(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сон қарори).
225. Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари ҳар ярим йилликдан кейинги ойнинг 15-кунигача Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хузуридаги давлат хизматлари агентлигига қайд қилинган далолатнома ёзувлари ва сарфланган гербли гувоҳномалар бўйича ҳисобот тақдим этадилар.
226. Фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) томонидан қайд этилган далолатнома ёзувларининг ҳар иккала нусхаси 97-шакл бўйича 2 нусхада тузилган ҳисобот билан бирга кейинги ойнинг 2-кунидан кечиктирмай ФҲДЁ органига топширилади. Ҳисоботнинг иккинчи нусхаси фуқаролар йиғинида сақланади.
227. ФҲДЁ органларида қайд этилган далолатнома ёзувларининг иккинчи нусхасига тиббий муассасалар томонидан берилган ўлим тўғрисидаги гувоҳномалар илова қилинади.
228. Агентлик бошқармаси ФҲДЁ органларидан келган далолатнома ёзувларининг тўлдирилишининг тўғрилигини текширади ва текшириш пайтида нотўғри ёки ноаниқ тўлдирилган далолатнома ёзувлари аниқланганда, уларни тегишли ФҲДЁ органига тузатиш учун қайтаради.
Тузатиш учун қайтарилган далолатнома ёзувлари тўғрисидаги маълумотлар ведомостдан ўчирилмайди.
Агентлик бошқармаси далолатнома ёзувларини ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тегишли ҳудудий статистика бошқармасига топширади.
229. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий статистика бошқармалари ҳар чоракда ўтган ойларда қабул қилинган далолатнома ёзувларини ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунидан кечикмай агентлик бошқармаларига топширишлари керак. Агентлик бошқармалари томонидан ушбу далолатнома ёзувлари китоблар шаклида тикилади ва тегишли агентлик бошқармасининг ФҲДЁ архивига топширилади.
230. 97-шаклдаги ҳисобот ведомости 3 нусхада тузилади. Улардан иккитаси далолатнома ёзувларининг иккинчи нусхаси билан агентлик бошқармасига топширилади, учинчи нусхаси ФҲДЁ органида қолади.
231. ФҲДЁ органлари ҳар чоракдан кейинги ойнинг 5-кунигача агентлик бошқармасига далолатнома ёзувлари бўйича 12-шаклдаги, гербли гувоҳномалар бўйича эса 1-шаклдаги 1-чорак, ярим йиллик, 9 ойлик ва йиллик ҳисоботларни топширишлари керак.
232. Агентлик бошқармалари ФҲДЁ органларидан олинган 1 ва 12-шакллар бўйича ҳисоботларни умумлаштиради ва ҳар чорак ўтиши билан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай Давлат хизматлари агентлигига топшириши керак.
233. Агентлик бошқармалари йиллик ҳисоботларни янги йилнинг 10 январидан кечиктирмай Давлат хизматлари агентлигига топшириши керак.
234. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари томонидан қайд этилган далолатнома ёзувларининг иккала нусхаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Давлат хизматлари агентлигига чоракдан кейинги ойнинг
20-кунидан кечиктирмай топширилиши керак.
51. Гербли гувоҳномаларни ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби қандай? (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан 2016 йил 14.11 №387 сон Қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидалари 235-240 бандлар)
-235. Далолатнома ёзувлари асосида тартиб рақами ва серияси бўлган, ФҲДЁ органининг муҳри ва мансабдор шахсининг имзоси қўйилган гербли гувоҳномалар берилади.
236. ФҲДЁ органларида гувоҳномаларнинг ҳисобга олиниши ва уларнинг сақланиши учун уларнинг мудирлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида — уларнинг раислари, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларида эса — консуллар масъул ҳисобланади.
237. Агар гербли гувоҳномаларнинг сақланиши учун масъул шахс узрли сабабларга кўра бўлмаганда, у ҳолда гербли гувоҳномалар далолатнома бўйича унинг вазифасини вақтинча ижро этаётган мансабдор шахсга топширилади.
238. Гербли гувоҳномаларнинг камчилиги, нуқсонлари, йўқолганлиги ва ўғирланганлиги тўғрисида Агентликка махсус хабарнома жўнатилади.
Гербли гувоҳномалар йўқолган ҳар бир ҳолатда адлия бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилиши ва айбдор шахсларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ қатъий чоралар кўрилиши лозим.
239. Гербли гувоҳномаларни ҳисобга олиш ва сарфлаш дафтарлари аниқ ва равшан тўлдирилиши керак.
Гербли гувоҳномаларни сарфлашда уларнинг рақамлари ёзилишида кетма-кетлик қоидасини бузиш, дафтардаги ёзувларни чизиш ва ўчириш қатъиян ман этилади. Ушбу дафтарларга киритилган ҳар бир тузатиш изоҳланиши зарур.
240. Гербли гувоҳномалар муҳрланадиган сейфларда сақланиши керак.
52. Эр ва хотиннинг мулкий ва шахсий ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат? Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 18-28-моддалари. (01.09.1998й.)
Эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб никоҳни тузганлар эр-хотин деб ҳисобланадилар ва шу пайтдан эътиборан улар ўртасида эр-хотинлик ҳуқуқ ва мажбуриятлари вужудга келади.
Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.
Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари жумласига (эр ва хотиннинг умумий мол-мулкига) эр ва хотин ҳар бирининг меҳнат фаолиятидан, тадбиркорлик фаолиятидан ва интеллектуал фаолият натижаларидан орттирган даромадлари, улар томонидан олинган пенсиялар, нафақалар, шунингдек махсус мақсадга мўлжалланмаган бошқа пул тўловлари (моддий ёрдам суммаси, майиб бўлиш ёки саломатлигига бошқача зарар етказиш оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотганлик муносабати билан етказилган зарарни қоплаш тарзида тўланган суммалар ва бошқалар) киради. Эр ва хотиннинг умумий даромадлари ҳисобига олинган кўчар ва кўчмас ашёлар, қимматли қоғозлари, пайлари, омонатлари, кредит муассасаларига ёки бошқа тижорат ташкилотларига киритилган капиталдаги улушлари ҳамда эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган бошқа ҳар қандай мол-мулклари, улар эр ёки хотиндан бирининг номига расмийлаштирилган ёхуд пул маблағлари кимнинг номига ёки эр ва хотиннинг қайси бири томонидан киритилган бўлишидан қатъи назар, улар ҳам эр ва хотиннинг умумий мол-мулки ҳисобланади.
Эр ва хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа узрли сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам эр ва хотин умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга бўлади.
Эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.
Эр ва хотин уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишда тенг ҳуқуқларга эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |