Фуқаролик
жамиятига хос нодавлат уюшмалар мамлакат ҳаётида салмоқли
ўрин эгалламоқда. Ҳозирги вақтда халқ хўжалигида банд бўлган
аҳоли умумий миқдорининг ва ҳосил қилинган миллий даромаднинг
70 фоизи, саноат маҳсулотининг 53,5 фоизи, қишлоқ хўжалик
234
маҳсулотининг 97,7 фоизи давлатга қарашли бўлмаган сектор
ҳиссасига тўғри келмоқда.
Республикамиз Президенти И. А. Каримовнинг асарларида фуқаролик
жамияти қурилишида сиёсий бошқарув органларининг ўрни ва роли
батафсил таҳлил қилинган. "Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари
ўз фаолиятида ҳокимиятларни тақсимлаш тамойилларига амал қилиб,
ислоҳотларни амалга оширишда ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини
вужудга келтиришда асосий бўғин ҳисобланади. Мустақиллик йилларида
давлат ҳокимияти, маҳаллий ҳокимият органлари ва фуқароларнинг ўз-
ўзини бошқариш органларининг ваколатлари кенгайтирилди. Турли сиёсий
ва иижтимоий ҳаракатлар, нодавлат тузилмаларнинг фаол, энг муҳими, амалий
фаолияти учун кенг ҳуқуқий макон вужудга келтирилди. Ижтимоий структура
жамият анатомияси бўлиб, ижтимоий меҳнат тақсимоти, мулкчиликнинг
хилма-хил шакллари тақозоси билан жамиятнинг катта ва кичик гуруҳларга,
ижтимоий бирлик ва ижтимоий қатламларга бўлинганлигини англатади.
Ижтимоийструктура элементлари кишиларнинг турлича бирликларидан ташкил
топади. Булар:
1)
ишлаб чиқариш бирликлари (корхона меҳнат жамоалари, деҳқон-
фермер хўжаликлари, ширкат хўжаликлари;
2)
меҳнат
жамоалари (муассасалар, ташкилотлар, идоралар,
фирмалар,
илмий текшириш институтлари);
3)
сиёсий бирликлар (давлат, сиёсий партиялар, ижтимоий ҳаракатлар);
4)
худудий бирликлар (шаҳар.қишлоқ, туман, ўлка, водий);
Агар синфий назария жамиятнинг ижтимоий структурасини горизонтал
кесимда ўрганса, ундан фарқли равишда ижтимоий стратификация назарияси
жамиятни вертикал кесимда ўрганади. Бу назария ижтимоий мобиллик,
ижтимоий кўчиш, ҳаракатчанлик назариясининг шаклланиши учун методик
асос бўлиб хизмат қилади. Очиқ ва демократик жамиятда индивид, ижтимоий
235
табақа доимо ҳаракатланиб туради, улар ижтимоий структурада ўз
ўринлари ва мавқеларини ўзгартириб турадилар. Индивидлар, ижтимоий
бирликлар ва қатламларнинг ижтимоий ҳолат ва мавқеининг ижтимоий
структурада ўз ўринлари ва мавқеларини ўзгартириб турадилар. Индивидлар,
ижтимоий бирликлар ва қатламларнинг ижтимоий ҳолат ва мавқеининг
ижтимоий структурада ўзгариб туришига ижтимоий мобиллик дейилади.
Ижтимоиймобиллик (ҳаракатчанлик) вертикал ва горизонтал
йўналишда содир бўлади. Вертикал йўналишда индивиднинг мавқеи
«юқорига» ва «қуйига» томон ўзгаради, горизонтал йўналишда индивид бир хил
ижтимоий доира ичида ҳаракатланади. Сиёсий тузум табиатига қараб
ижтимоий синфлар, ижтимоий табақалар, ижтимоий гуруҳлар жамиятда
турлича ижтимоий статусни эгаллайдилар. Ўтиш даврида мулкчилик хилма-хил
шаклларининг
вужудга
келтирилиши, тадбиркорлик
ва
хусусий
мулкчиликнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши билан жамиятимиз
ижтимоий структурасида янги синф, ижтимоий қатлам ва ижтимоий
институтлар вужудга келади. Хусусан, мулкдорлар синфи жамиятнинг ҳам
иқтисодий, ҳам сиёсий, ҳам маънавий ривожланишининг муҳим таянчи
бўлиб қолади. «Бу ерда гап,- деб ёзади И. А. Каримов,- агар мулк шакллари
хилма-хиллиги ва биринчи навбатда хусусий мулк ҳар қандай давлатнинг
демократик . негизлари барқарорлигининг иқтисодий асоси ҳисобланса, реал
ишлаб чиқариш воситаларининг ўрта мулкдорлардан иборат кучли қатламининг
мавжуд бўлиши унинг сиёсий асоси эканлиги ҳақида бормоқда. Аҳоли орасида
ҳақиқий мулкдорлар ўрта қатламининг кўпчиликни ташкил этиши
мамлакатда
ижтимоий-иқтисодий
ислоҳотларни
орқага
қайтариш
имкониятларини бартараф этишнинг кафолати ҳисобланади».
Республикамиз ҳукумати ўтказаётган ички сиёсат яқин истиқболда
кўпукладли иқтисодиётни шакллантиришга ва бунда хусусий мулк, кичик ва
ўрта бизнесни ривожлантиришга қаратиляпти. Чунки кичик бизнес -жамиятда
ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий вазиятни мўътадил-лаштиришга ёрдам берадиган
ўрта тадбиркорлар синфининг пайдо бўлиши демакдир. Ҳозирги пайтда
236
Ўзбекистон жамияти ижтимоий структурасининг таркиби қандай? Мавжуд
адабиётлар, оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон учун ҳос бўлган
қуйидаги ижтимоий қатламлар ва ижтимоий гуруҳлар қайд этиляпти :
- турлича таркибдаги, маъмурий, дипломатия, партия арбоблари,
ҳарбий, ҳуқуқий, хўжалик ва маданий соҳаларнинг раҳбарлари; бошқарув
аппаратини идора қилаётган ўрта қатлам, етакчи хўжалик (бирлашмалар,
корхоналар, корпорациялар, банк ) раҳбарлари; мутахассислар (турли даража ва
йўналишдаги хизматчилар), диний муассаса ходимлари, турли малакали ва
ижтимоий статусли ходимлар; хилма-хил хўжалик ва корпорация аъзолари;
индивидуал меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи косиб ва ҳунармандлар,
кичик тадбиркорлар, ишбилармонлар, касаначилар; талабалар, ўқувчилар,
қариялар, болалар, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар ва бошқалар.
Жамият ижтимоий структурасида синф муҳим ўрин тутади. Бозор
иқтисодиёти тараққиётини белгиловчи куч мулкдорлар синфидир. Улар мулкни
кўз қорачиғидай авайлаб асрайдилар, уни кўпайтиришга, моддий фаровонликни
яратишга интиладилар, мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ва маънавий ҳаётида
актив иштирок этадилар. Мулкдорлар, демократик жамиятнинг муҳим
ижтимоий - сиёсий таянчидир. Сўз эркинлиги, виждон эркинлиги, матбуот
эркинлиги сингари демократик институтларнинг амал қилиши, ижтимоий
жараёнларнинг ривожланишида муҳим аҳамият касб этади, мамлакатимизда
фуқаролик жамияти асосларини яратишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |