнинг ишидаги фарқлар ўртача 40-60% ни ташкил қилади, ушбу фарқлар турли малака ва иш стажи ва меҳнатга муносабатдаги тафовутлар билан боғлиқ.
Жамоанинг меҳнат салоҳияти қуйидагича белгиланади: биринчидан, саноат, минтақа, умуман жамият билан боғлиқ амалга оширишнинг ташқи шароитлари; иккинчидан, жамоанинг меҳнат қобилиятини қайта тиклаш ҳолати.
Ташкилотнинг меҳнат салоҳиятини ўрганиш ушбу жамоа ходимларининг потенциал имкониятларидан фойдаланиш даражасини баҳолаш, шахсий ва моддий омиллар ривожланишида таркибий мувозанатни таъминлашга имкон беради.
Амалиётда меҳнат салоҳиятидан тўлиқ фойдаланмаслик ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ва кадрларнинг касбий структураси, ходимларнинг мавжуд ваамалда зарур бўлган малака даражаси, уларнинг меҳнатини ташкил этишдан қониқмаганлик, меҳнат функцияларининг номутаносиб тақсимланиши билан намоён бўлади.
Меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш икки йўналишда бўлиши мумкин: интенсив ва экстенсив. Экстенсив йўл ишлаб чиқаришни ўсишига мутаносиб равишда ходимлар сонининг (меҳнат массаси) кўпайишини ўз ичига олади. Мамлакатимизда бу йўл XX асрнинг 80-йиллари ўрталарига қадар характерли эди. Интенсив йўл кўп сонли фойдаланиш қийматларида доимий меҳнат массасини яратишни, яъни бир хил ёки кам сонли ишчилар билан ишлаб чиқаришнинг ўсишини таъминлайди. Бу йўл айниқса, демографик ва иқтисодий вазият билан уйғунликда кўпроқ ўринлидир.
Ишчи кучидан самарали фойдаланиш- иш жойларида меҳнат салоҳиятини мувозанатлаш, меҳнатни тақсимлаш ва режалаштириш, сертификатлаш ва рационаллаштириш, меҳнат шароитларини махсус баҳолаш тизимини яратишни ўз ичига олади.
Жамоанинг ҳам, шахснинг ҳам меҳнат салоҳияти «статик кўрсаткич эмас, у қобилият, кўникма, янги билимларнинг пайдо бўлиши, соғлиқни сақлаш ва ҳоказоларнинг ривожланишига қараб ўзгаради». Амалда, ходимнинг, жамоанинг меҳнат салоҳиятини ўлчаш учун турли хил усуллар қўлланилади, аммо уларга нисбатан ягона ёндашув мавжуд эмас.
Меҳнат салоҳиятининг миқдорий тавсифи ўртача йиллик ишчилар сони
ёки ўртача йиллик сонни ўртача иш вақтига (киши-ой, киши-кун, киши-соат) кўпайтириш йўли билан аниқланадиган меҳнат ресурслари фонди билан ифодаланади. Ушбу маълумотларга ва корхонада (муассасада) иш ўринларининг сонига эга бўлган ҳолда, иш ўринларининг юкланишини ва уларни аттестатсиядан ўтказиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда керакли персонал сонини аниқлаш мумкин.
Умуман олганда, меҳнат салоҳиятининг сифат тавсифи инсонларнинг умумий таълим, касбий тайёргарлиги, тажрибаси, меҳнат кўникмалари ва шахсий қобилиятларига боғлиқ равишда касбий ва малакавий яроқлилик даражасида намоён бўлади.
Иқтисодий адабиётларда ва амалиётда кенг фойдаланиладиган «кадрлар салоҳияти» атамасини ташкилот, корхона, компания даражасига нисбатан қўллаш мақсадга мувофиқ. Меҳнат салоҳиятига келадиган бўлсак, юқорида баён қилинганларни умумлаштириб айтиш мумкинки, бу тушунча ташкилот ходимлари йиғиндисига ҳам, шахсиятига ҳам алоқадор. Ушбу атама минтақа ва жамият миқёсида ҳам қўлланиши мумкин. Шундай қилиб, жамоа ва ташкилот даражасида бу тушунчаларни бир хил аҳамиятга эга деб қабул қилиш мумкин.
Кадрлар салоҳияти таркибий қисмларининг ўзаро алоқаларига мисол
қилиб профессионал истиқболлилик коэффициентини келтириш мумкин, у
қуйидаги каби муҳим кўрсаткичларнинг бир-бирига таъсирини акс эттиради:
масалан:
1 – олий маълумотли шахслар учун;
0,75 – ўрта-махсус ва тугалланмаган олий маълумотли шахслар учун; 0,6 – ўрта маълумотли шахслар учун), ихтисослик бўйича иш стажи, ёши)
Бунда иш стажи ва ёш кўрсаткичлари бир-бирига таъсир нуқтаи назаридан мос равишда «4» ва «18» га бўлинади, чунки меҳнат ИТИ тавсияларига кўра, ҳисобланадики, иш стажи иш кўрсаткичларига маълумот даражасидан 4 баравар камроқ таъсир этади, ёш эса – 18 баравар. Бунда ёш қийматининг юқори чегараси пенсияга чиқиш ёшига қараб, эркаклар ва аёллар учун табақалаштирилган тарзда фарқланиши мумкин.
Амалиётда шахснинг меҳнат салоҳияти кўпинча ходимнинг малакасига (малакавий салоҳиятига) тенглаштирилади. Бироқ, бу маъноси бир хил тушунчалар эмас. Шуни ёдда тутиш керакки, малака даражаси биринчи навбатда, саломатлик ҳолатига, иккинчидан, оилавий аҳволга тўғридан-тўғри боғлиқ эмас, чунки шахснинг кўникмалари шундайлигича йўқолмайди, «фақат маълум бир ишни бажариш қобилияти чекланади. Учинчидан, ходимнинг шахсий хислатлари малака даражасига таъсир қилмайди”.
Аҳолининг иш билан бандлигини ошириш меҳнат ресурсларини шакллантириш билан чамбарчас боғлиқдир. Меҳнат ресурслари бутун аҳолининг таркибий қисми ҳисобланади, холос, улар фақат бутун аҳолини такрор ишлаб чиқариш жараёнида такрор ишлаб чиқарилиши мумкин. Меҳнат ресурсларини такрор ишлаб чиқаришнинг асоси сифатида аҳолишуносликнинг иқтисодий жиҳатлари қуйидагиларни қамраб олади:
• аҳолини такрор ишлаб чиқариш даражаси, яъни ижтимоий-
иқтисодий шароитлар билан боғлиқликда ва ўзаро алоқада аҳолиниг табиий
ҳаракати;
• аҳоли ҳаракатчанлиги (механик ҳаракати);
• аҳолининг иш билан бандлиги.
Меҳнат ресурсларининг сифати ва сони аҳолининг сони ва жинс-ёш бўйича таркиби билан белгиланади, улар эса, ўз навбатида, аҳолининг табиий ва мехник ҳаракатига боғлиқ бўлади. Аҳолининг табиий ҳаракати, уни такрор ишлаб чиқариш хусусияти мамлакатнинг индустриал ривожланиш даражаси, урбанизация, ижтимоий-иқтисодий шароитлар, маданият ва турмуш анъаналари, тарихий омиллар билан белгиланади. Улар туғилиш кўрсаткичлари ва умр кўриш давомийлигига ҳар хил даражада таъсир қилади. Соғлиқни сақлаш аҳолини такрор ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини шакллантиришда жуда муҳим роль ўйнайди, чунки болалар ўлими камайиши, ўртача умр кўриш давомийлиги ошиши ва умуман олганда касалланишлар сонининг камайиши унинг самарадорлигига боғлиқ. Касаллик ва ногиронликнинг пасайиши иш вақтининг умумий фондини кўпайиши билан боғлиқ, чунки меҳнат ресурсларининг сақланиши ва ўсиши (фаол умр кўриш даврининг узайиши, меҳнатга лаёқатлилик даври узайиши ва меҳнатга лаёқатли даврнинг ўсиши ҳисобига малака даражасининг
кўтарилиши) тиббий хизматларнинг барча соҳалари натижаларининг муҳим
кўрсаткичларидан биридир.
Аҳоли ўсишининг асосий манбаи унинг табиий кўпайиши ҳисобланади. Меҳнат ресурсларини шакллантиришда миграция муҳим аҳамият касб этади, бу эса меҳнат ресурсларини ҳудудлар ва тармоқлар ўртасида қайта тақсимлашга олиб келади. Бироқ, миграция ҳажми, унинг йўналишлари ҳар доим ҳам мамлакат иқтисодиётининг эҳтиёжларига мос келмайди. Миграциянинг ижобий томони шундаки, у меҳнат қобилиятлари, тажриба алмашинувини осонлаштиради, кадрларнинг янгиланишига олиб келади, шахсиятнинг ривожланишига ёрдам беради ва меҳнат ресурсларини минтақалар ва секторлар бўйича янада оқилона тақсимлашга ва улардан янада самарали фойдаланишга ёрдам беради.
Миграциянинг меҳнат ресурсларига таъсири, шунингдек, мигрантларнинг интенсивлиги ва тузилиши (уларнинг касбий малакаси ва маълумот даражаси, ёши, жинси) билан ҳам белгиланади. Кирувчи оқим чиқувчи оқимдан ошиб кетган ҳудудларда ресурслар таркибидаги ёш гуруҳларнинг улуши кўпаймоқда, шу жумладан бандлик даражаси юқори бўлганлар ва аксинча, чиқувчи оқим кўп бўлган жойларда ушбу нисбат камаяди. Демографик муаммони ва меҳнат бозори билан чамбарчас боғлиқ муаммолар минтақаларда, умуман мамлакатда мигрантларни Россия жамиятига қўшишга қаратилган миграция сиёсатини амалга оширишда ҳал қилиниши мумкин. Бунинг учун аҳоли пункти ҳудудида кўчиш, жолашиш ва мослашув жараёнини ташкил қилишнинг самарали механизмларини яратиш керак. Инсон ресурсларининг минтақалар ва мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши асосий манбаига айланиши миграция муаммоларини ўрганиш аҳамиятини кучайтиради.
Ўзбекистонда меҳнат ресурсларининг ҳаракатланишини, аҳолини ҳудудий жиҳатдан ҳаракатчанлиги тенденцияларига мос келувчи ва иқтисодиётни таркибий жиҳатдан ўзгартириш шароитларига мутаносиб йўналишларининг самарали амалга ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. “Меҳнат миграцияси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, фуқароларни чет элларда ишга жойлаштиришнинг механизм ва шакллари, меҳнат мигрантлари билан ишлаш соҳасидаги дипломатик ваколатхоналарнинг асосий фаолият йўналишларини ишлаб чиқиш, чет элда Ўзбекистон фуқароларининг шахсий хавфсизлиги ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш” 7 бўйича устувор вазифалар белгиланган. Ушбу вазифаларнинг самарали ҳал этилиши аҳолини иш билан самарали бандлигини таъминлашда давлатнинг миграцион сиёсатини халқаро тажриба ва миллий хусусиятлар асосида такомиллаштиришни тақазо этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725- сон “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Ишсизлик даражасининг юқорилиги жамиятнинг иқтисодий ривожланиши турли даврларидаги беқарорликнинг намоён бўлиши ҳисобланади. Бундай шароитда, иш билан бандлик бўйича давлат сиёсатининг мақсади ишсиз фуқароларнинг малакасини ошириш, касбий тайёргарлиги ва қайта тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш орқали тўлиқ, самарали ва эркин танланган иш билан таъминлаш, шунингдек, оммавий сурункали ишсизликни олдини олиш, аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази фаолиятини самарадорлигини ошириш, шунингдек, меҳнат бозорида фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган бошқа чора-тадбирлардан иборат.
Жаҳон мамлакатларида янги иш жойлари яратиш, аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашга биринчи даражали эътибор берилмоқда. Бу борадаги талабларнинг бажарилиши, меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш имконини беради. Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) маълумотларига кўра: “2017 йилда жаҳонда меҳнатга лаёқатли ёшларнинг 13,1 %, яъни 70,9 млн. нафари ишсиз бўлган бўлса, бу кўрсаткич 2018 йилда 71,1 млн. нафарни ташкил этган, айни пайтда иш билан банд бўлган ёшларнинг ҳам жиддий муаммолари мавжуд. Ҳозирги пайтда жаҳонда ёш ишчиларнинг 39 % - 160,8 млн. нафари кунига атиги 3,1 доллар даромадга эга бўлмоқда. Шу билан бирга, ХМТ экспертларининг ҳисоб-китобига кўра, ёшлар ўртасида ишсизликни камайтириш жаҳон ялпи маҳсулотининг ўсиш суръатини икки бараварга кўпайтиради” 8. Ишсизлик даражасини баҳолаш ҳисоб-китоб учун асос сифатида олинадиган методологияга боғлиқ. Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ-МОТ) методологияси бўйича амалдаги ишсизлик даражаси (U,%) қуйидагича аниқланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |