7-мавзу. Жамият иқтисодий ҳаётини эркинлаштириш ва демократлаштириш
Бозор иқтисодиёти ва ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти ҳақидаги назарий тушунчалар. Бозор иқтисодиётининг моҳияти ва асосий белгилари. Унга ўтишнинг объектив зарурияти. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти ҳақидаги 1990 йилларгача бўлган назарий ва амалий қарашларнинг ўзига хос хусусиятлари. Демократик жамиятда иқтисодий ҳаётни эркинлаштириш тушунчаси ва мазмуни. Тоталитар, маъмурий-буйруқбозлик тузуми иқтисодиётидан ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш. Эркин бозор иқтисодиёти ва демократик жамият тамойилларининг ўзаро боғлиқлиги. Президент Ислом Каримовнинг социалистик ишлаб чиқариш муносабатларидан бозор иқтисодиётига ўтиш ва уни эркинлаштиришга доир қарашлари. Унинг «Ўзбекистон - бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли» (1993), «Ўзбекистон иқтисодий ислохотларни чуқурлаштириш йўлида» (1995) каби асарлари. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзига хос йўли ва хусусиятлари. Натура хўжалиги иқтисодиёти ва режали хўжалик иқтисодиётидан бозор хўжалиги иқтисодиётининг ислоҳот йўлига ўтилиши. Бозор хўжалиги иқтисодиётидаги эволюцион-тадрижий, инқилобий, «шок терапия», ислоҳот йўлларининг фарқли, ўзига хос белгилари.
Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида давлат бошқарувини, ваколатларини чеклаш ва вазифаларини номарказлаштириш. Маъмурий ислоҳотлар ва иқтисодий тараққиёт.
Ўзбекистонда демократик жамият қуришнинг ижтимоий-иқтисодий негизи. Мулкчиликнинг хилма-хил шакллари. Хусусий мулк ва мулкдор. Истеъмолчилар ҳуқуқлари ва танлаш эркинлигининг устунлиги. Тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлиги. Рақобатнинг демократик жамият барпо этишдаги ўрни.
Ўзбекистонда иқтисодий ҳаётни эркинлаштиришнинг босқичлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари. Бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш. Эркин иқтисодиёт тамойилларини жорий этиш. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш.
Бозор инфратузилмасини шакллантириш. Хусусий сектор миқёсларини кенгайтириш. Кичик бизнес, хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш. Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни янада рағбатлантириш чоралари тўғрисидаги (1998 йил 9 апрель) ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги (2003 йил 30 август) Президент Фармонлари, уларнинг мазмуни ва моҳияти. қабул қилинган қонун ва фармонларнинг асосий йўналишлари. Ташқи иқтисодий фаолият ва валюта бозори. Чинакам мулкдорлар қатламини шакллантириш. Тадбиркорлик ва иқтисодий фаолият эркинлигини таъминлаш - демократик жамият ривожининг зарурий шарти.
Бозор иқтисодиётига мослаб амалга оширилган институционал (муассасалар соҳасидаги) ўзгаришлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |