/1; 3; 10; 11; 12; 13; 21; 23; 24/
Намлик деганда нима тушунилади? Қуритиш деб нимага айтилади? Қуритиш жараёнларининг тури. Терморадиацион қуритиш жараёнининг ёнғин хавфи ва уларда ёнғин чиқиб кетишининг олдини олиш чоралари. Бундай қуритгичларда материални қуритиш учун зарур бўлган иссиқлик инфрақизил нурлар орқали берилади. Иссиқлик махсус инфрақизил нурланишга мосланган лампалар, қиздирилган керамик ёки металл юзалари ёрдамида тарқатилади.
Лампали қуритгичларда қурилаётган маҳсулот ҳамма томонидан қиздириш лампалари ўрнатилган камера орқали ўтади ва шу лампалардан чиқаётган иссиқлик нури таъсирида қуритилади. Сарф қилинган электр энергиясининг тахминан 80 фоизи иссиқлик энергиясига айланади. Нурланиш оқимини материалга йўналтириш учун парабола шаклидаги рефлекторлар ишлатилади.
Иссиқликнинг нурланган оқими материал юзаси орқали унинг капиллярларига ҳам ўтади. Бунда нурларнинг капилляр деворларидан бир неча бор қайтарилиши оқибатида нурларнинг ютилиши юз беради. Натижада материал юзаси бирлигига, конвектив ва контактли қуритишларга нисбатан анча кўп иссиқлик берилади. Масалан, юпқа қатламли материаллар инфрақизил нурлар ёрдамида қуритилганда жараённинг давомийлиги 30-100 марта камаяди.
Терморадиацион қуритиш жойларида материални қуритиш учун зарур бўлган иссиқлик инфрақизил нурлар орқали узатилади. Бунда материалга катта солиштирма иссиқлик миқдори юбориладики, у конвектив қурилмадаги иссиқлик миқдоридан ўн марталаб каттадир. Инфрақизил нурлар материалнинг фақатгина юза қаватини иситиши сабабли, термарадиацион қуритиш асосан юпқа қалинликдаги материалларни ёки лак бўёқ қопламаларни қуритишда унумли ҳисобланади.
Энергия манбаининг турига қараб, қуритиш жойлари лампали ва панелли бўлади. Панелли қуритиш деганда, қуритилаётган материалнинг қуритиш камерасидан конвейерда ўтаётганда қиздирувчи панеллар орқали нурлантирилиши назарда тутилади. Панелли қуритиш жойларида нурлантирувчи сифатида газ ёки электр қуввати орқали иситиладиган ичи бўш (пўлат, чўян, керамик қувурчали плиталар) панеллар ишлатилади. Терморадиацион қуритгичларнинг ёнғин хавфи қуритилаётган материал ва ундаги учувчан моддаларнинг хоссаларига бевосита боғлиқ бўлиб нур иссиқлиги таъсири натижасида шу материалларнинг ўз-ўзидан ёнишига олиб келиши мумкин. Ёнувчи материалларнинг қизиб ва ёниб кетиши қуйидаги ҳолларда содир бўлиши мумкин: 1. Катта қувватли лампаларни ишлатиш натижасида; 2. Газ горелкаларига кўп миқдорда ёнувчи модданинг берилиши; 3. Конвейернинг тўхтаб қолиши; 4. Қуритилувчи материал ва нур узатувчилар орасидаги масофанинг кичиклашиши натижасида содир бўлиши мумкин. Ёнғин хавфини баҳолаш даврида моддаларнинг ўз-ўзидан қизиш ҳароратини ҳам ҳисобга олиш зарур.
Юқорида қайд этилган қуритиш жараёнларидан фойдаланишда ёнғиннинг олдини олиш чоралари сифатида қуйидагилар назарда тутилади: