Қиёслашни тавсия этиш ҳар бирининг



Download 1,24 Mb.
bet7/24
Sana23.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#124977
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24
Bog'liq
А.Хожиев tilshunoslik lug'ati

: ъ е
Етакчи феъл. Феълнинг кўмакчи феъл ёрдамида ясалувчи ана­литик формаларида ўз мустақил маъносипи сақловчи ва форманинг асоси ҳисобланувчи феъл: йқиб чиқди, эзиб ташлади, бора кол, йиқилиб. кетди, тўлиб ётибди каби аналитик формаларда ўқи; эз, бор, йиқил, тўл феъллари етакчи феъл ҳисобланади. к. ёрдамчи феъллар, аналитик форма; киёс. кўмакчи феъл.
Е
Ёзма нутқ. Иутқ товушлари махсус график шакллар восита-сида ёзиш билан ифода этилган нутқ. қиёс. -оғзаки нутқ.
Ёзув. Нутқни коғозда акс эттириш учун хизмат қиладиган ҳар-фий график шакллар системаси, шу системага асосланувчи алоқа воситаси.
Ёйиқ ran. Бош ва иккиичи даражали бўлаклардан ташкил топ­ган ran: Қизлар звеноси Дилшоднинг уйида ўйин-кулги билан кўнгил очишди. (Ойбек.) Низомжон опасининг гапларини чин юрак-дан эшитиб ўтирарди. (С. Аҳмад.) қиёс. йкғиқ ran.
ёйиқ бўлак. к. мураккаб бўлак.
Ёлашган унлилар. Олдида й товуши бўлган унлилар: е (й+э), ё(й+о), я (й+а), ю (й+у).
Ёидош ассимиляция, айн. контакт ассимиляция.
Ён ундош. Тил учининг юқори милкка жипелашуви натижасида ҳаво окими пастга тушган тил орқа кисмининг икки ёнидан ўтиши билан хосил бўладиган л сонор товушй.
Епилган бўғин. Ундош билан бошланадиган бўтин: бола, тилак каби. қиёс. ёпилмаган бўғии.
Ёпилмаган бўғин. Унли билан бошланадиган бўғин: ойна, ал-батта, илҳом сўзларининг биринчи бўгини. қиёс. ёпйқ бўғин.
'Епиқ бўғин. Ундош билан битган бўғин: қат-тиқ, ўр-тоқ, мак-таб каби. қиёс. очиқ бўғин.
Ёпиқ унли. к. тор унли.
Ёрдамчи сўзлар. Мустақил ҳолда ran бўлаги вазифасида кела
олмайдиган, турлича срдамчи маъно ва вазифаларда қўлланаднган
"сўзлар. Ғзбек тилида ёрдгмчи сўзлар, маъно ва вазифасига кўра,
уч турга бўлинади: 1) кўмакчи (к.), 2) боғловчи (қ.),
3) ю к л а м a (fj.).
Ёрдамчи феъллар. Ердамчи вазифасида қўлланиб, қўшма феъл ҳосил қилиш, ■ феълнинг аналитик формасини ясаш учун хизмат қи-лувчи, шунингдек боглама вазифасини бажарувчи феъллар. Улар ўз вазифасига кўра уч турга бўлинади: 7) қўшма феъл х.осил кнлув-чи ёрдамчи феъллар; кил, айла, эт, бўл: кабул қилмоқ, рухсат эт-мок каби; 2) феълнинг аналитик формасини х.осил қилувчи ёрдам­чи феъллар (булар одатда кўмакчи феъллар деб юритилади): вош­ла, чиқ, юбор ва б.; кела бошлади, ўқиб чиқдим, сўраб кўр, йики-тиб юборди каби; 3) боғлама вазифасини бажарувчи кумакчи феъллар, мае, бўл: инженер бўлмок.
Ж
Жамловчи от. Бир турдагн пред.метларни жамлаб билдирувчи от: халк, армия каби.
Жамловчи сонлар. Предмет миқдоршш жамлаш иўли билан ' билдирувчи сонлар: учов, тўртала каби.
Жаранглилик. Ун пайчаларининг тебранишидан гозага келувчи тон. киёс. жарангеизлик.
Жарангли ундошлар. Таркибида овозга нисбатан шовкин ус-тун бўлган ундошлар. Мае, б, в, г, з ундошлари. киёс. жарангеиз ундошлар.
Жарангеизлик. Ун пайчаларининг тебранмаслиги, тоннинг йўқ-лиги.
Жарангеиз ундошлар. Таркиби шовқипнинг ўзидаи иборат бўл-гап ундошлар: п, ф, к, ш, с, т каби киёс- жарангли ундошлар.
Жаргон, «франц. jargon. Бирор гуруҳ вакилларининг Ъ нут-қи билан кўпчиликдан ажралиб туриш мақсадида ўзича "мазмун бериб ишлатадиган сўз ва иборалари: новча (арақ), қизил (вино) — ичувчилар путқига хос; тоғамнинг ўгли (милиционер, инспектор)— шофёрлар нутқида.
«Ж»лаш. й товуши ўрнида ж товушини айтиш. Бу ҳодиса ай-рим туркий тилларда (мае, қозоқ ва қорақалпоқ тилларида), ўз-

Жонлантириш
36
37
Икки


бек тилининг эса баъзи шсваларида учрайди: жўл (йўл), жўқ (йўқ), жур (юр) каби.
Жонлантириш. Жонсиз предмет, мавҳум нарсаларга жоили предметларга хос хусусиятларни бсриб тасвирлашдан иборат сти-листик приём: Нашвати дер кўзини сузиб. Мен сиз учун, кўрингиз баҳам. Ҳеч кинда йўк менинг олтин тусим, Тилла билан баробар баҳом. (Уйғун.) қ. персонификация.
Жуфт сонлар. қ. жуфт сўзлар; чама сонлар.
Жуфт сўзлар. Мустақил лексик -маъноли ёки лсксик маънога эга бўлмаган икки компоиентнинг тенг боғланиши асосида ташкил топиб," умумлаштириш, жамлик каби маъноларни ифодаловчи сўз; сўзнинг жуфт формаси. Жуфт сўз компонентлари ўртасидаги пауза қисқа бўлади: бахт-саодат, хат-хабар, яхши-ёмон, боғ-роғ, аланг-жаланг, апоқ-чапок каби.
Жуфт ундошлар. Жарангли ва жарангсизлик жиҳатдан фарқ-ланиб, артикуляция ўрни ва усули жиҳатдаи бир хиллигига кўра ўзаро оппозиция ҳосил қилувчи ундошлар: б-п, т-д, r-к, з-с ва б.
Жўналиш келишиги. Ҳаракат йўналган нуқтани билдириб, ўрии, вақт, сабаб каби маъноларни ифодзлашгэ хизмат қиладигап кели-шик. Бу келишик формаси -га (-ка, -қа) аффикси ёрдамида ясала-ди: уйга, капалакка, қатиққа каби.
3
Замон. к. замой категорияси.
Замон категорияси. Ҳаракатнинг нутқ моментига муносабатини билдирувчи грамматик категория. Ҳаракатиинг иутқ момснтига бўл-ган муиосабатига кўра фсълнинг уч хил замон тури бўлади: 1) ўт-ган замон (/(.); 2) ҳозирги з а м о и (қ.); 3) келаси за­мой (/{.).. Ҳаракатяинг нутқ моментига муносабатини бевосята ёкн бавосита ифодалашига кўра замоннинг икки тури фарқланади: 1) абсолют замон (қ.), 2) нисбйй замон (/{.).
Зидлов боғловчилари. Маънолари бир-бирига қарама-қарши (зид) бўлган уюшяқ бўлакларни, шуиингдек 'қўшма ran состави-даги содда гапларни боғлаш учун хизма.т қилувчи богловчилар: лекин, аммо, бироқ, ҳолбуки каби: Ғўза суғоришни жуда яхши би-ладилар, лекин амал қилмайдилар. (Ойбек.) Хотин бу гапни шико-ят тарзида айтди, аммо Туробжон буни таъна деб тушунда. (А. Каҳхор.) Уктам меваларни саралайди, бироқ егиси келмайди. (Онбек.)
И
Ибора, 1. айн. фразеологик бирлик.
2. Узига хос стилистик, диалектал ва б. хусусиятга эга бўлган сўз, сўз бирикмаси кабиларнинг умумий но.ми: Болаларга хос ибо­ра, образли ибора каби.
Идеограмма. Идеографик ёзувда сўз англатадиган тушунчани график ифодалаш учун ишлатиладиган шартли белги — символ.
Идеографик ёзув. Идеограммалар асосидаги ёзув. қ. идео­грамма.
Идеографик синонимлар. Денотатив маъно оттенкасига , кўра ўзаро фарқланадигар синонимлар: ёрдамлашмоқ кўмаклаимюқ қарашмоқ каби, қиёс. стилистик синонимлар.
Идиома (грек, idioma — ўзига хос ифода, ибора). айн.-фразео­логик чатишма (қ.).
Идиоматика. 1. Бирор тилнингидиомалари мажмуи.
2. Тилшуносликнинг идиомаларни ўрганувчи бўлимй.
Идиоматик иборалар. қ. идиома.
Идо. 1907 йилда француз Луи де Бофрон томонидан эспсран-тонинг варианти сифатида яратилган халқаро сунъий тил.
Иероглифик ёзув. айн. идеографик ёзув.
Иероглифлар (< грек, hjerogluphoi — муқаддас ёзувлар). Бутуп бир сўз, бўғин ёки товушни ифодалаш учун хизмат қиладиган гра­фик ифодалар.
Ижро майли. Ҳаракат-ҳолатни унинг бажарилиши (нжроси) билан Ҳар уч замоидан бирида нфодалайдиган майл. Бу майлнинг махсус ясовчиси йўқ бўлиб, у замон ва шахс-сон формалари ор-қали шакллаиади: ўкиди, ўқияпти, ўқийди каби.
Изоглосса (< грек, isos — бир хил, ўхшаш + glossa — тил, нутқ). У ёки бу тил .ҳодисасининг тарқалиш территориясини кўр-сатиш учун географик карталарда тортилган чизиқлар. қ. лингвис-тик география. .
Изофа. Форс; араб ва бошқа баъзи тилларда аниқловчи ва аниқланмиш муносабатини ифодаловчи воситалардан бири. Мае, таржимаи ҳол, дарди бедаео, балойи нафс каби бирикмалардаги тартиб ва -и, -йи изофани таъминловчи воситалар ҳисобланади. Бу типдаги бирикмалар узбек тилига форс-тожик тилларидан ўтган.
Изоҳланмиш. Бирикмапинг изоҳловчи (қ.) тобе булган компо-ненти,
Изофали бирикма. Изофа воситалари ёрдамида тузилган би-рикма: онайи зор, фасли баҳор каби. к. изофа.
Изоҳли луғат. Луғавий бирликнинг маъноси кепг изохланади-ган, грамматик, стилистик ва б. белгилари ҳам қайд этиладиган лу-ғат. Mac, 1980 йилда нашр этилган икки томлик' «Узбек тилининг изох,ли лугати».
Изоҳловчи. Лниқловчининг тури бўлиб, у предметнинг бошқача номини билдиради. Бу ном предметнинг белги-хусусияти буладн: Район ижроия комитетининг раиси Заргаров идорадан чиқди. (А. Қаҳҳор.) қ. аниқловчи, қиёс. сифатловчи, қаратувчи.
Иккиламчи чўзиқлик. Еидош товушларнинг тушиб қолиши на-тижасида ҳосил бўлган чўзиқлик: ша.ар (шаҳар), су: (сув) каби.
Иккиланиш. 1) унлиларда: товуш чўзиқлигипинг икки х.исса ортиши: узоок, балаанд каби; 2) упдошларда: айн. геминация.
Икки нуқта. Устма-уст қўйиладиган нуқталар билан ифодала-надигап тиниш белгиси (:) бўлиб, у асосан қуйидаги ҳолларда қў-йилади: 1) учошиқ бўлаклар олдида қўлланган умумлаштирувчи бўлакдан сўнг: Қўзғолди бутун. халк: улуғ рус, украин, ўзбек, яху-дий. (Ғ. Ғулом.) 2) боғловчисиз қўгама ran таркибидаги гапларпи ажратигани кўрсатиш учуп: Якун қилдим: кўз ёшларига Икки боис бор экан асли. (Уйғун.); 3) кўчирма гапдан олдин қўлланган ав­тор гапидан сўнг: Киз ўйлайди: шундай ойдинда Не сабабдан ёти-шим керак? (Уйғун.) ва б.

Иккинчи
33
*39 Интернационал


Иккинчи даражали бўлаклар. Бош бўлаклар билан ёки ўзаро тобе алоқада бўладиган, ҳоким бўлакшшг" маъносини аниклаб, тўл-дириб, изохлаб келадиган ran бўлаклари. Гапвинг иккинчи даража­ли бўлаклари асосий хусусиятларига кўра уч турга- бўлинади. 1) аникловчи (қ.), 2) тўлдирувчи (к-). 3) ҳол (/£■). киёс. бош бўлаклар.
Иккинчи даражали урғу (ёрдамчи урғу). Кўп бўғинли сўзлар-да, асосий урғуга ёрдамчи сифатида қатнаша.диган — кучсиз дара­жали ypry. Mac, кўзойнак сўзида асосий урғу охирги бўғинда бў-либ, биривчи бўғин иккинчи даражали урғу олади.
Иккинчи шахс. Тингдовчи. Бу маъно қуйидагича ифодаланади:
1) II шахс кишилик олмошлари билан: сен, сиз, сизлар каби;
2) эгалик категориясининг II шахс формалари билан: китобнинг,
ўқитувчингиз
каби; 3) шахс-сон категориям нинг II шахс формала-
ри билан: келдинг, сўрадинг, ўйнаяпсиз каби.
Икки составли ran. Предикатив асоси эга ва кесим бўлаклари-дан иборат бўлган ran: Салқин шамолларгина қизнинг сочлари би­лан ўйнашади... (Ойбек.) Кўкда танҳо ой квзмоқда.. (И, Раҳим.) зид. бир составли ran.
Икки тилдилик. Иккк тилда бемалол фикрлаша олиш; икки тилни бир хилда эгаллаганлик; зуллисонайнлик.
Икки тилли луғат. Бир тилнинг луғавий бирликлари бошқа тилга таржима қилиб бериладиган луғат. Mac., русча-ўзбекча лу-ғат, ўзбекча-русча луғат. қ. таржима луғати. қиёс. бир тиллн лў-ғат.
Илмий грамматика. Назарий фякр-ғояларнинг сўнгги ютукла-рига мувофиқ яратиладиган грамматика.
Илмий стиль. Функционал стилнинг бир тури бўлйб, у тсрмй-нологик ва абстракт лёксиканинг, мураккаб синтактик конструк-цияларпищ- кенг қўлланиши, сўзларнннг асосан конкрет, тўғри маъ-нода ишлатилиши, махсус ибораларга эгалиги ва ш. к. лар билан характерланади. Илмий стиль ўз -ичида қуйидаги майда стилларга бўлинади: илмий-техннк стиль, илмий иш стили, и л-м и й-о м м а б о п 'стиль, и л м и й-п у б л и ц и £.т и к стиль.

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish