III Международная научно-практическая конференция
325
III International Scientific and Practical Conference
АҲОЛИ ЯШАШ ЖОЙЛАРИНИ ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН
ТАЪМИНЛАШ ХОЛАТИНИ ГИГИЕНИК БАҲОЛАШ НАТИЖАЛАРИ
Шерқўзиева Г.Ф., Бекмуратова С.Б.
Тошкент тиббиёт академияси
Сўнгги йилларда мамлакатимизда марказлашган ичимлик суви таъминоти
тизимини ривожлантириш орқали шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларида сифатли
ва хавфсиз ичимлик сувга бўлган эҳтиёжни қондириш борасида салмоқли
ишлар амалга оширилмоқда, чунки м
амлакат аҳолисини, айниқса 11 мингдан
зиёд қишлоқларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш ўта долзарб масала
бўлиб қолмоқда. Оҳирги 2 йилда ичимлик суви ва канализация тизимини
яхшилашга 2 триллион 400 миллиард сўм ажратилди. Бу аввалги 10 йилда
ажратилган жами маблағдан 2 баравар кўп демакдир. Шунга қарамасдан,
мамлакатимизда марказлашган тармоқлар орқали тоза ичимлик суви билан
таъминлаш даражаси 68 фоизни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич, жумладан,
Қорақалпоғистонда 52 фоиз, Бухорода 53, Қашқадарё ва Сурхондарёда 54,
Хоразмда 56 фоизга етган, холос.27 минг километр ёки 38 фоиз сув тармоқлари
авария ҳолатида бўлса, 2 мингта ёки 20 фоиз сув насослари ишдан чиққан.
Ҳисоб-китобларга кўра, 2030 йилга қадар сув таъминотини шаҳарларда 98,
қишлоқларда 85 фоизга, канализация тизимини 31 фоизга етказиш кўзда
тутилган.
Президентимизнинг 2020 йил 25 сентябрдаги “Ичимлик суви
таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги
инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”
ги фармонига мувофиқ, марказлашган ичимлик суви таъминоти етиб бормаган
қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича мутлақо
янги механизми жорий этилди. Шу билан бирга аҳолини тоза ичимлик суви
билан таъминлашда сувнинг сифатини назорат қилиш ҳам муҳим ҳисобланади.
Биз қишлоқ аҳоли пунктларида фойдаланилаётган ичимлик сифини сифатини
йиллар динамикасида тахлил қилдик ва қуйидаги натижаларни олдик:очиқ сув
таъминоти маънбасидан олинган ичимлик сувининг таркибидаги қуруқ қолдиқ
миқдорини аниылаш учун 2017 йилда умумий олинган намуналар сони 640та
бўлиб, улардан 92 (14,3%)таси, 2018 йилда эса умумий олинган намуналар сони
709та бўлиб, улардан 69(9,7%) таси, 2019 йил умумий олинган намуналар сони
983та, улардан 68(6,9%) таси гигиеник талабларга жавоб бемаган. Юқорида
олинган натижалардан шуни хулоса қилиш мумкин йиллар динамикасида
ичимлик суви таркибидаги қуруқ қолдиқ миқдори айрим намуналарда гигиеник
талабларга жавоб бермаган ва аммо йиллар динамикасида аҳоли саломатлик
холатига салбий таъсир кўрсатувчи намуналар сони камайган, яъни 2017 йил
14,3% бўлган бўлса,
2019 йилда
6,9% бўлган,бу эса аҳолини тоза ичимлик суви
билан таъминлашда муҳим роль ўйнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: