Мавзу долзарблиги:
Ўзбекистонда истеъдод соҳиблари учун барча
жабҳада эшиклар ланг очиқ.Келажагимиз эгаларини қуллаб-қувватлаш
барчамизнинг бурчимиздир, зеро келажак бугундан бошланади.Уларни ўз
саломатлиги ва саломатлик омилларига бефарқ бўлмаслиги учун тиббий
билимларга ҳам эга бўлишида умумий таълим ўрни муҳим. Тиббиёт соҳасида
малакали кадрлар танқислиги ечими долзарб муаммолардан бири эканлиги сир
эмас. Мамлакатимизнинг узоқ гўшалари,қишлоқларида айниқса “Оилавий
поликлиника” ва”Оилавий шифохона пункт”ларида оилавий шифокорларга
талаб сезиларли ҳолда.Замон талабидан келиб чиқиб маҳаллий кадрлар
тайёрлаш муаммонинг амалий ечимлиги аён.Мақсадимиз ўқувчиларимзнинг
экологик билим кўникмасини ошириш билан бирга тиббий саводхонликка эга
бўлиб,билганига амал қилиш орқали ўзи ва ўзгалар саломатлигига эришиш.Энг
муҳими ўқувчиларимизнинг қалбига тиббиёт илми ва касбига меҳр уйготиш
билан долзарб бўлган шифокорлар заҳирасини тайёрлаш.
III Международная научно-практическая конференция
314
III International Scientific and Practical Conference
Мамлакатимизда мактабгача ва мактабдаги таълим-тарбия жароёни
ҳукумат ғамғурлиги ва назаротида.Минг йиллар муқаддам ибн Сино бобомиз
“Оила хўжалиги” асарида болаларнинг таълим – тарбияси 6-14 ёшларида олиб
борилиши керак - деб ҳисоблайди. Бу ёшдаги таълим болаларда
мусобақалашиш, бир – биридан қолишмаслик истагини уйғотади. Натижада
фикларидаги дангасалик, ўзидаги ақлий ва жисмоний қусурларни тузатиб
соғлом фикрлашга ўргатади.Бизнинг ўқувчиларга тана тарбияси орқали
жисмоний соғликка ҳамда теварак атрофга соғлом муносабатда бўлиб,
экологик онг ва тарбияси улғайишига педогогик- психологик ёндашиб ахлоқий
ва маънавий камол топишига йўл кўрсатиб ўтиш касбий бурчимиздир.
Абу Али ибн Сино ўзининг зеҳни – маёғи билан минг йиллардан буён
диний ва дунёвий фанларнинг 29 йўналишида қолдирган илмий мероси билан
дунё аҳли ардоғида. Аммо олимнинг бизга етиб келмаган қанчадан – қанча
асарлари бўлган. Манбаларга кўра Чингизхон ва невараси Ботухон ҳукумрон
йилларида (1216-1258) талон – тарож қилган, олиб кетган. Профессор Бердиёр
Бердақов Улан – Баторда бўлганида юртимиздан олиб кетилган 2 млн дан ортиқ
китоблар сақланаётганлиги гувоҳи бўлган.Юртбошимиз жаҳоннинг кўп
давлатлари билан ижтимоий, иқтисодий ҳамкорлик муносабатларини
тикламоқда. Албатта кун келиб давлатлараро илмий алоқалар тикланиб
маънавий мерослар ўзларининг ҳақиқий соҳибларига қайтар.Шунда халкимиз
ва фарзандларимиз аллома бобомизнинг тиббий ҳамда бошқа соҳадаги
қолдирган бой меросидан фойдаланажак.Мактаб ҳовлисига кўплаб ноботат
турларини
ўсиб-ундириб,парваришлаш
жароёнлари
орқали
экологик
билим,экологик маданият ошириб бормоқдамиз.
Қадимий Хоразм Маъмун Академиясидаги олимларнинг илмий меросини
ўрганиш ва тадбиқ қилиш учун 1997 йил 11 ноябрда “Хоразм Маъмун
Академияси” ни қайта ташкил этиш ҳақида юрт бошининг фармони чиққанди.
Маълумотларга кўра Акадамия қошида “Доривор ўсимликлар боғи” бунёд
этилиб, ибн Сино қўллаган ўсимликларнинг баъзилари униб – ўстирилиб,
шифобахш гиёҳ сифатида фойдаланилаётганлиги мақтовга сазовор амалий
ютуқ. Шарқ тиббиётининг султони, улуғ ҳаким ибн Сино шоҳ асари “Тиб
қонунлари” да атроф-муҳит (экология) нинг одам организмига таъсирини
кўрсатиб берган. Экология сўзи юнонча экос – хонадон, яшаш жойи, макони
маъносида, логос – фан яъни организм билан ташқи муҳит ўртасидаги
муносабатни ўрганадиган фан.
Манбаларда ХIХ асрда яшаган немис олими Эрнест Геккель (1834-1919)
ни экология фани асосчиси дея қаралади. Агар масалага адолатона, илмий –
тиббий кўз билан чуқурроқ қараб мулоҳаза юритилса, бошқача фикр пайдо
бўлади. Шарқда “Шайх ур-раис” номи билан машҳур аллома ўрта аср
мутафаккири Абу Али ибн Сино (980-1037) ўз давридаёқ “чанг бўлмаганда
инсон минг йил яшаган бўлар эди”, - деган.
Ўзининг “Тиб қонунлари”да яшаш жойи ҳавонинг ифлослиги кўп юқумли
касалликларга сабабчи бўлиши, ҳатто шифохона, қабристонларга жой
Do'stlaringiz bilan baham: |