Ii. ФҲдё фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳаси бўйича Нодира опа


Ўлимни қайд этиш учун тўлов ундирилмайди



Download 79,39 Kb.
bet10/18
Sana23.02.2022
Hajmi79,39 Kb.
#164890
TuriКодекс
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
2 5215378156172609167

Ўлимни қайд этиш учун тўлов ундирилмайди.


42. Ўз вақтида қайд этилмаган ўлим ҳолатларини қайд этиш тартиби қандай? Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 31.12.2013 йилдаги 400-мҳ сонли буйруғи билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг 114-116-бандларига

-Ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома берилган вақтдан бошлаб уч кундан кейин мурожаат этилганида, ФҲДЁ органи томонидан ўлимни қайд этиш рад қилинмайди ва умумий асосларда амалга оширилади.


Ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома берилган вақтдан бошлаб уч кундан кейин, бироқ бир йилгача бўлган муддатда мурожаат этилганида, ўлим марҳумнинг охирги яшаш жойи ёки ўлим содир бўлган жойдаги ФҲДЁ органи томонидан, бир йилдан кейин мурожаат этилганида эса, марҳумнинг охирги яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан қайд этилади. Бунда ФҲДЁ органи вафот этган шахснинг ўлим содир бўлган жойдаги тегишли ФҲДЁ органидан унга нисбатан ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилмаганлигини аниқлаш лозим.
Суднинг шахсни вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарорига асосан ўлимни қайд этиш мазкур ҳал қилув қарорини қабул қилган суд жойлашган ердаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.


43. Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини тиклаш тартиби мавжудми?
(Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 230-модда ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан 2016 йил 14.11 №387 сон Қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидаларининг 136-147 бандлари)

-Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 230-моддасига мувофиқ далолатнома ёзувларини тиклаш деганда илгари шундай ёзув бўлганлигини тасдиқловчи етарли асослар бўлганида йўқолган ёзувларни қайта тиклаб қўйиш тушунилади.


Туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари бу ёзувлар кимга нисбатан тузилган бўлса фақат ана шу шахсларнинг аризасига кўра тикланади.
Агар ўн олти ёшгача бўлган боланинг туғилиши ҳақидаги ёзув йўқолган бўлса ёзув боланинг ота-онаси, васийси, ҳомийси, болалар муассасаси маъмуриятининг аризасига биноан тикланади.
Ёзувни тиклашдан манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлса ёзувни тиклаш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига мувофиқ амалга оширилади.
Агар далолатнома ёзувининг иккала нусхаси ҳам йўқолган бўлса, у ҳолда далолатнома ёзувини тиклаш 16 ёшга тўлган фуқаронинг шахсий аризасига кўра унинг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Далолатнома ёзувларини тиклаш уларни тиклаш учун асос бўлган барча ҳолатлар ФҲДЁ органи томонидан аниқлангандан кейингина амалга оширилади.
Далолатнома ёзувини тиклаш тўғрисидаги ариза олинган тақдирда ФҲДЁ органи далолатнома ёзувини тиклаш учун асослигини тасдиқловчи далолатнома ёзувларидан нусхаларни, улар сақланадиган жойдаги тегишли ФҲДЁ органларидан сўраб олиши мумкин.
Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклаш учун ФҲДЁ органига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
далолатнома ёзувини тиклаш тўғрисида белгиланган намунадаги ариза;
адлия бошқармаси ФҲДЁ архивининг ариза берувчининг туғилган жойи бўйича далолатнома ёзувининг йўқлиги ёки йўқолганлиги (йўқолганлик сабаларини кўрсатган ҳолда) ҳақидаги маълумотномаси;
ариза берувчи паспортининг нусхаси;
ота-онасининг паспортлари нусхалари, агар ота-онаси вафот этган бўлса, уларнинг ўлими ҳақидаги маълумотномалар;
никоҳ тузилганлиги ҳақидаги (ота-онасининг ва ўзининг) маълумотномалар;
ота-оналарининг ҳужжатлари бўлмаганда, ака-укалари, опа-сингилларининг (улар бўлса) туғилганлик тўғрисидаги маълумотномалар.
Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклаш учун ФҲДЁ органига ариза берувчининг илтимосини асословчи бошқа ҳужжатлар ҳам тақдим этилиши мумкин.
Аризани қабул қилишда ариза берувчи ёлғон кўрсатмалар берганлиги учун жавобгарлиги ҳақида ФҲДЁ органи томонидан огоҳлантирилади.
Қабул қилинган ариза қайта тиклаш ҳақидаги аризаларни ҳисобга олиш дафтарида қайд этилади.
Туғилганлик ҳақидаги тикланган далолатнома ёзувида ариза берувчининг туғилган йили: унинг паспорти, ҳарбий билети ва бошқа мавжуд ҳужжатларига асосан кўрсатилади.
Агар тақдим этилган ҳужжатларда ариза берувчининг фақат туғилган йили кўрсатилиб, туғилган куни ва ойи кўрсатилмаган бўлса, бу ҳолда унинг туғилган санаси ўша йилнинг 1 июли деб ҳисобланади.
Тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилгандан сўнг ФҲДЁ органи мудири томонидан хулоса тузилади, сўнгра туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувлари дафтарида «Т» ҳарфи остига далолатнома ёзуви рақами қўйилади ва унинг асосида туғилганлик ҳақидаги тикланган далолатнома ёзуви қайд этилади ва туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилади.
Ариза берувчининг ота-онаси тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаганда туғилганлик ҳақидаги тикланган далолатнома ёзувидаги «Ота-онаси ҳақидаги маълумотлар» устуни тўлдирилмайди ва чизиқ қўйилади.
Никоҳ тузилганлиги ҳақида далолатнома ёзувини тиклаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши керак:
белгиланган намунадаги ариза;
адлия бошқармаси ФҲДЁ архивининг никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви йўқлиги ёки йўқолганлиги (йўқолиш сабабларини кўрсатган ҳолда) ҳақидаги маълумотномаси;
паспортларнинг ксеронусхалари (нусхалари);
болаларининг (улар бўлса) туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари;
никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви бўлганлигини тасдиқловчи бошқа қўшимча ҳужжатлар.
Тақдим этилган ҳужжатлар асосида ФҲДЁ органи томонидан хулоса тузилади, сўнгра никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувлари дафтарида охирги далолатнома ёзувининг рақами такрорий равишда «Т» ҳарфи қўйган ҳолда ёзилади ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги тикланган далолатнома ёзуви тузилади.
Никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳномада «никоҳландилар» устунида тикланаётган далолатнома ёзувининг дастлабки қайд этилган санаси, «тегишли далолатнома ёзуви қайд этилди» устунида эса — никоҳ тузилганлиги ҳақида тикланиб тузилган далолатнома ёзуви рақами ва санаси кўрсатилади.
Никоҳдан ажралганлик ҳақида далолатнома ёзувини тиклаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши керак:
белгиланган намунадаги ариза;
адлия бошқармаси ФҲДЁ архивининг никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви йўқлиги (йўқолганлик сабаблари кўрсатилган ҳолда) ҳақидаги маълумотномаси;
паспортнинг ксеронусхаси (нусхаси);
никоҳ тузилганлиги ҳақида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги белги қўйилган маълумотнома;
илгариги никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви бўлганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.
Тақдим этилган ҳужжатлар асосида ФҲДЁ органи томонидан хулоса тузилади, никоҳдан ажралганлик ҳақида далолатнома ёзувлари дафтарига охирги далолатнома ёзувининг тартиб рақами такрорий равишда «Т» ҳарфи қўйган ҳолда ёзилади ва никоҳдан ажратиш ҳақидаги тикланган далолатнома ёзуви тузилади.
Никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гербли гувоҳноманинг «бу ҳақда ажратиш тўғрисидаги далолатномаларни қайд қилиш дафтарида» устунида никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг дастлабки санаси, қавс ичида эса -тикланган далолатнома ёзувининг рақами ва санаси ёзиб қўйилади.
Далолатнома ёзувларини тиклаш учун етарли асослар бўлмаганда ФҲДЁ органи ариза берувчига рад қилинганлик ҳақидаги асосланган хулоса беради. Ушбу хулоса билан ариза берувчи масалани моҳиятига кўра ҳал этиш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Далолатнома ёзувини тиклаш ҳақидаги ариза ФҲДЁ органи томонидан бир ой мобайнида кўриб чиқилиши керак.
Узрли сабаблар (далолатнома ёзувини тиклаш учун асосланганликни тасдиқловчи ёзувлар нусхалари ва бошқалар олинмаганлиги) мавжуд бўлганда аризани кўриб чиқиш муддати ФҲДЁ мудири томонидан бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин ва бу ҳақда ариза берувчига хабар қилинади.
Далолатнома ёзуви қайта тикланганлиги учун белгиланган тартибда давлат божи ундирилади.
Download 79,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish