Лойиҳа ташкилотлари назорат қилинишини ташкил этиш.
/14; 20;25/
Лойиҳалаш ташкилотларини назорат қилиш ишини ташкил этиш. Текширув босқичлари. Лойиҳа ҳужжатлари текширувининг босқичлари. Лойиҳанинг меъморий-қурилиш қисми. Давлат ёнғин назорати органлари Ўзбекистон Республикасида Давлат ёнғин назорати фаолиятини ташкиллаштириш қўлланмасига мувофиқ лойиҳалашда ёнғинга қарши талабларнинг бажарилишини назорат қиладилар, бунда объектни лойиҳалаш ва қуришнинг ўзига хослиги ҳам ҳисобга олинади.
ЎзР ИИВнинг 1993 йил 22 сентябр кунидаги 344-сонли буйруғи билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати фаолиятини ташкиллаштириш Қўлланмасининг «Меъёр амалиёти ишлари» бўлими.
Лойиҳа-смета ҳужжатларини назорат қилиш бевосита лойиҳани бажараётган ташкилотда ўтказилади, янги қурилишларни ёнғин-техник жиҳатдан текширишда қурилиш майдонларидаги лойиҳа ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилганлиги текширилади. Лойиҳани кўриб чиқиш натижалари бўйича Давлат ёнғин назоратининг ёзма кўрсатмаси расмийлаштирилади, унга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган нормалар ва қоидаларга мувофиқ қилинаётган чора-тадбирларнинг тўлиқ рўйхати киритилади.
Нормалар ва қоидалардан жиддий четланишлар бўлганда лойиҳанинг бош муҳандислари, лойиҳалаш ташкилотларининг раҳбарияти Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ жавоб беради.
Давлат ёнғин назорати органлари аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан узил-кесил чоралар кўрадилар.
Лойиҳалаш хорижий фирмалар томонидан амалга оширилганда давлат ёнғин назорати органлари бу тадбирларини хорижий фирмалар билан биргаликда объект буюртмачиси иштирокида бажарадилар. Лойиҳа-смета ҳужжатларини текшириш натижалари буюртмачи ҳузурида ёки давлат ёнғин назорати органларида амалга оширилади.
Бошқа мамлакатларда бажарилган қурилиш конструкцияларини лойиҳаларга киритишда Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган усул бўйича ёндириш синовлари баённомалари тақдим этилиши керак. Бундай ҳужжатлар бўлмаган тақдирда давлат ёнғин хавфсизлиги назорати органлари буюртмачидан ёндириш синовлари ўтказилишини талаб қилишлари лозим.
Ҳужжатлар бўйича расмийлаштирилган текшириш натижаларини буюртмачи хорижий фирмалари вакиллари билан биргаликда муҳокама қилиниши керак.
Қурилаётган корхоналар, бинолар, иншоотларда Ўзбекистон Республикасида шунга ўхшаш бўлмаган хорижий технологиялардан фойдаланишда буюртмачи бош пудратчи фирмалар билан биргаликда давлат ёнғин хавфсизлиги назорати вакилларининг ёнғиндан муҳофаза қилиш бўйича тавсияномаларни ўрганиш ва ишлаб чиқиш мақсадида шунга ўхшаш технология, қурилиш қисми, автоматика тизимлари ёки ёнғиндан сақлаш тизими билан ишлаб турган корхоналарга боришларини ташкил этади. Ишланмалар натижалари лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш учун буюртмачига топширилади.
Ёнғин хавфсизлигини таъминлашдаги умумий жавобгарлик амалдаги қонунларга асосан раҳбарларга юкланади.