Биноларнинг портлаб ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифалари
/1; 2; 4; 10; 11; 18/
Портлаб ёниш ва ёнғин хавфи бўйича хона ва биноларни тоифаларга бўлишнинг асосий сабаблари. ОНТП 24-86 га асосан биноларнинг портлаб ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифаларининг тўлиқ мазмуни.
Ҳозирги замон фан ва техникасининг ривожланиш бўсағасидаги иқтисод бир неча факторларга боғлиқ. Ушбу факторлардан бири халқ хўжалиги масканларини талаб даражасида бўлиши, уларни ёнғин хавфсизлиги ҳолатини таъминланганлигига эътибор қаратишдир. Негаки, ушбу масканларда содир бўлган ёнғин нафақат катта миқдордаги моддий зарарга, балки, инсонларни бевақт ҳалок бўлишига олиб келиши мумкин.
Содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин ёки портлаш ҳолати ва бунинг оқибатида келтириладиган катта миқдордаги моддий зарарларни олдини олишга қаратилган тадбирлардан бири, ёнғинларни олдини олиш масалаларини асосли ҳолда меъёрлашдир.
Ёнғин хавфсизлиги талабларини тизимлаштириш учун:
Ошиқча моддий маблағ талаб қилувчи талаблар қўймаслик ва бунда аниқ ҳолатни тўғри баҳолаш;
Доимий изланувчанликда бўлиш, яъни ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, одамларни ҳалок бўлишини, моддий зарарни камайтириш ва фавқулодда ҳолатларни олдини олиш борасида технологик ҳолатларни ва услубларини такомиллаштириш.
Ишлаб чиқариш масканларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасидаги илғор тажрибаларни қўллаш – энг долзарб ва бир жиҳатдан энг қийин муаммолардан биридир, қайсики бу ўз ўрнида технологик жараёнларни ёнғин хавфсизлигини баҳолаш билан боғлиқдир.
Услубий баҳолаш ҳолатларидан бири хона ва биноларни портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифалаш ёки баҳолаш услуби, технологик жараёнларни лойиҳалаштириш умумиттифоқ меъёрий ҳужжатида (ОНТП 24-86) белгиланган бўлиб, у «Хона ва биноларни портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифалаш» деб номланади.
Хона ва биноларни портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифасини аниқлашда қуйидагиларга: Ёнувчи ва портловчи маҳсулотларни агрегат ҳолатига;
Маҳсулотларни ёниш ва портлаш бўйича хусусиятларга (портлашдаги юқори босими Рмах., иссиқлик таъсирида ёниши QН, чақнаш ҳарорати Тчақ., ўз-ўзидан ёниш ҳарорати Тўз.ал. ва ҳ.з.);
Технологик жараённинг олиб борилиши шароитига;
Технологик қурилмаларнинг герметизация ҳолати бузилган ҳолларида портлаш хавфи бўлган концентрацияларни назорат қилувчи ва ҳимояловчи техник воситаларни мавжудлигига;
Портловчи концентрация зонасини пайдо бўлиши учун аниқ шароитнинг яратилишига;
Ёндирувчи манбанинг пайдо бўлиши эҳтимолига;
Бир жойда тўпланган ёнувчи аралашманинг ёниши натижасида ҳосил бўладиган портлашдаги ошиқча босимига;
Бино конструкцияларини портлашдаги ошиқча босим таъсирига чидамлилигига эътибор бериш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |