Таянч тушунчалар
Ёввойилик, варварлик, цивилизация, маданият, маданий тараққиёт, локал
цивилизация, цивилизацияли ёндашув.
201
Назорат учун саволлар:
1. “Цивилизация” тушунчаси қандай маъноларда қўлланилади?
2. Цивилизация ва маданиятнинг ўхшаш ҳамда фарқли томонларини
айтинг.
3. Цивилизация турлари.
4. Ғарб цивилизациясининг ўзига хос томонлари нима?
5. Шарқ цивилизациясининг хусусияти нималардан иборат?
202
15-МАВЗУ. ЖАҲОН ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ ВА ЎЗБЕКИСТОН
ИСТИҚБОЛИНИНГ ФАЛСАФИЙ МАСАЛАЛАРИ
1. Ҳозирги давр тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари. “Интеграция”
тушунчаси.
2. Жаҳон цивилизациясига интеграциялашув жараёнининг таъсири.
2. Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати ва унинг дунё мамлакатлари билан
ҳамкорлиги.
Ҳозирги кунда инсоният ўз ривожланишида янги босқичга кўтарилди.
Замонавий жамият ўзида кўплаб моддий ишлаб чиқариш ютуқларини,
ижтимоий тажрибаларни, жаҳон миқёсида пайдо бўлган муаммоларни оқилона
ҳал этиш йўллари ва усулларини мужассамлаштирди. Жаҳон цивилизацияси
деганда, Шарқ ва Ғарб цивилизациялари, минтақавий ва ҳудудий
цивилизацияларнинг яхлит социол организми бўлган умуминсоний жамият
тушунилади. Бу тушунча умумий маънода, инсониятнинг яшаш жойи, макони
бўлган Ер юзида ҳаётнинг пайдо бўлиши, тарихнинг ҳамма даврларида
мавжуд бўлган давлат, жамият, халқ ва миллатларнинг ҳаёт кечириши билан
боғлиқ жараёнларни ўзида акс эттиради.
Бугунги таҳликавий дунёда инсониятни эсон-омон сақлаб қолиш жаҳон
цивилизациясининг асосий мақсади бўлиб қолди. Зеро, жаҳон
цивилизацияси халқлар ва миллатлар, давлатлар ва турли ҳудудий
цивилизацияларнинг умумий системасидир. Айримлик, ўзига хослик ва
умумийлик ўртасидаги муносабатни теран англаш ҳозирги замон жаҳон
цивилизациясининг шаклланиши ва ривожланиш хусусиятларини фалсафий
идрок этишга имкон беради. Ер юзидаги ҳар бир мамлакат жаҳон
цивилизацияси деб аталадиган яхлит системанинг турли элементлари бўлиб,
уларнинг ўзаро таъсири, ҳамкорлиги цивилизациянинг такомиллашувига
имкон беради.
203
Тўғри бу система таркибида Америка, Хитой, Япония, Россия,
Ўзбекистон каби салмоқли элементлар ҳам бор. Улар кўп жиҳатдан жаҳон
системасининг тараққиётига таъсир кўрсатади, муайян жараёнларнинг
йўналишларини белгилайди. Бу системада ҳар бир давлатнинг - кичкина Ватикан
ёки Лихтенштейндан тортиб Германиягача, Андора ёки Монакодан токи
Франциягача ўз ўрни, ўзига хос таъсир кучи ва доираси бор. Шу маънода,
уларнинг ҳар бири, катта-кичиклиги, аҳолиси сонидан қатъи назар,
Бирлашган Миллатлар Ташкилотида тенг овозга эга. Демак, элементлар
система таркибида муайян тарзда амал қилгани сингари ҳар бир мамлакат
жаҳон цивилизациясига тенг ҳуқуқли аъзо бўлиб муҳим элемент сифатида
кириб боради.
Жаҳон ҳамжамияти ўзида умумийликни, ҳар бир мустақил давлат эса
айримлик ва ўзига хосликни ифодалайди. Бу ҳолда Марказий Осиё
мамлакатлари хусусийликни акс эттирса, Ўзбекистон алоҳидаликни ифодалайди.
Ўзбекистон мустақилликка эришганига кўп бўлмаганига қарамасдан, жаҳон
ҳамжамиятида салмоқли ўрнига эга. Унинг Марказий Осиёдаги мавқеи
эса бу минтақанинг асосий тараққиёт йўналишларини кўп жиҳатдан белгилайди.
Ҳар бир халқ, миллат ўзининг бетакрор, ноёб хусусиятларини сақлаган ҳолда
мустақил ривожланади ва жаҳон ҳамжамиятига қўшилиб боради. Бундай
қўшилиш кўп қиррали, рангбаранг бўлиб, у иқтисодий, сиёсий, маънавий,
ҳуқуқий, ижтимоий, давлатлараро муносабатларни ўз ичига олади.
Жаҳон ҳамжамиятига қўшилиш табиий- қонуниятли жараён бўлиб, ҳар
бир мамлакатнинг ҳар томонлама тараққий этиши, Ер юзида умумий
хавфсизлик, тинчлик ва фаровонликни таъминлашга, табиий ресурслар, илм-
фан ва техника ютуқларидан кенг фойдаланишга, экологик хавфсизликни
таъминлашга имкон беради. Мустақил тараққиёт йўлига ўтган халқларнинг
жаҳон хамжамиятига қўшилиши, умуминсоний қадриятларнинг устуворлигини
эътироф этиш, халқаро ҳуқуқ нормаларига амал қилиш, инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш, демократик тамойилларига амал қилишда яққол намоён
бўлади.
204
Жаҳон цивилизациясига қўшилиш натижасида нафақат иқтисодий
соҳаларда, балки халқлар маънавияти, сиёсати ва дунёқарашида ҳам муҳим
ижобий ўзгаришлар рўй беради. Бундай жараёнга тортилган халқлар
ўртасида бир-бирига ишонч, хамкорлик, ўзаро хурмат хамда конфликт,
ихтилофларни ўзаро келишув, консенсус асосида ҳал қилишга интилиш вужудга
келади. Бир-бирининг маданий ютуқлари қадриятларидан, тажрибаларидан
баҳраманд бўлиш ҳоҳиш-истаги шаклланади. Халқларнинг бир-бири билан
жипслашиш тенденцияси яхлит, бир бутун цивилизацияни, планетар онгни
шакллантиради. Яъни, миллийлик ва умуминсонийликнинг уйғунлиги жаҳон
цивилизациясида яққол намоён бўлади ва дунё ҳамжамиятининг ҳаракат
дастурига айланади.
Ўзбекистон кўп асрлик тарихга эга бўлган миллий давлатчилиги,
маданияти, илм фани, санъати, ўзига хос ва бетакрор ҳаёт фалсафаси билан
жаҳон цивилизацияси ривожига катта ҳисса қўшган. Ўзбек халқи жаҳонга фан,
санъат, фалсафа, тиббиёт, сиёсат, ҳуқуқ, тарих соҳаларида ўлмас асарлар
яратган буюк алломаларни берди. Мустақиллик туфайли Ўзбекистон ўз
тараққиёт йўлини эркин танлаш, миллий давлатчилик асосларини
яратиш ва жаҳон цивилизациясига қўшилиш имконига эга бўлди. Жаҳон
цивилизацияси ютуқларидан бахраманд бўлиш мустақил ривожланиш
йўлига кирган давлатнинг дунё ҳамжамиятига қўшилишининг ўзига хос йўлини
белгилайди. Бинобарин, ҳар бир халқ мустақил бўлганидан сўнг ўз
иқтисодиёти, маданияти, миллий давлатчилик сиёсатини амалга оширади. У
ўз имкониятига таяниб, жаҳон хамжамиятига кириб борар экан, бу жараён
миллий фалсафада ҳам ўз ифодасини топади. Мустақиллик миллий фалсафанинг
асоси, унинг умумжаҳон фалсафий жараёни билан қўшилиши ва
уйғунлашувининг энг асосий шартидир. Мустақилликка халқ миллийлигини,
ўзига хос қадриятлари, урф - одатлари ва дунёқараши ўз фалсафасида тўла-
тўкис акс эттира олмайди. Мустақил бўлмаган ҳалқнинг фалсафасида доимо
мустамлакачиларнинг ғоялари устивор бўлади. Фақат мустақиллигина
205
ижтимоий онгнинг ҳамма соҳаларида, дунёқараш барча жабҳаларида
миллийликнинг тўла- тўкис номоён бўлиши учун замин яратади.
Тарихнинг сабоқ беришича, жаҳон цивилизациясига қўшилиш ҳар бир
мустақил ривожланаётган давлатнинг тараққиётига, ўз кучига, имкониятига
илғор анъаналарига, қадриятларига миллий давлатчилик тажрибаларига,
интелектуал салохиятига, табиий бойликларига таянишини инкор этмайди,
балки уларнинг кенг ривожланиши тақозо этади. Эркинлик, мустақиллик
ҳамиша заруриятни, маъсулиятни англашни тақозо этади: Эркинлик ва
мустақиллик жамиятнинг ҳар бир аъзоси олдига «Биз ким эдик? Хозир
қандай аҳволдамиз ва қандай бўлишимиз керак?», сингари саволларга
виждонан жавоб беришни талаб этади. Мустақиллик йилларида фаровон ва
бахтли хаётни бизга кимдир яратиб бермаслигини, балки ўз ақлимиз, кучимиз
билан яратишимиз лозимлигини англаш муҳим ахамиятга эгадир. Бошқа
мамлакатлардан, яхлит ва бир бутун жаҳон системасидан ажралиб қолиш бу
борада ҳам тараққиётга имкон бермайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |