Ii. Боб Фуқаро ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг ёнғин хавфсизлиги


Юқори босимли ташқи ёнғинга қарши сув таъминоти тармоқлари ва уларнинг қўлланиш соҳалари



Download 2,93 Mb.
bet177/186
Sana21.06.2022
Hajmi2,93 Mb.
#686858
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   186
Bog'liq
2 GLAVA

Юқори босимли ташқи ёнғинга қарши сув таъминоти тармоқлари ва уларнинг қўлланиш соҳалари

/2; 4; 5/
Махсус ёнғинга қарши сув таъминоти тизимлари. Қўлланиш соҳалари. Нефтбаза, нефткимё ва газ саноати корхоналари, ёғоч материали омборлари.
Махсус ташқи ёнғинга қарши сув узатиш тармоқлари одатда юқори босим принципида қурилади. Улар бирлашган сув узатиш тармоқларига қараганда қатор ўзига хос хусусиятларга эга бўладилар.
Одатда махсус сув узатиш тармоқларида ёнғин ўчириш даврида вақтинчалик босимни ортириш талаб этилади, бошқа пайтларда эса уларда хўжалик ёки ишлаб чиқариш насослари ёрдамида нисбатан унча катта бўлмаган босим ушлаб турилади. Доимий юқори босимли махсус ёнғинга қарши сув узатиш тармоғи ўта ёнғинга хавфли объектларда иқтисодий асослаб берилгандагина қурилиши мумкин, чунки бундай тизимлардан фойдаланишда катта электр энергияси сарфланиши талаб этилади.
Тизимда босимнинг ва сув сарфининг тўсатдан ўзгариши қувур ва арматураларда гидравлик зарба ва кавитация ҳодисаларини келтириб чиқариши мумкин, шунинг учун бундай тизимлар ишончлилигига ўта юқори талаблар қўйилади.
Махсус ташқи ёнғинга қарши сув узатиш тизимлари ёғоч материаллари омборларида, нефтбазаларида, нефтни қайта ишлаш ва нефткимё саноати корхоналарида қурилади, чунки бундай объектларда ёнғин шунчалик тез тарқаладики ёнғинни кўчма куч ва воситалар ёрдамида самарали бартараф этиш имкони бўлмайди.
Нефткимё ва нефтни қайта ишлаш саноати корхоналарида технологик ускуналарни ҳимоя қилиш учун лозим бўлган лафет дастаклари сони ва жойлашуви график усулда ҳар бир нуқта биттадан яхлит оқим билан суғорилиш шарти асосида аниқланади.
Резервуарлар паркининг ҳимояси учун эса резервуарнинг ҳар бир нуқтаси иккитадан яхлит оқим билан суғорилиш шарти асосида аниқланади. Бордию резервуарлар қўшимча стационар суғориш тизими билан жиҳозланган бўлса, лафет дастаклари сони ва уларнинг жойлашуви резервуарнинг ҳар бир нуқтаси биттадан яхлит оқим билан суғорилиш шарти асосида аниқланади.
Ёғоч материаллари омборида лафет дастаклари омборнинг ҳар бир нуқтаси камида иккитадан яхлит оқим билан суғорилиш шарти асосида жойлаштирилади. Вишкаларнинг баландлиги 6-8 м атрофида олинади (ёғоч омборларида).
Нефткимё ва нефтни қайта ишлаш саноати корхоналаридаги лафет дастаклари ўрнатиладиган вишкалар айрим ўзига хос томонларга эга бўладилар. Тик қувурда (стоякда) иккита жўмрак (задвижка) ўрнатилади: бири водопровод қувурида, иккинчиси лафет дастаги олдида. Қудуқдаги жўмрак электр узатгич билан жиҳозланган бўлади ва жойидан ҳамда масофадан (лафет дастаги ўрнатилган майдончадан) бошқарилиши мумкин. Ёзги пайтларда қудуқ ичидаги жўмрак доимий очиқ ҳолатда бўлиши, паст ҳароратли кунлар бошланиши билан стоякдаги сув чиқариб юборилиши лозим.
Лафет вишкаларининг баландлиги ташқи технологик ускуналарни ҳимоя қилишда 4,8; 6 ва 7,2 м олинади. Хомашё ва маҳсулот омборларини ҳимоялашда лафет вишкалари баландлиги 5 м олинади.
Колонна туридаги технологик аппаратлар ва резервуарларни ҳимоялашда қўлланиладиган стационар суғориш ускуналарида сув узунлиги бўйлаб тешикларга эга бўлган қувурлар орқали узатилади. Суғориш ҳалқаси колонна баландлиги бўйлаб 10 м дан ортиқ бўлмаган баландликда ўрнатилади. Энг юқоридаги ҳалқа ҳимоя қилинаётган аппаратнинг максимал нуқтасида ўрнатилиши лозим. Тешиклар бир ёки икки қаторда жойлашиши мумкин, аммо тешикларнинг умумий юзаси узатувчи қувур кўндаланг кесим юзасидан ортиқ бўлмаслиги керак. Тешик диаметри 4-6 мм оралиғида олинади.
Стационар суғориш ҳалқаларини лойиҳалашда энг узоқда жойлашган тешик олдидаги босим 5 м олиниши ва ҳалқадаги қувур диаметри шундай танланиши лозимки, унда ҳалқадаги босим йўқолиши 15-20 м дан ошмаслиги керак. Бунда тешикнинг сарф коэффициенти юпқа девордаги тешик сарф коэффициентига тенг қилиб олинади.
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish