Қува туман хокимиятида махалла раислари ва уларнинг ўринбосарлари билан ўтказилган мулоқот
Қува тумани ҳокимияти биносида 308 нафар маҳалла раиси ва уларнинг ўринбосарлари билан мулоқот ўтказилди. Тадбир мобайнида бугунги кундаги маҳалла тизимини такомиллаштириш, аҳоли билан ишлашнинг янги тизимини жорий этиш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, учрашувда “Маҳалла раиси- бош ислоҳотчи” тамойилининг мазмун моҳияти, маҳалла фаолияти билан боғлиқ бўлган амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Шу билан бирга маҳалла раиси ва уларнинг ўринбосарлари қуйидаги билим ва малакага муҳтож эканликларини билдирдилар:
боқиманда кайфиятига тушиб қолган фуқаролар билан ишлашнинг замонавий усул, шакл ва воситалари;
аҳолини тадбиркорлик билан шуғулланишга самарали жалб этиш усуллари;
“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги асосий фарқлар ва фуқароларнинг ижтимоий ва иқтисодий шароитини самарали яхшилашдаги янгича ёндашувлар;
Ишлаш имкониятига эга ногиронларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш бўйича янгича методларни ўзлаштириш;
“Ижтимоий шартнома”нинг моҳияти, уни тузиш ва ишлаш тартиби тўғрисида маълумотга эга бўлиш.
Бундан ташқари учрашувда маҳалла раислари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан қуйидаги таклифлар билдирилди:
“Маҳаллабай” ишлашнинг янги тизимига ҳудуддан сайланган депутатларни ҳам жалб этиш;
жзазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган фуқаролар билан ишлашда маҳалла раислари ваколатини ошириш;
маҳалла ҳудудида кам таъминланган, қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларнинг вақтинча яшаб туришлари учун ётоқхоналар қуриш;
Қува туманидаги хонадон соҳиблари билан бевосита мулоқот
Ишчи гуруҳ тумандаги тадбиркор, зиёли, ўзини ўзи банд қилган ва кам таъминланган 10 та хонадон вакиллари билан учрашиб, уларнинг давлат органлари ва махалла тўғрисидаги фикрлари ўрганилди. Хусусан, “Қува” маҳалласи ҳудудида бозор мавжуд бўлиб, маҳалла аҳолисининг аксарият қисми бозорда фаолият олиб боради. Шунингдек, маҳалла аҳолисининг кўпчилиги кўчат етиштириш билан шуғулланадилар, экишга вақти бўлмаган ҳонадонлар, ўз томорқа ерларини кўчат билан шуғулланадиган тадбиркорларга ўзаро келишув асосида экишга бериши маълум бўлди. Маҳалла фуқароларга “Маҳаллабой” тизим тўғрисида маълумот берилиб, бу борада уларнинг фикрлари ўрганилди.. Бундан ташқари улар томонидан қуйидаги тавсиялар берилди:
тумандаги спорт ва ёшлар ташкилотлари бўлимларининг маҳаллада ўз иш фаолиятларини янада фаолроқ ташкил этиш;
мактаб ёшдаги ёшларни ҳам “1+1” тизими тарзида тадбиркорларга бириктириб қўйиш;
фаолият юритаётган тадбиркорлар фаолиятини янада ривожлантириш учун онлайн шаклида юқори малакали мутахассислар томонидан махсус ўқувларини ташкил этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |