Таянч тушунчалар:
Ижтимоий тараққиёт, тарих фалсафаси, чизиқли тараққиёт, тарихнинг
айланма назарияси, прогресс, регресс, эволюцион тараққиёт, инқилобий
тараққиёт, жамият қонунлари.
Назорат учун саволлар:
1. «Ривожланиш», «тараққиёт», «ижтимоий тараққиёт» тушунчаларининг
моҳиятини тушунтиринг.
2. Ижтимоий прогресс нима?
3. Регресс нима?
228
4. Тарихий айланма назариясининг мохияти нимадан иборат? Бу
назарияни ким асослаб берган.
5. Ижтимоий тараққиётга ҳозирги замонда шаклланган ёндошувлар
деганда нималар назарда тутилади?
6. Ижтимоий тараққиётга формацияли ёндошувнинг моҳияти ва
камчиликлари?
7. Ижтимоий тараққиётга цивилизацияли ёндошувнинг мазмунини
изохланг
8. Қайси олим маданиятни ижтимоий тараққиётга қарама-қарши қўяди?
229
17-МАВЗУ. ЎЗБЕКИСТОНДА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ БАРПО
ЭТИШНИНГ ИЖТИМОИЙ ФАЛСАФИЙ МАСАЛАЛАРИ
1. “Фуқаролик жамияти” тушунчаси.
2. Фуқаролик жамияти, унинг ўзига хос жиҳатлари.
3. Фуқаролик жамиятига доир концепциялар.
4. Ўзбекистонда барпо этилаётган эркин фуқаролик жамияти.
“Фуқаролик жамияти” тушунчасининг мазмун моҳияти ва уни
шакллантириш муаммолари нафақат ижтимоий-сиёсий фанлар учун балки
мустақил давлатларнинг яқин истиқболдаги ривожланишининг сиёсий, назарий,
фалсафий концепцияларини яратишда муҳим аҳамиятга эга. Фуқаролик
жамияти янги даврнинг муҳим нишонаси, жаҳон тараққиётининг умумий
тенденцияси, ривожланиш концепцияси, инсоният оламини янгича изоҳлаш,
унинг фикрлаш ва ҳаёт тарзи, тараққиёт идеали ва орзуси сифатида тарих
тақозоси билан яна кун тартибига қўйилди. Унинг моҳияти, таркибий
элементлари, функциялари нималардан иборат ва у қандай шаклланмоқда?
Маълумки, ҳозирги пайтда мамлакатимизда фуқаролик жамияти
асослари яратилмоқда, Ўзбекистон эркин демократик ҳаёт барпо этиш
йўлидан бормоқда. Бу жамият ўзининг назарий, фалсафий, аналитик ва
норматив хусусиятлари билан характерланади. Фуқаролик жамияти ижтимоий
коммуникация, социал алоқалар ва қадриятлар мажмуи бўлиб, унда бош
субъект фуқаролар, уларнинг ҳуқуқлари ва фуқаролик ташкилотлари (сиёсий,
нодавлат), турли бирлашмалар, уюшмалар, ижтимоий ҳаракатлар, фуқаролик
институтлари ҳисобланади. Бу жамият эркин уюшмаларнинг кўп қиррали
алоқаси бўлиб, давлат қонунларини ҳурмат қилиш ва унга амал қилишига, турли
таркибий элементларнинг мустақиллиги ва тенглигига асослангани учун
социал зиддият ва конфликтларни қонун доирасида ўзаро келишув, сабр-тоқат ва
мунозаралар орқали тинч йўл билан ҳал этишга асосланувчи жамиятдир.
230
Ўзбекистон ўз миллий мустақил тараққиётининг илк босқичларидаёқ
фуқаролик жамияти барпо этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. И.А.
Каримов фуқаролик жамияти шаклланишининг муҳим омиллари сифатида
қуйидагиларга алоҳида аҳамият қаратибди:
- ўтиш даври тақозоси билан вужудга келган кучли давлатнинг энг
муҳим функциялари аста-секинлик билан кучли жамият зиммасига ўта
бошлайди;
- фуқаролик жамияти барпо этишнинг назарий муаммоларини, унинг туб
моҳиятини атрофлича англайдиган умумий ва махсус билимга эга бўлган,
онгли, тафаккури ҳар хил «изм»лардан озод, замонавий дунёқараш, миллий ва
умуминсоний қадриятларга ворис бўлган инсонларгина фуқаролик жамиятини
барпо этишга ва уни янада такомиллаштиришга қодир бўлади;
- фуқаролик жамияти умуминсоний тамойиллар, ҳар бир миллатнинг
давлатчилик хусусиятлари, турмуш ва тафаккур тарзи, анъаналар, урф-одатлари,
ўзлигини англаши, бетакрор ва ноёб менталитети асосида қарор топади;
- фуқаролик жамиятининг норматив жиҳати деганда, фуқаролар ва
бошқа ижтимоий субъектларнинг фаоллик даражаси тушунилади. Фаол ҳаракат,
айниқса, ижтимоий тизимларнинг алмашинуви жараёни ғоят кучаяди. Ўзаро
алоқалар марказида индивидларнинг эркин ва биродарларча уюшқоқлик
ҳолатлари ётади.
Демократик давлат ва фуқаролик жамияти бир-бири билан узвий
алоқадор бўлган тушунчалар, бироқ уларни айнийлаштириш ярамайди. Гап
шундаки, фуқаролик жамияти узил-кесил шакллангандан кейин ҳам демократик
ва ҳуқуқий давлат у билан баб-баробар яшашда давом этади. Фуқаролик
жамиятида давлатнинг юмушлари анча камаяди, унинг қатор функциялари
фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш институтлари ихтиёрига ўтади. Лекин
шунга қарамай, демократик давлатнинг фуқаролик жамиятидаги аҳамияти
йўқолмайди: давлат ўз сиёсий мақоми, ҳуқуқи, сиёсий тартиблари ва ўзига хос
бошқариш аппаратларига эга бўлади, ўз фаолиятида кўпроқ умумхалқ, бутун
жамият манфаатларини ифода этади. Давлат бутун жамиятнинг иродаси
231
сифатида намоён бўлади, шунинг учун ҳам жамият аъзолари давлат иродасига
онгли равишда бўйсунадилар. Фуқаро, жамият ва давлат ўртасида ўзаро
муносабатлар инсон ҳуқуқи ва қонун устуворлиги асосида амал қилади.
Фуқаролик жамияти фуқароларнинг эркин уюшмаси сифатида
индивидларнинг шахсий манфаатлари ва уюшма эҳтиёжларини амалга
оширади. У ўз қонуни, меъёрий ҳужжатлари, ахлоқ ва одоб меъёрларига эга
бўлган мавжудликдир. Фуқаролик жамияти ўз хусусиятлари билан
бевосита давлат тасарруфида бўлмайди. Жамиятни бошқариш вазифаларининг
аксарияти давлатдан фуқаролик ва ижтимоий ўз-ўзини бошқариш органлари
қўлига ўтишини англатади.
Фуқаролик жамияти структурасини ташкил этувчи элементлар бир-бири
билан узвий алоқа ва муносабатда бўлади. Бу жамият иқтисодий соҳада:
хусусий майда корхоналар, турли кооперативлар, ҳиссадорлик жамиятлари,
фуқароларнинг шахсий тадбиркорлиги, ишбилармонлигидан; ижтимоий соҳада:
оила, ўз-ўзини
бошқариш
органлари, кўппартиявийлик, жамоат
ташкилотлари, ижтимоий фикрни ўрганувчи нодавлат ташкилотлардан;
маънавий соҳада: нодавлат институтлар, оммавий ахборот воситалари (турлича
қарашларни холис, беғараз ва эркин баён этиш эркинлииги, жамият ва
ҳокимият ўртасидаги холис воситачи бўлиш, инсон ва жамият манфаатларини
фаол ва изчил ҳимоя қилиш, воқеа ва ҳодисаларни профессионал маҳорат
билан ёритиш, бу соҳадаги қонунчилик механизмига амал қилиш, нодавлат
ноширлик ва телерадио каналлари ташкил этиш), ихтиёрий илмий-ижодий
фаолият, касб-ҳунар ва бошқа бирлашмалардан ташкил топади.
Мамлакатимизда фуқаролик жамиятининг қарор топиши «ўзбек
модели»нинг тамойилларига кўра, босқичма-босқич амалга оширилади. У реал
миллий анъаналар, турмуш тарзи, янгича фалсафий ва сиёсий тафаккур
хусусиятларидан келиб чиқади. Шарқда демократик жараёнлар, жамиятнинг туб
негизлари аста-секинлик билан шаклланган ва тараққий этган. Шарқ
халқларининг ҳаёт ва турмуш тарзида кескин инқилобий ўзгаришлар рад этилган.
Шарқ донишмандлари ижтимоий жараёнларга ҳар қандай сунъий аралашувнинг
232
мудҳиш оқибатларини кўрсатганлар. Шунинг учун ҳам жамият ҳаётидаги
барча ўзгаришлар халқларнинг фикрлаш тарзи, миллий анъаналари, урф-
одатларига мувофиқ равишда тадрижий равишда рўй берган. Фуқаролик
жамиятининг айрим элементлари ва хусусиятлари қадим замонлардаёқ
Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистон худудида ҳам мавжуд бўлган. Жамиятда
ҳақиқат ва адолат, қатъий тартиб-интизом ўрнатилган, инсон ҳаёти, аҳоли
тинчлиги кафолатланган, ҳурфикрлилик, турли эътиқоддаги кишиларга нисбатан
сабр-тоқатлилик мавжуд бўлган, маънавий маданият ривожланган, дунёвий
илм ислом маданияти билан уйғун равишда тараққий этган, айниқса,
қариндош-уруғчилик мугносабатлари мустаҳкам ахлоқ-одоб меъёрларига
бўйсунган, нодавлат ташкилотлар катта мавқега эга бўлган. Давлат
фуқароларнинг шахсий ва маиший ҳаётига деярли аралашмаган, савдо-
сотиқ, ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалиги, билим олиш, оила қуриш
ҳокимиятга боғлиқ бўлмаган ҳолда ахлоқ-одоб ва миллий анъаналар асосида
ривожланган. Фуқаролар турли касб-ҳунар ва диний уюшмаларга бирлашганлар
ва бир-бирларига ўзаро ёрдамлашганлар.
Ўзбекистонда қарор топаётган фуқаролик жамияти халқимизнинг кўп
асрлик тарихий тажрибаси, миллий анъаналари, фикрлаш тарзи ва
маънавий салоҳиятига, тинчлик ва миллатлараро тотувликка асосланади. Ўтиш
даврида «миллий манфаатлар ва эҳтиёжлар бундан буён фуқаролик жамияти
манфаати билан яқинлаша боради. Ўтиш даври шароитида Ўзбекистонда
кўплаб сисий партиялар, ижтимоий ҳаракатлар, жамоат ташкилотлари ва
нодавлат ташкилотлар вужудга келмоқда. Бу қонуний жараёндир.
Фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш жараёни юз бераётган бир
пайтда Ўзбекистон аҳолиси турли қатламларининг манфаатларини ифода этиш
лозим бўлган кенг тармоқли, кўппартияли тизим каби демократик институтлар
ҳамда бошқа жамоат ташкилотларининг қарор топиши ҳам муҳим аҳамият касб
этмоқда. Ўтиш
даврида
давлат
бош
ислоҳотчи
сифатида
шакллантирилаётган демократик институтлар ва фуқаролик жамияти
элементлари имкониятларини оширишга ҳар жиҳатдан кўмак бермоқда.
233
Фуқаролик жамияти асослари умуминсоний тамойиллар ва меъёрлари,
бутун жаҳон демократик қадриятлари негизида шаклланади. Ўзбекистонда
фуқаролик жамияти ва фуқароларнннт ўз- ўзини бошқариш институтларини
шакллантириш
учун
қулай
шарт-шароитлар
яратилмоқда. Жаҳон
цивилизацияси хазинасига улкан ҳисса қўшган бой тарихимиз, буюк
маданиятимиз, кўп авлодлар ҳаёти давомида вужудга келган беқиёс табиий
ва ақл-заковат имкониятларимиз, халқимизнинг юксак маънавияти ва
ахлоқий қадриятлари, заминимизда яшаётган одамларнинг меҳнатсеварлиги,
саҳоватлилиги, бағрикенглиги ва жаҳон ҳамжамиятида ўзига муносиб ўрин
эгаллашга бўлган истаги бунинг гаровидир. Бозор муносабатларига ўтиш
шароитида ўрта мулкдорлар синфи шаклланмоқда, улар эса ўз навбатида
шакллантирилаётган фуқаролик жамиятининг таянчидир. Ижтимоий структура
жамият анатомияси бўлиб, ижтимоий меҳнат тақсимоти, мулкчиликнинг
хилма-хил шакллари тақозоси билан жамиятнинг катта ва кичик гуруҳларга,
ижтимоий бирлик ва ижтимоий Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва
фуқароларнннг ўз- ўзини бошқариш институтларини шакллантириш учун
қулай шарт-шароитлар яратиляпти. Улар қуйидагилардан иборатдир: Жаҳон
цивилизацияси хазинасига улкан ҳисса қўшган бой тарихимиз, буюк
маданиятимиз, кўп авлодлар ҳаёти давомида вужудга келган беқиёс табиий
ва ақл- заковат имкониятларимиз, халқимизнинг юксак маънавияти ва
ахлоқий қадриятлари, заминимизда яшаётган одамларнинг меҳнатсеварлиги,
саҳоватлилиги, бағрикенглиги. ва жаҳон ҳамжамиятида ўзига муносиб ўринни
эгаллашга бўлган истаги бунинг гаровидир. Бозор муносабатларига ўтиш
шароитида ўрта мулкдорлар синфи шаклланмоқца, улар эса ўз навбатида
шакллантирилаётган фуқаролик жамиятининг таянчидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |