Ижодий гуруҳ: Д. Кенжаев, тарих фанлари номзоди, Халқ таълими вазири ўринбосари И. Зокиров



Download 217,5 Kb.
bet1/6
Sana26.06.2022
Hajmi217,5 Kb.
#706674
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мустакиллик дарси тавсия (Маър) 27.07.15


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
РЕСПУБЛИКА ТАЪЛИМ МАРКАЗИ
Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним”
мавзусида бир соатлик мустақиллик дарсини ташкил бўйича
услубий тавсия

Тошкент – 2015




ИЖОДИЙ ГУРУҲ:


Д.Кенжаев,
тарих фанлари номзоди,
Халқ таълими вазири ўринбосари
И.Зокиров,
Республика таълим маркази директори

Ҳ.Даминов,
Халқ таълими вазирлиги Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи

Н.Исматова,
Республика таълим маркази бўлим бошлиғи

А.Замонов,
Республика таълим маркази бош услубчиси
КИРИШ

Халқимиз асрлар давомида интилиб яшаган ва курашган, «мустақиллик» деган бебаҳо неъматнинг қадр-қимматини ёш авлоднинг теран идрок этиши, ўтган давр мобайнида босиб ўтган оғир ва машаққатли, айни вақтда шарафли йўлимиз, кенг кўламли ислоҳотларимиз, қўлга киритган улкан ютуқларимизнинг туб моҳияти ва аҳамиятини ўқувчиларга етказиш, содда қилиб айтганда, биз кеча ким эдигу бугун ким бўлганимизни англатиш, уларни янги марралар сари руҳлантириш мақсадида “Мустақиллик дарси”ни ўқувчиларнинг фаол иштирокини таъминлаган ҳолда ташкил этиш лозим.


