3-мавзу. Ўзбекистонда демократик жамият барпо этишда ўтиш даврининг зарурлиги ва унинг хусусиятлари
1991 йил 19-21 августда давлат тўнтаришига бўлган уриниш. Ўзбекистон ҳукуматининг унга муносабати. Марказий давлатчилик танглиги, КПСС фаолиятининг тўхтатилиши. СССРнинг таназзулга учраши.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари VI сессиясида (1991 йил 31 август) учта тарихий ҳужжатнинг қабул қилиниши: «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисида»ги қарор ва «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида Олий Кенгаш Баёноти», «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги қонун. Уларнинг тарихий аҳамияти.
Ўзбекистон - сиёсий мустақил давлат. 1 сентябр - Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни деб эълон қилиниши. Халқимиз асрий орзусининг ушалиши. Ўзбекистон мустақиллигининг умумхалқ ва жаҳон жамоатчилиги томонидан қўллаб-қувватланиши. Республиканинг иқтисодий мустақилликни қўлга киритиш учун курашидаги объектив ва субъектив шарт-шароитлар.
Ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқининг тинч парламент йўли билан амалга оширилиши. Республика аҳолисининг 1991 йил 29 декабрда ўтказилган референдумида Ўзбекистон мустақиллигини ёқлаб овоз бериш ва унинг ижтимоий-сиёсий аҳамияти. И.А.Каримов янги, мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Президенти. Унинг асарларида Ўзбекистонда демократик жамият қуришнинг методологик асосларининг ишлаб чиқилиши ва унинг тарихий аҳамияти.
Ўтиш даври тушунчаси. Унинг мустақилликни қўлга киритган барча мамлакатлар учун зарурлиги, ўтиш даврининг моҳияти ва умумий қонуниятлари. Унинг ҳар бир давлат учун ўзига хос бўлган хусусиятларининг мавжудлиги. Ислом Каримовнинг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» (1992), «Ўзбекистон - бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли» (1993) асарларида республикамиз тараққиётининг ўзига хос йўли, шарт-шароитлари, заминлари ва жаҳон тажрибаси зарурлиги масалаларининг асослаб берилиши, ўтиш даврининг «классик», «инқилобий», «эволюцион», «Шок терапияси» йўллари. Демократик жамият қуришда ўтиш даврини «анъанавий» ва «инқилобий» тушунишнинг бир томонлама талқин этилиши ва унинг чекланганлиги. Ўзбекистонда «ўтиш даври»га ёндашишнинг ўзига хос жиҳатлари. Эволюцион, тадрижий ривожланиш йўлининг моҳияти. Унда ҳар бир мамлакат ва халқларнинг ўзига хос менталитети, турмуш тарзини ҳисобга олиш зарурлиги. Демократик жамият қуриш вазифаларининг босқичма-босқич амалга оширилиши.
Ислом Каримов томонидан Ўзбекистоннинг «эволюцион-тадрижийлик» асосида, ислоҳотлар йўли билан демократик жамиятга ўтишига доир назарий, концептуал методологиянинг ишлаб чиқилиши. Ўзбекистоннинг тоталитар мустамлака мамлакатдан демократик жамиятга ўтишида ўзбек халқининг ўзига хос хусусиятлари, урф-одат, анъана ва қадриятларининг роли. Демографик жараёнлар, миллий таркиб, геостратегик хусусиятларига асосланиш ва уларни ҳисобга олиш зарурлиги.
Ўзбекистонда «эволюцион-тадрижий ривожланиш»нинг реал ҳаётга татбиқ қилиниши. Бугунги кунда «эволюцион-тадрижий», ислоҳотлар йўли билан ўтиш афзалликларининг жамиятимиз ҳаётидаги кўринишлари. «ўтиш даври» муаммоларини ҳал этишнинг ўзига хос йўллари.
Do'stlaringiz bilan baham: |