Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш бино ва иншоотларининг ҳажмий - режавий ҳамда конструктив ечимлари.
/4; 5; 8; 14/
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш биноларининг ечимлари. Дон маҳсулотларини сақлаш омборлари. Биноларни ўзаро жойлаштириш асослари.
Катта қувватли дон қайта ишлаш корхоналари ишлаб чиқариш биноларини (корпус) (тегирмонлар, ёрма, омухта ем цехлари ва заводлари), одатда кўп қаватли синчли, устунлар тўри 9х6 ёки 6х6 м, қаватлар баландлиги 4,8 м ва 6,0 м (ишлаб чиқариш технологиясига қараб) қилиб лойиҳалаш лозим. Элеваторлар ишчи биноларини кўп қаватли синчли, шунингдек силос иншооти қурилишида силослар бирикмасидан силос қисмида жойлашган ишлаб чиқариш хоналари билан, (шу жумладан силос устида ва силос остида) оралиғи 6м ва қаватлар баландлиги 7,2 м ва синчли қурилмаларни кўтариш билан (устунлар тўри, одатда 6м) лойиҳалаштирилади. Силосларнинг ишлаб чиқариш хоналарига туташувчи деворлари оловга бардошлик чегараси 2 с дан кам бўлмаслиги керак. "Б" тоифадаги ишлаб чиқариш биноларининг қаватлар сони кўпи билан 8 қаватгача, элеваторларнинг ишчи бинолари, умумий баландлиги то 60 м гача бўлганда чекланмайди. Элеваторлар ишчи бинолари баландлигини катталаштиришга, ёнғин назорати органлари билан ўрнатилган тартибда келишилган ҳолда рухсат берилади.
ҚМҚ 2.03.10-96 «Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш учун бино ва хоналар»га биноан, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш учун бино ва хоналар, одатда, чордоқсиз, бир қаватли, режада, тўғри тўртбурчак шаклида, оралиғи бир хил кенгликда ва баландликда параллел жойлаштириб лойиҳалаш керак. Икки ўзаро перпендикуляр ўқлари бир хил кенгликда ва баландликда келиб лойиҳалашга фақат асослангандагина рухсат этилади.
Бино ва хоналарни лойиҳаланаётганда унификациялашган технологик модул қўллаш даркор. Хандасовий ўлчамлар ва схемалар амалдаги қишлоқ ва саноат бинолари хандасовий ўлчамлари ва схемалари ГОСТлар ва мезонлар бўйича қабул қилинади. Бир йўналишдаги қўшни оралиқлар ўртасидаги баландлик фарқини 6м баробарида қабул қилиш лозим. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш учун бинолар баландлиги жиҳозлар ўлчамларидан ёки маҳсулотни йўл қўйиладиган энг кўп баландликда тахлашдан келиб чиқиб қабул қилиш лозим.
Технологик жиҳоз энг баланд юзасидан шифтгача бўлган энг кам масофа-0,4 м бўлиши керак. Хоналар ҳажми ишчига, энг кўп сменада 13 м3 бўлиши лозим, пол майдони эса 4 м2 дан кам бўлмаслиги керак. Хона ҳажмини бир ишловчига 11 м3 гача камайтиришга йўл қўйилади, пол майдони сақланса ва технология талаблари таъминланса.
Ёнувчан чанг айланувчи ишлаб чиқариш хоналарида, портловчи ҳаволи ва портлаш хавфи бир аралашмалар пайдо бўлишга олиб келса, шундай лойиҳалаштириш керак-ки, шамоллатилмайдиган фазо ва чанг (муаллақ ва хонада ўтириб қолган) тўпланишига йўл қўйилмасин. Бундай хоналар томёпмасида ёнғин улоқтирувчи қурилмалар, ёки ташқи деворларда ва бинонинг юқори қаватларида тасмали ойнавон бўлишини назарда тутиш лозим.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш учун бино ва хоналарни кўпинча йиғма кўтарувчи ва тўсувчи қурилмаларни, шунингдек маҳаллий бинокорлик ашёларидан қурилма ва маҳсулотлар қўллаб ва ҚМҚ 2.04.05-96 «Иситиш, шамоллатиш ва кондициялаш» га мувофиқ тизими ва тутун четлатувчи билан жиҳозлашни назарда тутган ҳолда лойиҳалаштириш лозим.
Пештоқ юқорисигача 10 м дан ошиқ баландликдаги бинолар учун ташқи пўлатдан тик эни 0,6м бўлган ёнғин зинаси лойиҳалаштирилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |