ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ
|
|
|
“ ТАСДИҚЛАЙМАН”
Ўқув ишлари бўйича проректор
___________О.Зарипов
|
|
|
|
|
2021 йил “_____”__________
|
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЭНГ ЯНГИ ТАРИХИ ФАНИДАН
ИШЧИ ФАН ДАСТУРИ
Билим соҳалари
200 000 - Санъат ва гуманитар;
300 000 - Ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот;
400 000 - Бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ;
600 000 - Ахборот-коммуникация технологиялари;
700000 - Муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари;
102000 - Хизматлар.
|
|
|
Таълим соҳалари
210 000 - Санъат;
310 000 - Ижтимоий ҳулқ атворга мансуб фанлар;
410 000 - Бизнес ва бошқарув;
610 000 - Ахборот -коммуникация технологиялари;
710 000 - Муҳандислик иши;
720 000 - Ишлаб чиқариш ва ишлов бериш соҳалари;
120 000 - Хаёт фаолияти хавфсизлиги.
Таълим йўналиши: Университетга бириктирилган барча таълим йўналишлари
|
|
|
|
|
|
Таълим йўналиши (мутахассислик) коди ва номи
|
Талабанинг ўқув юкламаси, соат
|
Семестрлар/
соат
|
Умумий юклама
хажми
|
Аудитория машғулотлари
|
Мустақил
таълим
|
|
|
Жами
|
Жумладан
|
Маъруза
|
Амалий
машғулот
|
Лаб. иши
|
Семинар
|
Курс иши
(лойиҳаси)
|
ЭЭФ, КИМФ, ЭАФ, МехФ
|
120
|
60
|
30
|
-
|
-
|
30
|
-
|
60
|
1
|
|
ИЭФ, ГҚФ, МашФ, МТФ, НГФ
|
120
|
60
|
30
|
-
|
-
|
30
|
-
|
60
|
|
2
|
|
| |
Тошкент – 2021
|
| |
Фан/модуль коди
MBIAF
|
Ўқув йили
2021-2022
|
Семестр(лар)
1/2
|
ECTS - Кредитлар
4
|
Фан/модуль тури
Мажбурий
|
Таълим тили
Ўзбек/рус
|
Ҳафтадаги дарс соатлари
4
|
1.
|
Фаннинг номи
|
Аудитория машғулотлари (соат)
|
Мустақил таълим (соат)
|
Жами юклама
(соат)
|
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи
|
60
|
60
|
120
|
Фаннинг мазмуни
Фанни ўқитиш мақсади ва вазифалари
Фанни ўқитишнинг мақсади – мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида юз берган муҳим ўзгаришлар, туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кўрсатиш ва жамият ҳаётида талабанинг ўрнини, ўзлигини англатишдан иборат.
Фанни ўқитишнинг вазифалари – мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистонда юзага келган мураккаб вазиятни ҳамда мустақиллик йилларида давлат бошқаруви, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳамда бошқа соҳалардаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини талабаларга тушунтириб бериш, уларни Ватанга садоқат ва муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳамда миллий ғурурни шакллантиришдан иборат.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар куйилади. Талаба:
мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистонда юзага келган мураккаб вазиятни, уларнинг сабаблари ва оқибатларини;
мустақиллик йилларидаги ўзгаришларни, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалаларини, замонавий жараёнларда Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини тарихийлик ва холислик нуқтаи назаридан билиши керак;
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи муаммоларини ўрганиш, дунёқарашни мустаҳкамлашда миллий мустақиллик ғоясини қўллай билиш, атрофида содир бўлаётган жараёнларга ўз муносабатини билдира олиш, жамият ва инсон дунёқараши ривожида тарих фанининг ўрнини англаш ва бугунги кунда содир бўлаётган воқеаларнинг тарихдаги муҳим воқеалар билан боғлиқлигини билиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Ўзбекистоннинг энг янги тарихини чуқур билиш, маънавий-миллий ва умуминсоний масалалар бўйича ўз қарашларини илмий асослашни ва ифодалашни билиш, миллий мустақиллик ғояларига амал қиладиган фаол ҳаётий дунёқараш каби малакаларга эга бўлиши керак.
Фан бўйича умумий юклама хажмининг ўқув жараёни турлари бўйича тақсимланиши
Мавзу номи
|
Талабанинг ўқув юкламаси, соат
|
Умумий юклама
хажми
|
Аудитория машғулотлари
|
Мустақил
таълим
|
Жами
|
Жумладан
|
Маъруза
|
Амалий
машғулот
|
Лаб. иши
|
Семинар
|
Курс иши
(лойиҳаси)
|
“Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсади ва вазифалари.
|
6
|
2
|
2
|
|
|
|
|
4
|
Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар.
|
8
|
4
|
2
|
|
|
2
|
|
4
|
Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти.
|
8
|
4
|
2
|
|
|
2
|
|
4
|
Ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўли.
|
8
|
4
|
2
|
|
|
2
|
|
4
|
Ўзбекистонда демократик, фуқаролик жамияти асосларининг шаклланиши, амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар.
|
16
|
8
|
4
|
|
|
4
|
|
8
|
Иқтисодий ислоҳотлар, хусусий мулкчиликнинг шаклланиши. Ўзбекистонда бозор муносабатларининг ривожланиши.
|
10
|
6
|
2
|
|
|
4
|
|
4
|
Ўзбекистон Республикасидаги ижтимоий ўзгаришлар.
|
8
|
4
|
2
|
|
|
2
|
|
4
|
Мустақиллик йилларида Ўзбекистондаги маънавий ва маданий тараққиёт
|
16
|
8
|
4
|
|
|
4
|
|
8
|
Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар.
|
8
|
4
|
2
|
|
|
2
|
|
4
|
Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон Республикаси
|
8
|
4
|
2
|
|
|
2
|
|
4
|
Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти
|
8
|
4
|
2
|
|
|
2
|
|
4
|
Янгиланаётган Ўзбекистон: миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари.
|
8
|
4
|
2
|
|
|
2
|
|
4
|
Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрни ва нуфузини ортиб бориши
|
8
|
4
|
2
|
|
|
2
|
|
4
|
Жами п- семестр бўйича
|
120
|
60
|
30
|
|
|
30
|
|
60
|
|
Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
Фан таркиби мавзулари:
1-модуль. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанининг предмети. Ўзбекистон давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар.
1-мавзу. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсади ва вазифалари.
Ўзбекистон тарихини даврлаштириш масаласи. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсад ва вазифалари. Фанни ўрганишнинг назарий-услубий асослари. Юксак интеллектуал салоҳиятли, маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, комил инсонни вояга етказишда мамлакат энг янги тарихининг тутган ўрни. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг маънавий етук шахсни тарбиялашда тарихий хотиранинг ўрни ва сабоқлари тўғрисидаги фикрлари. XXI глобаллашув асрида таълим соҳасида мазкур фанни ўқитишдаги назарий-концептуал ёндашув ва илғор инновациялар.
2-мавзуМустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар.
ХХ аср 80-йиллари ўрталарида республика ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётидаги инқирозли ҳолат. Марказнинг Ўзбекистонда амалга оширган қатағон сиёсати. “Пахта иши” “Ўзбек иши” номли кампаниялар. Аҳоли турмуш тарзининг оғирлашуви. Орол фожиаси. Фарғона воқеалари. 1989 йил ўрталарида республика ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар. Миллий манфаатлар устуворлигининг ўсиб бориши. И.Каримов – Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти. Мустақиллик декларацияси ва унинг тарихий аҳамияти. 1991 йил август воқеалари. ГКЧП. Совет давлатининг таназзулга юз тутиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |