Насос станцияларининг вазифасига кўра тоифалари. II-кўтарув насос станцияси иш режимини танлаш
/2; 4; 5/
Насос станцияси тоифалари. I- ва II- кўтарув насос станциялари, уларнинг иш режими.
Сув таъминоти тизими ишининг ишончлигини таъминловчи асосий иншоотлардан бири бу насос станциялари. Улар қуйидаги тоифаларга бўлинадилар:
Вазифасига кўра:
- биринчи кўтарув насос станцияси (НС - I);
- иккинчи кўтарув насос станцияси (НС - II);
- кучайтириш насос станциялари;
- айланма (циркуляцион) насос станцияси.
НС – I одатда текис режимда ишлайди. Унинг соатлик сув бериши қуйидаги ифода билан аниқланади.
(1)
бу ерда Qмак.сут – максимал суткалик сув сарфи;
- сув таъминоти тизимининг ўз эҳтиёжларига сарф бўлаётган сув миқдорини инобатга олувчи коэффициент бўлиб, тозалаш иншоотларисиз водопровод тармоғи учун = 1,01 – 1,02; тозалаш иншоотлари бўлган тармоқ учун = 1,04 – 1,10.
Бундан ташқари НС – I насослари тоза сув резервуарига тегилмайдиган захира сув миқдорини қайта тиклашни ҳам таъминлаши лозим.
НС – II насослари текис ва нотекис режимда ишлашлари мумкин. Иккинчи кўтарув насос станцияси иш режимини танлаш сув истеъмоли графигига боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
НС – II насослари бераётган сув миқдори сув истеъмолидан кўп бўлса, ортиқча сув босим сув минораси бакига йиғилади. Агарда НС – II насослари бераётган сув истеъмолчилар томонидан ишлатилаётган сувдан кам бўлса, етмайдиган сув босим минораси бакидан олинади. НС – II нинг нотекис режимда ишлашида текис ишлашига қараганда бак ҳажми кичик бўлади.
НС – II нинг иш режими вариантларни техник – иқтисодий таққослаш асосида ўрнатилади. Бунда кўп сув берувчи насослар ф.и.к. кам сув берувчи насослар ф.и.к. ига нисбатан катта бўлишини ёдда тутиш лозим.
Босим ростлаш сиғимлари ва уларнинг асосий вазифалари
/2; 4; 5/
Тоза сув резервуари, босим сув минораси, гидроколонна. Босим ростлаш сиғимлари вазифалари.
Сув таъминоти тизимида босим ростлаш сиғимларини қўлланилиши тизимнинг ишончли ишлашини сезиларли ошириш имконини беради. Босим ростлаш сиғимларига: тоза сув резервуарлари (ТСР), босим сув минораси (БСМ) ва гидроколонналар (ГК) киради.
Тоза сув резервуарлари НС – I ва НС – II лар орасида жойлашган бўлиб, уларнинг иш режимларини ростлаш ва ёнғинни тўла ўчириш даврига етадиган захира сув ҳажмини сақлаш учун хизмат қилади.
Босим сув минораси (БСМ) НС-II билан тармоқ ўртасида жойлашган бўлиб, тармоқнинг бошида ёки охирида бўлиши мумкин. Босим сув минораси (БСМ) сув истеъмоли нотекислигини ростлаш, тегилмайдиган ёнғинга қарши сув захирасини сақлаш ва сув узатиш тармоғида керакли босимни ҳосил қилиш учун хизмат қилади.
БСМ бакининг ҳажми унинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги ифода билан аниқланади.
Wб = WРОСТ + WЗАҲ (1)
бу ерда: WРОСТ – ростлаш ҳажми; WЗАҲ - захира сув ҳажми.
БСМ даги тегилмайдиган захира сув ҳажми қуйидаги ифода ёрдамида аниқланади.
WЗАҲ = WХУЖ.ЗАҲ + WЁН.ЗАҲ. (2)
бу ерда: WХУЖ.ЗАҲ - 10 дақиқа ёнғин ўчириш пайтида хўжалик – ичимлик ва ишлаб чиқариш мақсадида сув захираси ҳажми.
WЁН.ЗАҲ - битта ички ва битта ташқи ёнғинни 10 дақиқалик ўчиришга етадиган захира сув ҳажми (аҳоли масканларида) ёки битта ёнғинни ички ёнғин ўчириш жўмраклари, ҳамда автоматик (спринклер ёки дренчер) ёнғин ўчириш ускунаси орқали ўчиришдаги (саноат корхоналарида) 10 дақиқалик захира сув ҳажми.
Шундай қилиб, WХ¡Ж.ЗАҲ = 10*60*QХ¡Ж.МАКС ; WЁН.ЗАҲ = 10*60*QЁН.
бу ерда: QХ¡Ж.МАКС - хўжалик-ичимлик ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги максимал сув сарфи.
QЁН.ЗАҲ .- ёнғин ўчириш учун (битта ташқи ва битта ички) сув сарфи.
БСМ нинг баландлиги НБМ қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.
НБМ = 1,05 hТ+НЭР +(ZН.Н - ZБ.М)
бу ерда: 1,05 – маҳаллий қаршиликларда босим йўқолишини инобатга олувчи коэффициент.
hТ – оддий вақтда (ёнғин содир бўлмаганда) тармоқдаги босим йўқолиши.
НЭР – энг ноқулай нуқтадаги эркин босим бўлиб, қуйидаги формула ёрдамида аниқланади НЭР = 10 + 4 (n – 1), (n – бино қаватлари сони).
БСМ баландлигини камайтириш мақсадида одатда уни рельефнинг энг баланд нуқтасида ўрнатилади. Типли лойиҳалар бўйича баландлиги 8 – 40 метр ва баки ҳажми 50 – 800 м3 бўлган босим сув минораси қурилади. Бу ерда шуни таъкидлаш лозимки, минтақамиз ер қимирлаш бўйича 8-9 балли зонага кирганлиги сабабли катта ҳажмга эга бўлган босим сув минораси қуриш тавсия этилмайди.
Айрим ишлаб чиқариш сув таъминоти тизимларида, масалан металлургия заводларида, босим сув минораси ўрнига гидроколоннадан фойдаланилади. Гидроколонна цилиндрсимон бўлиб, бутун баландлиги бўйича тўлиқ сувга тўлдирилган бўлади.
Оддий пайтда гидроколонна сиғимидаги сувнинг фақат юқори қисмидан фойдаланилади, пастки қисмида эса ёнғинга қарши захира сув сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |