/1; 2; 3; 10; 11; 18; 21; 23; 24/
Абсорбция деб нимага айтилади? Абсорберларнинг иш тартиби ва тури. Ёнғин хавфи, ёндириш манбалари ва ёнғин хавфсизлиги чоралари. Абсорбция - бу газлар аралашмасидан маддаларни суюқлик орқали сўрилиши. Ютилувчи абсорбентнинг ҳамма ҳажмлари бўйича абсорбция содир бўлади.
Ишлаб чиқаришда абсорбция жараёнлари қуйидаги вазифаларни ечишда кенг қўлланилади: газ аралашмаларидан қимматли компонентларини ажратиб олишда газ аралашмаларини зарарли моддалардан тозалашда; қатор ишлаб чиқариш жараёнларида асосий технологик босқич ҳисобланади. Абсорбентлар селективлаш хусусиятига эга; газнинг бошқа аралашмалари бутунлай ютилмайди ёки оз миқдорда ютилади. Абсорбцияга келаётган газ аралашмаси абсортив деб аталади.
Ишлаб чиқаришда абсорбция жараёнлари абсорбер ёки скруббер деб аталувчи колония типидаги аппаратларда ўтказилади.
Лойиҳаланиши бўйича улар шунга ўхшаш турдаги ректификацион колонналардан ҳам фарқ қилади. Плёнка юза қатламига сепиш билан қўлланиладиган абсорбер ҳам ишлатилади.
Десорбция жараёни деб – сўрилган газни абсорбентдан чиқаришга айтилади. Бу ҳолат абсорбентга иссиқлик бериш, абсорбент устидаги босимни пасайтириш инерт газлар оқимини ёки сув буғларини ҳайдаш билан бажарилади. Газлар чиқариб юборилган абсорбентлар совутилади ва яна қайта абсорберда ишлатилади. Кўп ҳолатларда абсорбентлар сифатида ёнувчи суюқликлар ишлатилади, газли ва буғ-газлар аралашмалар ёқувчи ҳисобланади.
Шунинг учун абсорбция қурилмаларининг жуда кўплари ёнғин портлаш хавфига эга.
Нормал ишлаб турган абсорбер ичидаги газ буғларнинг концентрацияси алангаланиш чегарасидан узоқ бўлади. Чунки абсорбцияга тушаётган аралашмалар ўзида кислородни сақламайди. Агар абсорбцияга буғ ёки газ-ҳаволи аралашма тушса бунда икки ҳол бўлиши мумкин:
Ёнувчи компонентларнинг бошланғич концентрацияси юқори алангаланиш чегарасидан катта бўлади. Абсорбция жараёнларида ёнувчи моддаларнинг концентрацияси камайиб боради ва маълум босқичларда алангаланиш чегарасидан ўтиши мумкин. Бу эса хавфли;
Ёнувчи компонентларнинг бошланғич концентрацияси пастки алангаланиш чегараларидан кам бўлади. Бунда икки ҳолат бўлиши мумкин. tишКАЧ, бўлганда ёнувчи концентрация ҳосил бўлмайди. Бу ҳолат нормал иш даврда, қачонки абсорберларда ҳарорат юқори бўлмаганда; tишКАЧ ҳолатида ёниш концентрацияси ҳосил бўлиши мумкин. Бу ҳолат абсорбентни совитиш ёки абсорбцияга келаётган бошланғич газлар аралашмасини режимининг бузилишида содир бўлади ва натижада абсорбернинг ҳарорати кўтарила бошлайди.
Абсорбцияли аппаратларнинг ишдан чиқиши босимнинг кўтарилиши ва коррозия туфайли содир бўлиши мумкин.
Насадкалар қолдиқ тузлар ва бошқа қаттиқ қолдиқлар билан ифлосланганда насадка қатлами гидравлик қаршилигининг маълум миқдорида (кўпайиши) ўсиши ҳисобига аппаратдаги босим ортади. Шунинг учун абсорберлар насадкасини қолдиқ чиқиндилардан ўз вақтида тозалаб туриш керак.
Абсорбцион аппаратлар материалларнинг жуда тез коррозияга учраши (емирилиши) кимёвий кучли таъсир этувчи газ аралашмаларини абсорбция қилиш мобойнида кузатилади, шунингдек кислотанинг сувли эритмаси ва ишқорларни абсорбент сифатида ишлатилганда содир бўлади
Шунинг учун коррозияга чидамли материалларни қўлаш, аппарат деворларини коррозиядан асраш учун юза қисмини ҳимоялаш усулидан фойдаланиш, материалларнинг ишлатилиши даражасини назорат қилиш назарда тутилган.
Абсорбция жараёнини амалга оширишда ўзига хос ёндириш манбаи сифатида пирофор бирикмалари қатнашиши мумкин, улар аппарат деворларида тўпланган бўлиб, аппаратни тозалаш ва таъмирлаш учун тўхтатилаётганда тегишли эҳтиёт чораларини кўриш лозим: аппаратни сув буғлари билан пуфлаш жараёнида секин асталик билан оксидланиши, аппарат деворларининг намланиши.
Абсорбция жараёнларининг ёнғин хавфи ректификацион колонналарининг ёнғин хавфи билан ўхшаш.