Лак-бўёқ материаллари. Уларнинг ёнғин хавфи
/1; 2; 3; 10; 11; 17; 21; 23; 24/
Лак-бўёқ материаллари. Лак-бўёқ, эмал деб нимага айтилади? Маҳсулотлар юзасига лак бўёқ материалларни бериш усуллари. Маҳсулотларни ҳавопуркагичда бўяш жараёни.
Тайёрланган юзаларни бўяш лак бўёқ моддаларни суртиш, сепиш йўли билан амалга оширилади. Лак-бўёқ материалларини олиш учун бошланғич маҳсулот сифатида қуйидагилар қўлланилади:
Плёнка ҳосил қилувчилар. Плёнка ҳосил қилувчилар бўёқланаётган буюм юзасида юпқа ва пишиқ ҳимоя плёнкасини ҳосил қилади.
Уларга:
поликонденсацион смолалар;
табиий смолалар;
ўсимлик мойлари;
целлюлоза эфирлари;
синтетик ёғли кислоталар киради.
Пигментлар бу бўёққа керакли ранг берувчи моддалардир. Уларга ноорганик (Рух оксиди, охра, сурик, лазурь, хром оксиди ва бошқалар), органик (азо ва диазо) пигментлар киради.
Тўлдирувчилар. Бу лак-бўёқ маҳсулотларига қўшиладиган эримайдиган минерал моддалар (тальк, кукун ҳолатидан кварц, бор, қум, куя ва бошқалар) дир.
Эритувчилар. ЛБМ зарур бўлган қовушқоқликни бериш ва бўёқлаш жараёнини енгиллаштириш учун ишлатилади. Уларга бензин, Уайт-спирит, бензол, ацетон, толуол, ксилол, олиф, эфирлар ва бошқалар киради.
Пластификаторлар. Улар плёнкага эгилувчанлик ва юмшоқлик беради.
Сиккативлар. Бу моддалар бўёқни қуриш тезлигини ошириш учун катализатор сифатида ишлатиладиган моддалардир.
Лаклар - учувчан органик эритувчилардаги плёнка ҳосил қилувчиларнинг аралашмасидир. Бўёқлар бу эритувчилар, плёнка ҳосил қилувчилар ва эримайдиган пигментлар аралашмасидан иборат маҳсулотдир. Эмаллар бу пигментлар ва тўлдирувчиларнинг лакдаги аралашмасидир.
Юзаларга лак бўёқ моддаларини суртиш (бериш) ҳар хил йўллар билан амалга оширилади: кистлар (мўйқаламлар), чўткалар, валиклар, ҳаволи чанглатиш, юқори кучланишли электр майдонида чанглатиш, устидан оқизиб бўяш ва кейин эритувчи парлари бўлган камераларда ушлаб туриш, лак - бўёқ материалларини иситиб ёки иситмасдан ҳавосиз чанглатиш, бўёққа ботириб олиш орқали ёки устидан қуйиш.
Юқорида келтирилган моддаларнинг аксарият қисми ёнувчи ва енгил алангаланувчи суюқликларни ташкил қилади. Бу эса ўз навбатида бўёқлаш жараёнларининг катта ёнғин хавфига эга эканлигидан далолат беради.
Юқорида айтиб ўтилган бўяш усулларидан энг хавфлиси лак-бўёқ моддаларни ҳаволи пуркаш орқали бўяшдир.
Ҳаво орқали пуркаб бўяшда лак бўёқ моддалари бўяладиган юзани текис қоплаши учун сиқилган ҳаво орқали пуркалади. Бу усулнинг афзаллиги шундан иборатки, у турли шаклдаги юзаларни бўяш имконини беради. Шу билан бир қаторда у қатор инкор қилиб бўлмайдиган камчиликларга ҳам эга.
лак бўёқ моддаларни қўллаётганда бўялаётган юзага бўёқнинг тўлиқ тушмаслиги ва туман ҳосил бўлиши натижасида бўёқнинг кўп миқдорда сарфланиши;
бўёқли камералар, ҳаво йўлаклари ва улар жойлашган хоналар ичида ҳаво ва эритувчиларнинг буғлар биргаликда катта ҳажмда ёнғин хавфи мавжуд аралашма ҳосил қилиши;.
атроф - муҳитнинг одам организмига юқори даражада зарарлилиги.
Маҳсулотларни бўяш жойларидан буғларни сўриб олиш мақсадида ўрнатиладиган вентиляцион қурилмалар ёнувчи муҳитнинг ҳосил бўлишига қарши асосий чоралардан ҳисобланади. Шунинг учун бўяш ишларини доимий ҳаво алмашиниб турувчи камераларда ёки сўриб олувчи ЕАС буғларини ҳаво йўлаклари жойлашган қурилмалар ёнида бажариш мақсадга мувофиқдир.
Бўяш жараёнларида ёнғин хавфини камайтиришининг муҳим йўналиши - бу, енгил алангаланувчи, ёнувчи, эритувчи, плёнка ҳосил қилувчи ва лакларни ёнғин хавфи бўлмаганлари билан алмаштиришни ҳисоблаш мумкин.
Бўяш жараёнларида ёнишнинг (алангаланишнинг) ўзига хос манбаи бўлиб, урилишидан ҳосил бўлувчи учқун, таркибида нитролак, зиғир ёғи, эмал бўлган чиқиндиларнинг ўз ўзидан ёниб кетиши, шунингдек, ҳаво йўлакларида лак бўёқ моддалар қолдиқлари йиғиндисининг ўз-ўзидан ёниб кетиши ҳисобланади.
Шунинг учун ёнғиннинг олдини олиши чора тадбирлари орқали қуйидагилар назарда тутилади:
Хоналардан лак бўёқ моддалари қолдиқ чиқиндиларини чиқариб юбориш;
Ҳаво йўлакларини лак бўёқ моддалари йиғиндиларидан чўкиндиларидан тозалаш;
Қурилманинг соз эканини назорат қилиш: вентиляторнинг иш жараёнида ва асбобдан фойдаланишда ишқаланиши ва урилиши натижасида учқун чиқмаслигини таъминлаш.
Бўяш цехларида содир бўлган ёнғин тез тарқалиши мумкин. Бу ҳолатга қуйдагилар ёрдам беради:
ёнғин хавфига эга бўёқнинг катта миқдорда бўлиши (борлиги);
ёнғин тарқалиши мумкин бўлган бўялган материалларнинг ёнувчанлиги.
олов тарқалиши мумкин бўлган цех ва қаватлар ва уларга уланиб кетган вентиляцион қурилмалар.
Шунинг учун ёнғиннинг олдини олиш чоралари қуйидагиларни назарда тутади:
айнан бўяш цехларидаги ёнувчи материал ва моддаларнинг миқдорини чеклаш (чегаралаш);
тозалаш қурилмалари ёки яқин йўллар билан айнан ташқарига чиқувчи вентиляцион ҳаво йўлларини ўрнатиш;
агрегатлар ва кабиналар оралиқларини алангатўсқич ва оловни ушлаб қолувчи девор қурилмаларини ўрнатиш;
кабиналарни чиқиндилардан, ҳаво йўлларини эса лак - бўёқ қолдиқларидан тозалаш (чўкиндилардан).
Do'stlaringiz bilan baham: |