Ii. Боб Фуқаро ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг ёнғин хавфсизлиги


Ички сув узатиш тармоғи схемалари



Download 2,93 Mb.
bet179/186
Sana21.06.2022
Hajmi2,93 Mb.
#686858
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   186
Bog'liq
2 GLAVA

Ички сув узатиш тармоғи схемалари

/2; 4; 6/
Кафолатли ва талаб қилинган босимлар нисбатига кўра турли схемалар мавжуд. Кучайтириш насосларисиз, ёнғин пайтида кучайтириладиган насослар билан, насослар ва бак билан, пневматик ускуна билан, захира резервуарли ва ҳ.к.
Агар берилган сув узатиш тармоғи учун талаб қилинган босим ўзгармас катталик бўлса, ташқи тармоқдаги ҳақиқий босим бир кеча кундуз давомида ўзгариб туради ва талаб қилинган босимдан катта ҳам кичик ҳам бўлиши мумкин.
Ташқи тармоқдаги бинога кириш нуқтасида минимал босим кафолатли босим дейилади - Нкаф. Кафолатли босим миқдори шаҳар ёки объект водопровод хизмати томонидан белгиланади. Ички водопровод тизими ана шу икки талаб қилинган Нт.к. ва кафолатли Нкаф босимлар нисбатига қараб танланади.
Ички сув узатиш тизимининг қуйидаги схемалари бўлиши мумкин:
- кучайтириш ускуналарисиз;
- кучайтириш насос ускуналари билан;
- босимли сув баки ва насослар билан;
- пневматик ускуна билан;
- захира резервуари билан:
Биринчи схема, яъни ташқи тармоқдаги босим остида кучайтириш насос ускуналарисиз сув узатиш тармоғи (1-расм) ташқи тармоқдаги босим энг юқори ва узоқ нуқтадаги хўжалик жўмрагига (1) оддий ҳолларда керакли миқдордаги сувни керакли босим остида узатиш учун етарли ва ёнғин содир бўлганда энг юқори ва узоқда жойлашган ёнғин ўчириш жўмрагидан (2) ҳисобий оқим олиш учун етарли бўлганда қўлланилади, яъни


Нт.к.хўж < Нкаф > Нт.к.ёнғ.

1-расм.
Бу схема энг содда ва кенг тарқалган схемадир.
Ёнғин пайтида ишловчи насос-кучайтиргичли ички сув узатиш тармоғи, яъни иккинчи схема, ташқи тармоқдаги кафолатли босим миқдори ёнғин ўчириш жўмраклари иши учун талаб қилинган босимдан кам, аммо хўжалик асбобларининг нормал иши учун эса етарли бўлган ҳолда қўлланилади, яъни


Нт.к.хўж < Нкаф < Нт.к.ёнғ.
Оддий пайтда сув ташқи тармоқдан сув ўлчагич орқали келади, чунки ёнғин ўчириш насоси орқали ўтувчи жўмрак берк ҳолда бўлади.
Ёнғин содир бўлганда ҳар бир ёнғин ўчириш жўмраги ўрнатилган шкафда мавжуд бўлган кнопка орқали ёнғин ўчириш насоси ишга туширилади. Электрдвигатель билан бир вақтда айланиб ўтиш чизиғидаги электрзадвижка (4) ҳам очилади. Бунда ўт ўчириш насоси ҳисобий сув сарфини, яъни максимал хўжалик ва ёнғинга қарши сув сарфини таъминлаши лозим.
Qхис = Qхўж + Qёнғ
Тескари клапан насосни ўзига ишлашига йўл қўймайди, иккинчи тескари клапан эса насос тўхтаганда гидравлик зарбадан ҳимоя қилади.
Босимли сув баки ва насослар билан жиҳозланган ички сув узатиш тармоғи схемаси ташқи тармоқда босим доимий етишмаган ҳолда, яъни кафолатли босим Нкаф талаб қилинган босимдан ҳам хўжалик асбоблари учун, ҳам ёнғин ўчириш жўмраклари учун ҳам кичик, яъни Нт.к.хўж > Нкаф < Нт.к.ёнғ

2-расм
Бундай ҳолда бак босим ростлаш сиғими вазифасини бажаради. Бак ва насосларнинг иши сув сатҳи релесини ўрнатиш орқали автоматлаштирилган бўлиши лозим. Ёнғин пайтида сув сарфи ортади, бакдаги сув сатҳи пасайиб тегилмайдиган захира сув сатҳига етади ва автоматик равишда ўт ўчириш насоси 2 ишга тушади ва бир вақтни ўзида электр қопқоқ 5 очилади.
Маълумки ёнғин ўчириш жўмраклари иши учун етарли катта босим ҳосил қилишга тўғри келади, катта баландликда босимли сув бакини қуриш ҳамма вақт ҳам имкони бўлмайди, шу боис бу схеманинг ишлатилиши анча чегараланган. Одатда бу схема ўта кўп қаватли биноларда қўлланилади.
Пневматик ускунали ички водопровод схемаси (3-расм) ҳам олдинги схема қўлланилган шароитда қўлланилади, аммо босимли сув бакини қуриш имкони бўлмаса. Бу тизимнинг асосий элементларидан бири бу босим ростлаш сиғими сифатида ҳаво сув баки 1, вақти-вақти билан сиқилган ҳаво узатувчи компрессор 2. Бундай тизимнинг иш принципи қуйидагича:



3-расм
Сув ёнғин ўчиришга жўмраклар орқали узатилаётганда сув сиқилган ҳаво босими остида резервуарлардан сиқиб чиқарилади. Резервуардаги сув сатҳи пасайиши билан ундаги босим маълум минимал босимгача камаяди ва ундан сўнг автоматик равишда ёнғин ўчириш насоси ишга тушади.
Захира резервуарли ички водопровод схемаси ташқи тармоқдаги кафолатли босим миқдори 5 м ва ундан кам бўлган ҳолда қўлланилади. Кўпинча бу схема театр биноларида, ўта ёнғинга хавфли цехларда, ўта кўп қаватли биноларда қўлланилади.


1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish