Ii. Боб Фуқаро ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг ёнғин хавфсизлиги


Маданият-томоша кўрсатиш муассасаларда оммавий тадбирларни ўтказишда қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари



Download 2,93 Mb.
bet118/186
Sana21.06.2022
Hajmi2,93 Mb.
#686858
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   186
Bog'liq
2 GLAVA

44. Маданият-томоша кўрсатиш муассасаларда оммавий тадбирларни ўтказишда қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари.
/11; 14; 31/
Маданий-оммавий тадбирларни (кечалар, спектакль, концерт, киносеанслар, янги йил арчалари ва шу кабилар) ўтказишдаги бажариладиган тадбирлар. Жавобгар шахсларни тайёрлаш. Маданий оммавий тадбирларни ўтказишда қўйиладиган ёнғин хавфсизлик талаблари.
ППБ 101-89 меъёрий ҳужжатига асосан қуйидаги талаблар қўйилади.
5.1.Маданий-оммавий тадбирларни (кечалар, спектакль, концерт, киносеанслар, янги йил арчалари ва шу кабилар) ўтказишда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун болалар муассасалари раҳбарлари жавобгар ҳисобланадилар.
5.2. Маданий-оммавий тадбирларнинг бошланишидан олдин, болалар муассасаси раҳбари барча хоналарни, эвакуация йўллари ва чиқиш йўлакларини (жойларини) ёнғин хавфсизлиги талабларига мос келишини синчковлик билан текшириши ҳамда ёнғин ўчириш, алоқа ва ёнғин автоматикаси воситаларининг мавжудлиги ва соз ҳолдалигига амин бўлиши керак.
Барча аниқланган камчиликлар маданий-оммавий тадбирларнинг бошлангунига қадар бартараф этилиши лозим.
5.3. Маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш вақтида юқори синф ўқувчилари ва болалар муассасаси ходимларининг навбатчилиги ташкиллаштирилиши лозим.
5.4. Маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш вақтида навбатчи муаллимлар, синф раҳбарлари ёки тарбиячилар узлуксиз равишда болалар билан бирга бўлишлари шарт. Бу шахслар билан ёнғин юз бериш ҳолатига болаларни эвакуация қилиш тартиби ва ёнғин хавфсизлиги чоралари бўйича йўриқнома ўтилиши зарур. Уларнинг зиммасига маданий-оммавий тадбирларни ўтказишда ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилишни таъминлаш мажбурияти юклатилади.
5.5. Маданий-оммавий тадбирлар қуйидаги бино ва хоналарда ўтказилиши керак:
а) оловга бардошлилик даражаси I- ва II-бўлган биноларда - исталган қават хоналарида;
б) оловга бардошлилик даражаси III–V бўлган биноларда - фақат биринчи қават хоналарида, бунда оловга бардошлилик даражаси V бўлган бинолар хоналарининг ичидаги тўсувчи конструкциялар сувоқ қилинган ёки оловга қарши ҳимоя таркиби билан ишлов берилган бўлиши керак.
Маданий-оммавий тадбирларни ертўла ва цокол хоналарда ўтказиш тақиқланади.
5.6. Маданий-оммавий тадбирлар ўтказилаётган қаватлар ва хоналар, камида иккита алоҳида ва тарқоқ жойлаштирилган эвакуация чиқиш йўлакларига (жойларига) эга бўлишлари керак.
5.7. Хоналардаги жойлар сони киши бошига 0,75 м2 ҳисоби билан аниқланади, рақслар, ўйинлар ва шу каби тадбирларни ўтказишда эса бир кишига 1,5 м2 ҳисоби билан аниқланади (саҳна майдонини ҳисобисиз). Хоналарни одамлар билан белгиланган меъёрлардан ортиқ тўлдиришга йўл қўйилмайди.
5.8. Қаторда узлуксиз ўрнатилган жойлар сони қуйидагидан ошмаслиги керак:




Бир томонлама эвакуацияда

Икки томонлама
эвакуацияда

Оловга бардошлилик даражаси I–III-бўлган биноларда

30

60

Оловга бардошлилик даражаси IV- ва V-бўлган биноларда

15

30

5.9. Қаторлар орасидаги масофа қуйидагича бўлиши керак:



Қаторда узлуксиз ўрнатилган жойлар сони

Ўриндиқларнинг суянчиғи орасидаги энг кичик масофа (метрда)

Қаторлар орасидаги ўтиш йўлакларининг (жойларининг) эъни

Қаторни бир томонлама эвакуациясида

Қаторни икки томонлама эвакуациясида

7 тагача

15 тагача

0,80

0,35

8-12

16-25

0,85

0,40

13-20

26-40

0,90

0,45

21-25

41-45

0,95

0,50

26-30

51-609

1,00

0,55

5.10. Маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш учун мўлжалланган хоналардаги узуна ва кўндаланг ўтиш йўлакларининг (жойларининг) эни бир метрдан кам бўлмаслиги, чиқиш йўлакларига (жойларига) олиб борувчи ўтиш йўлакларининг (жойларининг) эни эса - чиқиш йўлакларининг (жойларининг) энидан кам бўлмаслиги керак. Барча ўтиш ва чиқиш йўлаклари (жойлари) одамлар оқими кесишмайдиган ёки учрашмайдиган қилиб жойлаштирилиши керак.
Қаторлар ўртасидаги ўтиш йўлаклари (жойлари) кенглигини қисқартириш ва ўтиш йўлакларида (жойларида) қўшимча жойларни ўрнатиш тақиқланади.
5.11. Маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш хоналаридаги барча ўриндиқ ва стуллар қаторда бир-бири билан боғланган (уланган) ва полга мустаҳкам маҳкамланган бўлиши керак.
Жойлар сони 200 тагача бўлган рақс кечалари ва болалар ўйинлари учун фойдаланиладиган хоналарда стулларни полга маҳкамлаш зарур эмас.
5.12. Хоналардан эвакуация чиқиш йўлаклари (жойлари), бинонинг авария ёки эвакуация ёритиш тармоғига уланган яшил фонда оқ рангда «Чиқиш» сўзи ёзилган, ёниб турувчи таблолар билан белгиланган бўлиши зарур. Хоналарда одамлар мавжудлигида бу таблолар ёқилган ҳолатда бўлиши керак.
5.13. Болалар муассасаларининг акт ва шу каби залларида машғулотлар, репетициялар, спектакл ва концертлар ўтказишга ҳамда кинофильмларни намойиш этишга фақатгина амалдаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларига (ППБ для театрально-зрелищных предприятий, культурно-просветительных учреждений, кинотеатров и киноустановок) қатъий риоя қилган ҳолда рухсат берилади.
5.14. Маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш учун фойдаланиладиган хоналарда қуйидагилар тақиқланади:
а) хоналарни қоронғилаштириш учун дераза эшикларидан фойдаланиш;
б) девор ва шифтларга қоғоз ва гулқоғоз ёпиштириш;
в) девор ва шифтларга акустик ишлов бериш учун оловдан ҳимоя таркиблари билан ишлов берилмаган ёнувчи материалларни қўллаш;
г) бензин, керосин ва бошқа енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни сақлаш;
д) саҳна ёки тахтасупаларнинг остида ҳамда тадбир ўтказиладиган хоналар остида жойлашган ертўлаларда мол-мулк, инвентарь ва бошқа предметлар, модда ва материалларни сақлаш;
е) хоналарни, декорация ва саҳна жиҳозларини безаш учун ёнувчи синтетик материалларни, сунъий мато ва толаларни (пенопласт, паралон, поливинил ва шу кабиларни) қўллаш;
ж) очиқ алангадан (факел, канделябр, мушакбозлик, бенгал чироқлари ва ҳ.к.) фойдаланиш, поқилдоқларни, электр ёйли прожекторларни қўллаш, ёнишни келтириб чиқариши мумкин бўлган кимёвий ва бошқа моддалардан фойдаланган ҳолда ёруғлик таассуротларини (эффектларини) уюштириш;
з) конструкцияси пластмасса ва енгил алангаланувчан материаллардан ишланган стулларни, ўриндиқ ва шу кабиларни ўрнатиш;
и) эвакуация чиқиш йўлакларининг (жойларининг) эшикларига қулф ва бошқа қийин беркилувчи тамбаларни ўрнатиш;
к) деразаларга очилмайдиган панжаралар ўрнатиш.
5.15. Хоналарнинг поллари текис, остонасиз, зинапояларсиз, тирқиш ва ўйилган жойсиз ҳамда паст-баландликсиз бўлиши керак. Ёнма-ён хоналарнинг сатҳи ҳар хил бўлганида, ўтиш йўлакларида (жойларида) нишаб йўлак (пандус)лар ўрнатилиши лозим.
5.16. Барча ёнувчи декорацияларга, саҳна безаги ҳамда дераза ва эшикларда қўлланиладиган пардаларга оловга қарши ҳимоя таркиблари билан ишлов берилиши керак, бу ҳақида икки нусхада далолатнома тузилиб, далолатноманинг бир нусхаси буюртмачига топширилиши ва иккинчи нусхаси эса оловдан ҳимоялаш ишларини амалга оширган ташкилотда сақланиши лозим.
5.17. Болалар муассасаси раҳбарлари ҳар бир маданий-оммавий тадбирни ўтказишдан аввал декорация ва конструкцияларнинг оловдан ҳимояланганлик (оловга қарши ҳимоя таркиблари билан) сифатини текширишлари зарур.
5.18. Янги йил кечасини ўтказишда, арча мустаҳкам асосга (таглик, сув тўлдирилган бочка) хонадан чиқишда қийинчилик туғдирмайдиган қилиб ўрнатилиши керак. Арчанинг шоҳлари девор ва шифтлардан бир метрдан кам бўлмаган масофада жойлашган бўлиши керак.
Болалар муассасасида электр ёритиш тармоғи мавжуд бўлмаганида, янги йил томошалари ёки бошқа маданий-оммавий тадбирларни кундуз куни ўтказиш лозим.
5.19. Арчани чироқлар билан безаш (чароғбонлиги), фақат малакали электрик томонидан амалга оширилиши керак.
5.20. Арчани безатиш чироқлари мустаҳкам, ишончли ва электр қурилмаларини ўрнатиш қоидаларига («ПУЭ») риоя қилинган ҳолда йиғилиши керак.
Гирляндлардаги лампочкаларнинг қуввати 25 Вт дан ошмаслиги лозим. Бунда, арчани ёритиш лампочкаларини таъминловчи электр ўтказгичлар эгилувчан ва мис симли бўлиши лозим. Электр симларнинг изоляцияси соз бўлиши ва улар электр тармоғига штепсель улагичлар ёрдамида уланиши керак.
5.21. Арча ёритгичлари шикастланганда (симларни қаттиқ қизиши, лампочкаларнинг милтиллаши, учқунлашиш ва шу кабилар), безатиш чироқлари зудлик билан ўчирилиши ва шикастланиш сабаби аниқланиб, бартараф этилмагунга қадар ёқилмаслиги керак.
5.22. Пахтадан, қоғоз, дока ва шунга ўхшаш енгил алангаланувчи материаллардан (оловга қарши ҳимоя таркиблари билан ишлов берилмаган) тайёрланган кийимларни кийган болалар ва катталарни арча байрамида қатнашиши тақиқланади.
5.23. Арчани безашда қуйидагилар тақиқланади:
а) безак учун целлулоидли ва бошқа енгил алангаланувчи ўйинчоқ ва безаклардан фойдаланиш;
б) арчани чироқлар билан безаш учун шам, бенгал чироқлари, мушаклар ва шу кабиларни қўллаш;
в) оловга қарши ҳимоя таркиблари билан ишлов берилмаган пахта ва ундан тайёрланган ўйинчоқлар билан таглик атрофини ўраш ва арча шоҳларини безатиш.



Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish