6-Мавзу: Фуқаро эркинлиги ва фаоллигини таъминлаш – демократик жамият қуриш омили
Фуқаро эркинлиги ва фаоллиги тушунчаси. Унинг ижтимоий-сиёсий тафаккур тарихидаги талқинлари. Абу Наср Форобий комил инсон ва фозил жамоа тўғрисида.
Демократик, фуқаролик жамияти тушунчалари. Демократик давлатда давлат органларини ташкил қилиш, улар фаолиятини амалга оширишда мамлакат фуқароларининг турли йўллар орқали кенг иштирок этиши. Фуқароларнинг давлат органларини ташкил қилишдаги иштирокининг қонун йўли билан кафолатланиши ва уларнинг иштирокига кенг имкониятлар яратилиши Демократик ва фуқаролик жамиятининг тузилиши ва фаолиятининг ҳуқуққа асосланганлиги. Халқ ҳокимиятининг амалга ошиши, ҳуқуқ ҳукмронлиги, Конституция ва қонуннинг устуворлиги «Давлат» ва «жамият» тушунчалари айнан ўхшаш тушунчалар эмаслиги. Жамият ижтимоий тараққиёт, муносабатлар маҳсули, мажмуи. Фуқаролик жамиятида шахсга иқтисодий ва сиёсий турмушини ўз ихтиёри асосида қуришга тўла эркинликнинг кафолатланиши. Фуқаролик жамиятида давлат фаолияти устидан фуқаролар тўла назоратининг ўрнатилиши. Давлатнинг кўпгина вазифалари маҳаллий жойларда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига, жамоат бирлашмаларига, нодавлат ташкилотларига ўтиши. Ўзбекистонда демократик жамиятнинг халқаро миқёсда эътироф этилган тамойиллари: демократия ва қонунчиликни йўлга қўйиш, мулкчиликнинг хилма-хил шаклларини яратиш, маънавият ва маърифатга эътибор ҳамда жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик кабилар. Миллий қадриятлар ва анъаналар мужассамлашган эркин, очиқ жамият асосларининг яратилиши. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт - пировард мақсад эканлиги.
Президент Ислом Каримов асарларида фуқаролик жамияти тушунчаси. «Кучли давлатдан кучли жамият сари» тамойили.
Инсон фаоллигининг асосий мезонлари. Инсон ва жамият. Ҳозирги давр демократиясида инсон, жамият ва давлатнинг ўзаро муносабатлари.
Президент И.А.Каримов демократик жамият қуришда инсон эркинлиги ва фаоллигини ошириш тўғрисида. Ўзбекистонда инсон фаоллигини ошириш демократик жамият қуришнинг асосий омили. Фуқаролар фаоллиги ва масъулиятини оширишнинг барқарор жамият ва фаровон ҳаёт барпо этишдаги ўрни. Фуқаролар эркинлиги ва фаоллигини таъминлаш демократик, фуқаролик жамияти қуришнинг бош мақсади. Ёшларнинг демократик, фуқаролик жамияти қурилишидаги иштироки ва улар фаоллигини ошириш.
Фуқаролар ижтимоий фаоллигини ошириш эркин ва фаровон ҳаётни барпо этишнинг зарурий шарти. Инсоннинг ижтимоийлашуви ва фаоллашув жараёнлари. Ўзбекистонда демократик жамиятни шакллантиришда фуқароларнинг қонун ва қарорлар қабул қилишдаги фаол иштироки. Унинг фуқаро эркинлиги ва фаоллигини оширишдаги аҳамияти.
Президент Ислом Каримовнинг Олий Мажлис 2002 йил 29 август 9-сессиясида «Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари» мавзуидаги маърузасида жамиятни демократ-лаштириш йўлидаги интилишларни рўёбга чиқариш дастурининг 7 та устувор йўналишлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |