Iii. Банк фаолиятини тартибга солиш


-модда. Банк фаолиятининг субъектлари



Download 46,56 Kb.
bet2/18
Sana31.03.2022
Hajmi46,56 Kb.
#520767
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
1banklar va bank faoliyati toghrisidagi qonun uzb

2-модда. Банк фаолиятининг субъектлари

Ўзбекистон Республикасида ташкил этилган ҳамма банклар банк фаолиятининг субъектларидир.


3-модда. Банклар фаолиятининг ҳуқуқий асоси

Банклар фаолияти ушбу Қонун, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонун, бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солиб борилади.




Шунингдек қаранг: “NORMA” АҚТ Қонунчилик классификаторининг “ЎзР Банк қонунчилиги” папкаси
4-модда. Банк операциялари

Банклар ўз фаолиятларида қуйидаги банк операцияларини амалга оширадилар:


жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, вакил банкларнинг ҳисобварақларини очиш ва юритиш, ҳисобварақлар бўйича ҳисоб-китоб қилиш;


Қаранг: АВ* томонидан 2009 йил 27 апрелда 1948-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқаруви Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида”ги Йўриқнома; АВ томонидан 1998 йил 22 октябрда 510-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқаруви томонидан тасдиқланган “Норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги ҳисобварақларини ваколатли банклар томонидан юритилиш Тартиби”

омонатларни жалб этиш;




Қаранг: АВ томонидан 2011 йил 4 мартда 2205-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқаруви Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома

кредитларнинг қайтарилиши, фоизлилиги ва муддатлилиги шарти билан ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлар ҳисобидан ўз номидан кредитлар бериш.




Шунингдек қаранг: “NORMA” АҚТ Қонунчилик классификатори “ЎзР Банк қонунчилиги” папкасининг “Кредитлаш” кичик папкаси

Банклар бошқа турдаги операцияларни ҳам амалга оширишлари мумкин, чунончи:


маблағ эгаси ёки маблағни тасарруф этувчи билан тузилган шартномага биноан пул маблағларини бошқариш;


Қаранг: ФКнинг 49-боби

чет эл валютасини нақд пул ва нақд бўлмаган пул шаклларида юридик ҳамда жисмоний шахслардан сотиб олиш ва уларга сотиш;




Қаранг: Президентнинг 2013 йил 30 январдаги Қарори билан тасдиқланган “Хорижий валютани жисмоний шахслардан сотиб олиш ва уларга сотиш тартиби ҳамда айирбошлаш шохобчалари тўғрисида”ги Низом (ҳужжат рус тилида келтирилган)

пул маблағлари, векселлар, тўлов ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини инкассо қилиш;




Қаранг: АВ томонидан 2008 йил 27 июнда 1831-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқаруви Қарори билан тасдиқланган “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир Йўриқнома”нинг XVII-XIХ боблари

учинчи шахслар номидан мажбуриятларнинг бажарилишини назарда тутувчи кафолатлар бериш;




Қаранг: АВ томонидан 2012 йил 15 майда 2364-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқаруви Қарори билан тасдиқланган “Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисида”ги Низом

учинчи шахслардан мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини олиш;




Қаранг: ФКнинг 42-боби; АВ томонидан 2000 йил 3 августда 953-сон билан рўйхатга олинган МБ томонидан тасдиқланган "Тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида факторинг операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Янги таҳрири)

қимматли қоғозлар чиқариш, харид қилиш, сотиш, ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш, мижоз билан тузилган шартномага биноан қимматли қоғозларни бошқариш, қимматли қоғозлар билан бошқа операцияларни бажариш;




Шунингдек қаранг: “NORMA” АҚТ Қонунчилик классификатори “ЎзР Банк қонунчилиги” папкасининг “Қимматли қоғозлар билан операциялар” кичик папкаси

банк фаолияти юзасидан маслаҳат ва ахборот хизмати кўрсатиш;


жисмоний ва юридик шахсларга ҳужжатлар ва бошқа бойликларни сақлаш учун махсус бинолар ёки улар ичидаги пўлат сандиқларни ижарага бериш;


Қаранг: ФКнинг 896-моддаси

молиявий лизинг;




Қаранг: АВ томонидан 2006 йил 27 декабрда 1648-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқаруви Қарори билан тасдиқланган “Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом

халқаро банк амалиётига мувофиқ, лицензияда махсус кўрсатилган бошқа операциялар.


Банклар бевосита ишлаб чиқариш, савдо ва суғурта фаолияти билан шуғулланишга ҳақли эмаслар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. (ЎзР 07.04.2009 й. ЎРҚ-206-сон Қонуни тахриридаги қисм)

Download 46,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish