Э Ъ Л О Н
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси, Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси сафдор ходими лавозимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида ички ишлар органларига қабул қилиш учун танлов эълон қилади.
Танловда иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.
Танловда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар (эркак) жорий йилнинг
24 январь кунидан 26 январь кунига қадар соат 09.00 дан 18.00 гача Ўзбекистон Республикаси ИИВ “ЖАР” спорт-соғломлаштириш комплексига иловада кўрсатилган намунадаги ариза орқали қуйидаги ҳужжатларни аслини кўрсатган ҳолда мурожаат этишлари мумкин:
1. Фуқаролик паспорти;
2. Ҳарбий гувоҳнома;
3. Олий таълим муассасасини якунлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат (диплом) ёки сиртқи таълим бўйича таҳсил олаётганлиги тўғрисида маълумотнома;
4. Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойдан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўй параметри кўрсатилган ҳолда, 086-Форма).
Номзодларга қўйилган талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
- идоравий академик лицейлар, ҳарбий-академик лицейлар битирувчилари, профилактика инспекторининг ёрдамчилари, шунингдек, олий маълумотга эга ёки сиртқи таълим бўйича таҳсил олаётган бўлиши;
- эркак (ўғил бола) бўлиши;
- ёши 30 ёшгача (30 ёшдагилар ҳам) бўлиши;
- бўйи 165 см ва ундан юқори бўлиши;
- Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши.
Белгиланган кунлардан (24-26 январь) олдин ёки кейин мурожаат этган фуқаролар номзодлар руйхатига киритилмайди.
📞Маълумот учун: телефон рақамлар 71-231-42-94, 71-231-48-66.
Манзил: Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчаси, 3-уй.
Мўлжал: “Чорсу” деҳқон бозори қаршисида (“Чорсу” меҳмонхонаси ёнида).
Борадиган автобуслар: “Қўйлиқ” деҳқон бозоридан 68, “Чилонзор” метро бекатидан 102, “Буюк Ипак йўли” метро бекатидан 89 (шунингдек 27, 42, 43, 46, 52, 53, 56, 68, 73, 81, 89, 100, 102, 103, 126, 146)
*НАМУНА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари
генерал-майор
А.И.Икрамовга
Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Хатирчи кўчаси, 100-уйда яшовчи фуқаро __________________________дан
(Ф.И.О.)
Телефон: +99890 000 00 00
А Р И З А
Сиздан, ички ишлар органларининг сафдорлар таркиби лавозимларига қабул қилиш бўйича ўтказиладиган номзодлар танловида иштирок этишимга рухсат беришингизни сўрайман. Синовларни ________________ тилида топшираман.
(ўзбек, рус, қорақалпоқ)
Хизмат заруратига кўра лозим топилган ҳудудда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман.
______________________________
(имзо) (Ф.И.О.)
20___ йил «____» _____________
Do'stlaringiz bilan baham: |