Дарсни ташкил этишдан олдин синф хонаси мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар акс эттирилган шиорлар билан безатилади.
Дарсда ўқувчиларга мустақилликнинг моҳияти ва аҳамиятини англатишда қуйидаги устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилади:
мустақиллик биз учун миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз, инсоний ҳақ-ҳуқуқ ва қадр-қимматимизни тиклаш, урф-одат ва анъаналаримизни, муқаддас ислом динимизни, буюк аждодларимизнинг табаррук номларини улуғлаш, соғлом ва баркамол янги авлодни шакллантириш бўйича илгари тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган беқиёс имкониятлар очиб бергани;
Ўзбекистон ўз вақтида собиқ мустабид тузумнинг маъмурий-буйруқбозлик тизимидан, бирёқлама ривожланган ночор иқтисодиётдан, “шок терапияси” каби номаъқул моделлардан бутунлай воз кечиб, машҳур беш тамойилга асосланган ўз тараққиёт йўлини қатъий танлаб олгани ва дунёда “ўзбек модели” сифатида эътироф этилган ушбу ривожланиш стратегиясининг реал натижалари;
яқин ўтмишда қолоқ аграр республика бўлган, иқтисодиётининг асосини пахтачилик ва пахтани қайта ишлаш корхоналари ташкил этган Ўзбекистоннинг бугунги кунда саноати тез суръатлар билан ривожланиб бораётгани, замонавий ишлаб чиқариш тармоқларини барпо этиш ҳисобидан иқтисодиётда саноатнинг улуши 25 фоизга етгани, экспортбоп ва рақобатдош маҳсулотларнинг 60 фоиздан ортиғи юқори технологияларга асосланган соҳаларда ишлаб чиқарилаётгани, куч-қудрати ва салоҳияти юксалиб бораётган мамлакатга айлангани;
тарихан қисқа даврда мамлакатимиз иқтисодиёти 5,5 баробардан кўпроқ ўсгани, аҳолимизнинг реал даромадлари жон бошига ҳисоблаганда қарийб 9 баробар ошгани, бунга эришиш учун ўтган давр мобайнида иқтисодиётимизга 190 миллиард доллар ҳажмидаги инвестициялар, жумладан, 65 миллиард доллардан ортиқ хорижий сармояларни жалб этиш ҳисобидан биз учун мутлақо янги бўлган автомобилсозлик, нефт ва газ кимёси, нефт-газ машинасозлиги, замонавий қурилиш материаллари саноати, темир йўл машинасозлиги, маиший электроника, фармацевтика, юқори технологияларга асосланган озиқ-овқат ва тўқимачилик саноати каби соҳа ва тармоқларга асос солингани;
қишлоқ хўжалиги соҳасида мутлақо янги иқтисодий муносабатлар жорий этилиб, фермерлик ҳаракати ривожи учун кенг йўл очиб берилгани, бугунги кунда фермер хўжаликларимиз нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 90-92 фоизини ишлаб чиқараётгани, балки қишлоқ тараққиёти учун масъулиятни ўз зиммасига олган қудратли ижтимоий-сиёсий ҳаракатга айланиб бораётгани;
1990 йилда мамлакатимиз аҳолисининг озиқ-овқат товарлари, аввало дон, картошка, гўшт, сут ва қандолат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи импорт ҳисобидан қопланган бўлса, ҳозирги вақтда уларнинг 96 фоизи ўзимизда ишлаб чиқарилаётгани, мустақиллик йилларида аҳоли жон бошига гўшт истеъмоли 1,3 баробар, сут ва сут маҳсулотлари – 1,6 карра, картошка –
1,7 марта, сабзавот – 2 баробардан ортиқ, мева – қарийб 4 карра кўпайганини эл-юртимиз фаровонлиги тобора ортиб бораётганлигининг амалий тасдиғи эканлиги;
мустақилликка қадар мамлакатимизда умуман мавжуд бўлмаган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси бугунги кунда ялпи ички маҳсулотнинг 56 фоиздан ортиғини ишлаб чиқараётгани, мазкур тармоқда жами иш билан банд аҳолининг 75-77 фоизи меҳнат қилаётгани ва бошқа мисоллар орқали юртимизда бу соҳа жадал ривожланиб, ўрта синф – мулкдорлар синфининг жамият таянчига айланиб бораётгани;
ўтган даврда харид қобилияти бўйича ялпи ички маҳсулот ҳажми аҳоли жон бошига 4 марта ўсгани ва ҳозирги кунда бу кўрсаткич 6,5 минг АҚШ долларидан зиёдни ташкил этаётгани бу борадаги амалий ишларимизнинг яққол самараси эканлиги;
юртимиз, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфаси йилдан-йилга очилиб, тобора обод ва гўзал бўлиб бораётгани, жумладан, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида замонавий уй-жойлар ва инфратузилма тармоқларини барпо этиш бўйича жорий этилаётган дастурларнинг ижтимоий аҳамияти;
мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб аҳолимиз, биринчи навбатда кекса авлод вакиллари, хотин-қизлар ва ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш учун давлат бюджетидан ижтимоий эҳтиёжлар, жумладан, аҳолини қўллаб-қувватлаш ва социал соҳани мустаҳкамлашга ажратилаётган йиллик харажатлар изчил ошиб бораётгани, биргина 2014 йилда бу рақам 60 фоиздан ортгани мазкур йўналишда олиб борилаётган кенг кўламли ишларимизнинг мантиқий натижаси эканлиги;
замонавий билим ва касб-ҳунарларни чуқур эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, ўз она юртига меҳр ва садоқат туйғуси билан яшайдиган, ҳеч кимдан кам бўлмайдиган, ҳал қилувчи куч бўлиб майдонга чиқаётган янги авлодни тарбиялаш мақсадида амалга оширилаётган улкан ишларнинг моҳияти, шулар қаторида фақат сўнгги 5 йилда мамлакатимизда 278 та болалар мусиқа ва санъат мактаби, 523 та спорт иншооти ва 100 дан зиёд сузиш ҳавзаси қурилгани ва реконструкция қилингани, бугунги кунда 2 миллион нафар фарзандимиз, жумладан, 840 мингдан ортиқ қизларимиз спорт билан мунтазам шуғулланаётгани ва бошқа мисоллар воситасида соғлом турмуш тарзи ҳаётимиз қоидасига айланиб бораётгани;
юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осойишта ҳаёт, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни сақлаш, чегараларимиз дахлсизлигини асраш, узоқ ва яқин атрофимиздаги давлатлар билан дўстона муносабат ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, турли минтақа ва ҳудудларда хавф-хатар ва таҳдидлар тобора кучайиб бораётган таҳликали замонда доимо огоҳ, сергак ва ҳушёр бўлиб яшаш, сафарбарлигимизни янада ошириш – бугун ҳаётнинг ўзи барчамиздан талаб қилаётган энг муҳим ва долзарб вазифамиз эканлиги;
Ўзбекистон эришаётган ютуқ ва марралар дунё ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилаётгани, хусусан, Жаҳон иқтисодий форуми томонидан эълон қилинган рейтингда кейинги 3 йилда иқтисодиёти энг тез ривожланаётган давлатлар орасида мамлакатимиз 5-ўринни эгаллагани, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўмагида АҚШнинг Колумбия университети томонидан ташкил этилган ижтимоий тадқиқотлар асосида эълон қилинган “Бутунжаҳон бахт индекси”да Ватанимиз 158 та мамлакат ўртасида 44-поғонани, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида 1-ўринни эгаллагани;
мамлакатимизда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, Ватанимиз мустақиллиги, тинч, осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам ва ишончли кафолати таъминланиши;
биз қўлга киритаётган бундай юксак натижаларнинг асосий омили ва мезони сифатида биринчи навбатда халқимизнинг фидокорона меҳнати, одамларимизнинг дунёқараши, сиёсий онги, ижтимоий фаоллиги ортиб, фуқаролик позицияси тобора кучайиб бораётгани;
жамиятимизда тинчлик ва осойишталик, миллатлар ва фуқаролар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат муҳити тобора мустаҳкамланиб, бу борада фуқаролик жамияти институтлари, ўзини ўзи бошқариш идоралари, жумладан, маҳалланинг роли ва таъсири кучайиб бораётгани;
1-синф ўқувчиларига 22 турдаги ўқув қуроллари совға тариқасида тортиқ қилинишининг мазмун-моҳияти, ўқувчиларнинг аъло баҳоларга ўқиши ва келгусида ўз касбининг моҳир эгаси бўлишлари учун барча имкониятлар яратилаётганлиги;
Мустақилликнинг 24 йили давомида юртимиздаги барқарор, тинч ва осуда ҳаёт, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби олижаноб фазилатларни, “Биз кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик?” деган ҳаётий ҳақиқатни асосий ва бош ғоя сифатида дарс жараёнида давра суҳбати орқали ҳар бир ўқувчига етказиш.

Бунда қуйидаги тарихий маълумотлардан ижодий фойдаланиш мумкин.



Download 217,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish