Ii. ФҲдё фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳаси бўйича Нодира опа



Download 79,39 Kb.
bet18/18
Sana23.02.2022
Hajmi79,39 Kb.
#164890
TuriКодекс
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
2 5215378156172609167

237-модда. Фарзандликка олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган болани фарзандликка олишда ҳам ушбу Кодекс 151 — 167-моддаларининг талабларига риоя қилиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқароси бўлган болани фарзандликка олишда боланинг қонуний вакили ва бола фуқароликка эга бўлган давлат ваколатли органининг розилиги, шунингдек агар ўша давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ талаб қилинса, фарзандликка олиш ҳақида боланинг ҳам розилиги олиниши лозим.
Агар фарзандликка олиш натижасида фарзандликка олинган боланинг Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ҳамда халқаро шартномалари билан белгиланган ҳуқуқлари бузиладиган бўлса, фарзандликка олувчининг қайси фуқароликка мансублигидан қатъи назар, фарзандликка олиш мумкин эмас, фарзандликка олинган тақдирда эса, у суд тартибида бекор қилиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшаётган болани фарзандликка олиш фарзандликка олувчи қайси чет давлат фуқароси бўлса, ўша давлатнинг ваколатли органи томонидан амалга оширилганлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг фарзандликка олиш тўғрисидаги рухсати олдиндан олинган бўлсагина Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади.
Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиб, бошқа давлат ҳудудида доимий яшаётган болани Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида чет давлатнинг ваколатли органи амалга оширган фарзандликка олиш, башарти ушбу Кодекснинг 152, 157 ва 1611-моддалари талабларига риоя этилган тақдирда, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади.
238-модда. Чет эл оила ҳуқуқи нормаларининг мазмунини аниқлаш
Суд ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи ва бошқа органлар чет эл оила ҳуқуқининг нормаларини қўллашда мазкур нормаларнинг мазмунини уларнинг тегишли чет эл давлатида расмий шарҳланиши ва амалиётда қўлланилишига мувофиқ тарзда аниқлайди.
Суд, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ва бошқа органлар чет эл оила ҳуқуқи нормаларининг мазмунини аниқлаш мақсадида ёрдам ва тушунтириш олиш учун белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларларига мурожаат қилишлари ёхуд экспертларни жалб этишлари мумкин.
Манфаатдор шахслар талаб ёки эътирозларини тасдиқлаш учун ўзлари асосланаётган чет эл оила ҳуқуқи нормаларининг мазмунини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилишга ва чет эл оила ҳуқуқи нормаларининг мазмунини аниқлаш мақсадида судга ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ва ўзга органларга бошқа тарзда ёрдам беришга ҳақлидир.
Агар ушбу моддага мувофиқ амалга оширилган чораларга қарамай, чет эл оила ҳуқуқи нормаларининг мазмуни аниқланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари қўлланилади.
58. ФҲДЁ органлари ходимларининг сонини белгилаш тартиби тўғрисида нималар биласиз? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 498-сон қарорига 1-илова Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисида Низом 33-34-банди


-33. ФҲДЁ органларининг ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатиладиган тартибга мувофиқ белгиланади.
34. ФҲДЁ органлари штатлар жадвали белгиланган штатлар сони ва иш ҳақи фонди доирасида туман (шаҳар) ҳокимияти томонидан тасдиқланади.
ФҲДЁ архивлари штатлар жадвали белгиланган штатлар сони ва иш ҳақи фонди доирасида Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан тасдиқланади.
59. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 498-сон “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сон қарорига мувофиқ фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида


-1. Мазкур Низом фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ органлари деб аталади) фаолиятининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сон қарорига мувофиқ:
туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ФҲДЁ бўлимлари фаолияти, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, улар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш устидан умумий раҳбарликни амалга оширади;
туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг ўринбосарлари — туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталари раислари оилани мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, туғилиш ва никоҳни ўз вақтида қайд этиш, тарғибот ва маърифат бўйича чора-тадбирларни кўришга шахсан масъул ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг директори ФҲДЁ бўлимларида ҳуқуқни қўллаш амалиётини самарали мувофиқлаштириш, фаолиятини методик таъминлаш, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимини техник таъминлаш ва юритиш, шунингдек, ФҲДЁ архивларига раҳбарлик қилишга масъул ҳисобланилиши белгиланган.

60. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги


ПҚ-3808-сон “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги карорининг мазмун-моҳияти?

Ўзбекистонда оилани ривожлантиришга глобал даражада Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор тараққиёт мақсадлари доирасида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида қаралади.


Давлат ижтимоий сиёсатининг таркибий қисми ҳисобланган оила сиёсати аҳоли бандлигини ва реал даромадларини изчил ошириб боришга, фуқаролар фаровонлигини оширишга, ижтимоий муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган.
Давлат органларининг, фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги тизимининг аниқ ишлаши, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат дастурларини сўзсиз амалга ошириш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва самарали ҳал қилиш ушбу мақсадларга эришишнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Шу билан бирга, ушбу соҳада давлат сиёсатини муваффақиятли олиб боришни тўхтатиб турувчи бир қатор тизимли муаммо ва камчиликлар оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги ислоҳотларни тўлиқ рўёбга чиқаришга ва белгиланган мақсадларга эришишга тўсқинлик қилмоқда. Чунончи:
биринчидан, тегишли идора ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда мониторинг қилишнинг таъсирчан тизими мавжуд эмас, оилани ривожлантириш масалалари бўйича давлат, фуқаролик жамияти институтлари ва хусусий сектор ҳамкорлиги паст даражада;
иккинчидан, оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги илмий тадқиқотлар ихтисослиги тор, ҳозирги ҳаёт воқелигидан узилиб қолган, илмий тадқиқотлар натижалари амалиётга суст жорий этилмоқда;
учинчидан, оиланинг демографик ривожланишида ўзгаришлар юз бермоқда, оила ажралишлари сони ўсмоқда, мазкур соҳада салбий тенденциялар ва муаммолар сабабларини асословчи тадқиқотлар етишмаяпти;
тўртинчидан, оилада, таълим муассасаларида маданий-тарихий мерос салоҳиятидан суст фойдаланилмоқда, миллий менталитетимизга ёт бўлган ғоя ва қарашлар таъсирининг олдини олиш борасидаги ишлар самарасиз;
бешинчидан, оила институтини мустаҳкамлашнинг қонунчилик асослари мукаммал эмас, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва илғор хориж амалиётини ўрганиш асосида оилани ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида мустаҳкам ҳуқуқий асос мавжуд эмас;
олтинчидан, мутахассислар етишмайди ва кадрлар малакаси паст даражада, таълим тизимида мутахассисларга бўлган эҳтиёжни прогнозлаштириш механизми йўлга қўйилмаган, оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича ўқув дастурлари мукаммал эмас.
Оила институтини мустаҳкамлаш бўйича асосий йўналишлар этиб белгилансин:
оила институтини мустаҳкамлашнинг институционал ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий шерикликни кучайтириш;
замонавий оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш;
демографик ривожланишни рағбатлантириш ва оила фаровонлиги даражасини ошириш;
оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда анъанавий оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш;
оилаларга таъсирчан методик, консультатив ва амалий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш.
биринчи навбатда, «Фаровон оила — жамият равнақининг асоси» концептуал ғояни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган янги оила моделини шакллантиришнинг алоҳида моҳиятини ҳисобга олган ҳолда, давлат сиёсатининг қуйидаги устувор вазифалари ва асосий йўналишлари назарда тутилмоқда:
61. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги
ПҚ–3785-сон “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳияти?

Ўтган давр мобайнида туғилиш, ўлим, никоҳ тузиш ва никоҳдан ажралиш каби муҳим воқеа ва фактларни қайд этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (кейинги ўринларда ФҲДЁ деб юритилади) органлари тизимини такомиллаштириш бўйича изчил ва тизимли иш олиб борилди.


Шу билан бирга, мазкур соҳадаги ишларнинг ҳолати аҳолига ҳар томонлама ва сифатли давлат хизматларини кўрсатиш бўйича самарали механизмлар яратилишига тўсқинлик қилаётган қатор тизимли муаммо ва камчиликлар борлигидан далолат бермоқда. Хусусан:
биринчидан, ФҲДЁ органларининг мақомини, вазифа ва ваколатларини белгилаб берадиган махсус қонун мавжуд эмас, шунингдек, мазкур соҳадаги ваколатли давлат органлари ва ташкилотларининг асосий вазифа ва функциялари аниқ чегараланмаган;
иккинчидан, ФҲДЁ органлари фаолиятига замонавий инновацион ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг паст даражадалиги, қоғоз ҳужжатлар айланмасининг сақланиб қолган андозалари асоссиз молиявий харажатларга, фуқароларнинг кўп вақт кутиб қолиши ҳамда навбатлар юзага келишига, оқибатда, айрим ҳолларда коррупция ва бюрократия ҳолатларига олиб келмоқда;
учинчидан, ФҲДЁ органлари ва ички ишлар, соғлиқни сақлаш, васийлик ва ҳомийлик, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда таълим муассасалари ўртасидаги идоралараро электрон ҳамкорликнинг етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги туғилиш ва ўлимни сўзсиз ва ўз вақтида қайд қилиш, шунингдек, тегишли қайд этилмасдан никоҳ тузилиши ва ажралишларнинг олдини олиш бўйича самарали мониторингни таъминламаяпти;
тўртинчидан, давлат хизматлари кўрсатишнинг сифати ва тезкорлиги, ФҲДЁ органлари ходимлари томонидан ўз функционал вазифаларини лозим даражада бажарилиши устидан назорат қилишнинг самарали механизми, айниқса, масофадан назорат қилиш шакллантирилмаган, улар фаолиятини баҳолашнинг шаффоф тизими мавжуд эмас;
бешинчидан, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш бўйича давлат хизматларини жойларга чиқиб кўрсатишнинг кенг ва тизимли амалиёти йўқлиги, олис ва бориш қийин бўлган туманлардан ФҲДЁ органларига бориш учун транспорт харажатларининг юқорилиги, аҳолининг ҳуқуқий билимлари ва ҳуқуқий маданияти даражасининг етарли эмаслиги туғилган болаларнинг туғилиш ҳолатининг тегишли қайд этилмасдан қолиши хавфини юзага келтирмоқда, бу эса Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида белгилаб қўйилган болаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини амалга оширишга, жумладан бепул тиббий ёрдам ва таълим олишига таъсир ўтказиши мумкин.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ФҲДЁ органларининг роли ва аҳамиятини ошириш, шунингдек, аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларининг сифатини яхшилаш мақсадида:
1. Қуйидагилар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш институтини янада ислоҳ қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
биринчи — ваколатли органларда туғилиш, ўлим, никоҳ тузиш ва никоҳдан ажралиш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш каби воқеа ҳамда фактларни кенг қамровли қайд этиш йўли билан фуқароларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш;
иккинчи — энг муҳим юридик фактларни қайд этмасдан қолдириш оқибатларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга, ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга ва жамиятда қонун устуворлигини мустаҳкамлашга қаратилган кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб бориш;
учинчи — ФҲДЁ органларининг оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва оила ажралишларининг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларда фаол иштирок этиш;
тўртинчи — ФҲДЁ органлари фаолиятида аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тартиб-таомилларини енгиллаштиришга, жумладан, ваколатли давлат органлари ва ташкилотларига бормасдан хизматлар кўрсатилишига, хизматларнинг сифати ва тезкорлигини оширишга, экстерриториаллик принципи асосида архив маълумотномалари ва ахборотини олиш имкониятини берувчи фуқаролик ҳолати ягона электрон архивини шакллантиришга қаратилган инновацион ва ахборот-коммуникация технологияларини жадал жорий этиш;
бешинчи — фуқаролик ҳолати юридик фактларини аниқлаш ва уларни ўз вақтида қайд этиш борасида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишни амалга оширувчи органлар маҳаллий давлат ҳокимияти, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, васийлик ва ҳомийлик, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда таълим муассасалари билан самарали ҳамкорлик қилиш;
олтинчи — мазкур соҳада бюрократия ва коррупция юзага келишининг олдини олишга қаратилган идоралараро электрон ҳамкорликни кенгайтириш орқали, жумладан, олис жойлардаги аҳоли пунктларига чиққан ҳолда («мобиль давлат хизматлари») давлат хизматлари кўрсатишнинг мақбул ва қулай услубларини ишлатиш;
еттинчи — ФҲДЁ органлари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида қулайликни ва шаффофликни таъминлаш, ходимлар томонидан касб этикаси қоидалари ва функционал вазифаларга амал қилиш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини сифатли ва тезкор қайд этиш, давлат божи ва бошқа тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва ундирилиши устидан назоратнинг янги шаклларини, жумладан, масофавий назоратни жорий этиш;
саккизинчи — аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини оширишни назарда тутган ҳолда давлат божи ставкаларини, герб йиғимларини ва ФҲДЁ органлари томонидан кўрсатиладиган пуллик хизмат тарифларини оптималлаштириш.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5415-сон Фармонига асосан 2018 йил 1 июлдан бошлаб ФҲДЁ органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, фаолиятини методик таъминлаш, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимини юритиш, ФҲДЁнинг ҳудудий архивларига раҳбарлик бўйича вазифалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги зиммасига юклатилган ҳолда, ФҲДЁ органлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимиятлари тасарруфига ўтказилганлиги.
3. Мажбуриятларни мувофиқ тақсимлаш ва жавобгарлик соҳаларига асосан:
туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари (кейинги ўринларда — ФҲДЁ бўлимлари) фаолияти, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, улар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш устидан умумий раҳбарликни амалга оширади;
туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг ўринбосарлари — туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталари раислари оилани мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, туғилиш ва никоҳни ўз вақтида қайд этиш, тарғибот ва маърифат бўйича чора-тадбирларни кўришга шахсан масъул ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг директори ФҲДЁ бўлимларида ҳуқуқни қўллаш амалиётини самарали мувофиқлаштириш, фаолиятини методик таъминлаш, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимини техник таъминлаш ва юритиш, шунингдек, ФҲДЁ архивларига раҳбарлик қилишга масъул ҳисобланади;
туманлар (шаҳарлар) ФҲДЁ бўлимлари мудирлари қайд қилинаётган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг қонунийлиги учун шахсан масъул ҳисобланади.

62. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги


ПФ-5325-сон “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти?
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш.
Фармоннинг асосий вазифаси
биринчидан, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни манзилли қўллаб-қувватлаш
иккинчидан, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш;
учинчидан, хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш;
тўртинчидан, хотин-қизлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш;
бешинчидан, хотин-қизлар қўмиталарининг кенг кўламли вазифалари зарур ваколатларнинг йўқлиги ва ташкилий-штат бирликларининг етишмаслиги шароитида хотин-қизларнинг энг муҳим муаммоларини ҳал этиш борасида уларнинг куч ва имкониятларини тўлиқ сафарбар этиш;
олтинчидан, Республика «Оила» илмий-амалий маркази ташкилий бўйсинувининг ноаниқлиги ва зарур молиялаштириш манбаларининг мавжуд эмаслиги, оила муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан амалий, илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш;
еттинчидан, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оилани мустаҳкамлаш, низоли ҳолатлар ва ажрашишларнинг олдини олиш.
5. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, моддий таъминоти, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш бўйича тегишлича вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарларига тенглаштирилади;
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази (кейинги ўринларда «Оила» маркази деб юритилади) ва унинг ҳудудий бўлинмалари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қошидаги Республика «Оила» илмий-амалий маркази негизида ташкил этилсин ҳамда қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
оила институтини мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, «Соғлом оила — соғлом жамият» концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш, бу соҳада норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
оиланинг репродуктив саломатлиги ва демографик ривожланишини, унинг фаровонлиги ва хотиржамлигини ошириш масалаларини комплекс ўрганишни ташкил этиш, мазкур йўналишлар бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқиш ва самарали татбиқ этиш;
замонавий оилани ривожлантириш, оиланинг ички муносабатлари, шахслараро муносабатларни, бой маданий тарихий мерос ва анъанавий оилавий қадриятлар муаммолари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ўтказиш, улар асосида оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва оилавий ажрашишларнинг олдини олиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни таҳлил қилиш асосида замонавий намунали оиланинг мезонларини белгилаш, шунингдек, замонавий оиланинг намунали шаклини ҳамда «Оила жамият ва давлат ҳимоясида» конституциявий принципини кенг тарғиб этиш ва жамиятга сингдириш ишларини олиб бориш;
давлат органлари, хотин-қизлар қўмиталари ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда нотинч ва муаммоли оилаларни аниқлаш ва уларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ва миллий менталитетга зид бўлган турли ёт хавф-хатарларга қарши туриш мақсадида улар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш;
оила-никоҳ муносабатлари соҳасида амалиётни ўрганиш ва тажриба алмашиш борасида халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш.
17. Жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланиши ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган хотин-қизларга бериладиган «Мўътабар аёл» кўкрак нишони таъсис этилсин.
Download 79,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish