Имло. айн. орфография. Имло кридалари.
Имло луғати (орфографик луғат). Сўзларнинг мавжуд имло қоидаларига. биноан, тўғря езилишини қайд этувчи луғат. Mac, мактаб ўқувчилари учун мўлжаллаб тузилган «Имло луғати» («Уқитувчи» нашриёти, 1964 й.).
Имо-ишора тили. Турли имо-ишоралардан алока воситаси сифа
тида фойдалаииш. қ. кинетик нутқ. - .
Императив (< лот. modus imperatives— буйруқ майли). айн. буйруқ-истак майли.
Императив ундовлар. Буйруқ, чақириқ, хайрлашув каби маъно-ларни ифодаловчи ундовлар: Ҳей! Тисе! Чу! ва б.
Имплицит конструкция (< фран. imr-'icite — назарда тутила-диган < лот. implicilian). Бирор жиҳатдан аник, очик. бўлмаган конструкция. Мае, эргаш гапларга нисбатан равишдош -оборотлар имплицит конструкция хисобланади. киёс. экеплицит конструкция.
Инвариант (< франц. invariant — ўзгармас). Тилнипг структур бирлигининг (фонема, морфема, лексема ва ш. к.) Нутк.даги кои-крет реализация'сидан ажратиб, абстракт олингав ҳолати.
Инверсия (<лог. inversio — ўрин алмаштириш, ағдариш). Маъ-лум стилистик, семантик мақсад ва бошқа сабаб билап синтактик конструкция компонеитлари одатдаги (тўғри) тартибининг ўзгари-ши. Мае, у кетди (тўғри тартиб) — кетди у (тескари тартиб, инверсия). Кена келди (тўғри тартиб)—келди кеча (инверсия) ва б. Индикатив «лот. modus iridicativus). айн. ижрр майли. Инкор. Предмет, белги^ х.аракат кабиларнинг реал ҳолатда йўқ эканлигининг ифодаси. Мае, узбек тилнда инкор ҳеч, йўқ сўзлари йрдамида, -ма аффикси ердамида ифодаланади: хеч киши, олгаии йўқ, би.гмайди, келмади каби.
Инкор боғловчилари. Уюшиқ бўлаклар ёки айрим гаплар ол-дида такро.р-қўлланиб, инкор маъносини - таъкидлаб кўрсатувчи боғловчилар. Mac, на..., на:.. Унинг эсига на севги, на истирохат келди. (ОйбекД-- •
Инкорпорация (< лот. incorporate — қўшилиш, ўз срставига олиш). Полисинтетик тиллэрда мустақил ўзакларни ва ёрдамчи элементларни қўшиш билан шаклан сўзга, мазмунан гапга тенг бирлик ҳоснл килиш усули.
Инкорпорацияловчи тиллар. Грамматик қўрилиши асосида инкорпорация ётган тиллар. қ. инкорпорация.
Инкор сўзлар. Узича мустақил ёки айрим сўзлар билан бирга-ликда инкор маъносини ифодаловчи сўзлар: йўқ, асло, ҳеч каби. Бундай инкор сўз иштирок этган ran инкор ran дейилади: Сидиц-жон бунга мутлақо ишонмаса хак... (А. Қаҳҳор.) ...тоғ қазувчилар шиддати заррача ҳам бўшашмади. (М. Исмоилий.) Сендан хеч си-римни яширмайман. (А. Қаҳдор.)
Инкор формаси. айн. бўлишсиз форма.
Интеграл сема (< лот. integer — бутун, тикланган). Полиееман-тик сўз ссмемалари учун умумий бўлган сема. киёс. дифференциал сема.
Интеграция «лот. integratio — бутунланиш, бирлашиш). Тиллар, шуниигдек диалектларнинг ўзаро ноўхшашликлщиёс. дифференциация.
Интеллектуал ran. Фақат фикрнинг ўзини (х.еч қандай эмоция-ларсиз) ифодалайдиган, коммуникатив фунхциягина бажарувчи гаи. киёс. эмоционал ran.
Интеллектуал нутқ. Интеллектуал информацияни ифодаловчи нутқ. киёс. эмоционал нутқ.
Интенсив форма. Белгининг мсъёридан ўта кучли эканини ифодаловчи форма. Узбек тилида интенсив форма махсус модель асосида ҳосил .килинади: кип-кизил, сап-сариқ, дум-думалоқ каби.
. Интервокал ундош (< лот. inter — opa + vocalis — унли). Икки уили орасида келган уидош.
Интерлингва «лот. inter — opa + lingua — тил). 1903 йилда Джузенпе Пеано томоиидан тақдим этилган халқаро ёрдамчи тил.
Интерлингвистика. Тилшуносликнинг халқаро алоқа-аралашув воситалари сифатида турли ёрдамчи тилларни яратиш ва улардан фойдалаииш-жараёнипи ўрганувчи бўлими.
Интернационал лексика «лот. inter — ора-fnatio,- nationis — халқ). Қардош бўлмаган тилларда бир хил маънода, шуиингдск айнан бир фонетик. структурада ёки қисман ўзгариш билан қўлла-надиган, бундай тиллар учун умумий бўлган сўзлар. Бундай cv3--
Интерпозиция
40
41
Катахреза
лар асосан фан-техника, экономика па бошқа соҳаларга оид тср-миялар бўлади: логика, математика, телеграф, диктатура, революция, импорт, опера, балет ва б.
Интерпозиция (< лот. inter — opa + positia— ҳолат). Тобе ком-понентнинг ҳоким компонент қисмлари орасида жойлашуви. Мае, кўчирма гапнинг автор гапи кисмлари орасида келиши каби.
Интерференция (< лот. inter — opa + ferens, ferentis — ўтказув-чи). Она тилита хос хусусиятларни ўрганилаётган тилга ўтказиш (бу тил одатда қариндош тил бўлмайди). Мае, рус тилида фикр-ловчи кишининг Карандаш упал гапини ўзбекча нутқида Қалам йиқилди каби ифодалаши интерференция натижасида юз беради.
Интеръективация (< лот. interjectio — ундов). Мустақил сўз-нинг ундовга кўчиши. Мае, рус: батюшки! беда!; ўзб.: каёкда! қойил! кабилар.
Интонация (< лот. intonare — баланд товуш билан талаффуз этаман). Нуткнинг синтактик маъноларни ва экспрессив-змоцнонал бўёқларни ифодалащ учун хнзмат килувчи ритмик-мелодик томони; овознинг баланд-пастлиги; оҳанг. Қуйидагилар интонациянинг сос-тавлн элементлари ҳисобланади: 1) нутқ мелодикаси (қ.), 2) иутқ ритми (қ.), 3) нут-к. и н тен си в л и ги (қ.), 4) нутқ темни (к.), 5) нутқ тембри (қ.), 6) логик урғу ва фраза у р ғ у с и (к.).
Интралингвистика. Тилшуносликнинг тил ички системасини, унинг бирликлари ва категорияларини, тил яруслари ва уларнинг структурасини экстралингвистик факторларга мурожаат қилмай ўрганувчи соҳаси. қиёс. экстралингвистика.
Инфикс (лот. inlixus — киритилгап). Узакнинг ичига киритнлув-чи аффикс. (Бу ҳодиса рус ва узбек тиллари учун хос эмас.) Мае, лот. vici — енгдим, vinco — енгаман сўзларининг иккинчисида п инфикси ҳозирги-келаси замон формасини ясайди. қ. аффикс.
Инфинитив (лот. modus infinitivus — ноаниқ). Феълнинг ҳара-катни бажарувчи шахе, замон, майлдан ташқари ифодалайдигаи, ҳаракатнинг ўзини атайдиган формаси. Мае, русча говорить, бежать, обнимать; узбек тилида ҳаракат иоми формаларидан' -мо$ аффиксли форма инфинитив деб "белгиланган. к. ҳаракат номи.
Инфинитив оборот. Бош сўзи инфинитив (ҳаракат номи) фор-масидаги сўз билан ифодалаиган оборот: Баз, ҳамқишлоқларинг, душманни Берлингача қувиб боришингни, уни ўз уясида янчиб ташлашшгни истаймиз. (С. Ахмад.)
Историзм. Утмишга оид' воқеа-ҳодисаларни ифодалайдиган, бу воқеа-ҳодисаларни номлаш максадида ҳозирги тилда ишлатилади-ган суз: кулоц, бўнак ва б. киёс. архаизм.
Йфода. Тилга хос қонунлар асосида шакллаиган (оғзаки ски ёзма вариантдаги) хар к.андай нутк. бирлиги.
Ифодаланувчи (ифода мазм'уни). Тил (нутқ) бирлигининг ички томони. Мае, сўздаги ифодаланувчи—.унинг лексик маъноси. Гап-даги ифодаланувчи — унинг мазмуни. зид. ифодаловчи. қ. мазмун плани.
Ифодаловчи (ифода шакли). Тил (нутк) бирлигининг ташки (формал) томони. Мае, с\;здаги ифодаловчи — унинг товуш қоби-ги. Гапдаги ифодаловчи — гапга хос модель ва схемаларнинг кон-крет рсализацияси ва ҳ. зид. ифодаланувчи. к. ифода плани.
Ифода плани. Муайян лингвистик бирликнинг ифода томони, яъни тил (нутқ) бирлигининг ташки томоки (ифодаловчиси). зид. мазмун плани. қ. ифодаловчи.
Ички нутқ. Талаффуз этилмайдиган, товушеиз (ичда) бўлади-ган нутқ.
Иш-ҳужжат лекснкаси. Иш-ҳужжат қогозларида ишлатилади-ган сўзлар группаси: ариза, рапорт, тилхат кабилар.
Й
Кигиқ ran. Бош бўлаклар (эга ва кесим)даягина ташкйл топтан содда ran: Терим бошланди. План бажарилди. Улар келишяп-ти. қиёс. ёйик, ran.
«й»лаш. ж(дж) эмас, й талаффуз этиш: йўл (жўл), йил, (жил) ва б. кцёс, «ж»лаш.
ЙО-. Узидан кейинги унли билан ёлашган унли ҳосил этувчи тил ўрта жарангли ундош — j (й).
К
Какография (<грек. kakos — ёмон+grapho— ёзаман). Онгли равишда хатолар қўйилган текстни ўқувчиларга тузатишга бериш билан орфографияни ўргатиш усули. Бу усул педагогик жиҳатдан асосланмагаи.
Каламбур (< фран. calembour — сўз ўйини). Сўзларнинг кўп маънолигига, фонетик структураси бир хиллигига асосланадигав сўз ўйини, сўзларни шундай қўллашдан иборат нутқ фигураси.
, Каллиграфия (< грек, kalligraphia—чиройли дастхат). Аниқ ва чиройли ёзиш санъати; ҳуснихат.
'Калька «фран. caique'—нусха, тацлид). Узга тил матсриали-дан қисмма-қисм нусха олиш йўли билан х.осил қилинган сўз ски бошқа бир тил -бирлиги. Калькалар лексик, семантик, фразеологик бўлншн мумкин. қ. лексик калька, семантик калька, фразеологик калька.
Калькалаш. Узга тилнинг лексик, фразеологик бирликларииинг моделлари асосида. ўз тил элементларидан фойдаланиб сўз ёки фразеологик бкрликлар ҳосил қилиш. қ. калька.
Камунум аффикслар. Ҳозирги кунда янги сўз яратишда нисба-тан оз ищтирок этувчи аф^шкелар. Мае, от ясовчи -дош (куредош, сухбатдош), сифат ясовчи -ж (қовурма, чийратма, терма) аффикс-лари, киёс. унумсиз аффикслар.
• Канцеляризм. Қўлланиши расмий-иш услубига, айниқса, идора-иш услубира хосланган суз, турғун бирикма, грамматик форма ва конструкция.
Каср сон. Бутуннинг қисмини билдирувчи сон. Соннинг бу тури, мае, узбек тилида, чиқиш ва бош келишикдаги икки саноқ
соннинг бирикуви орқали ифодаланади: ўндан бир (и), бешдан уч Щ-) каби.
Катахреза. (<грек. kalachresis — нотўғри қуллаш, суиистеъмол қилиш). Қарама-қарши тушунчаларни боғлаш, сўзни ўз асл (эти-мологик) маъносига мувофиқ булмаган ҳолда қўллаш. Мае, ойдин кеча, ок тунлар, кизил сиё.х каби.
Категориал 42
43
Киритма
Категориал маъно. Сўзнинг маълум бир сўз туркумига ман-сублиги асосида белгиланадиган абстракт грамматик маъно. Мае, уй, дарахт, сув, тош, уйқу сўзлари учуй умумий бўлган предмет-лик маъмоси; гўзал, аччиқ, узун, ёруғ, яшил сўзлари учун умумий бўлган белги маъноси; кел, ўйна, югур, ўрган, .циник сўзлари учун умумий бўлган ҳаракат маъноси категориал маънодир.
Категориал форма. Маълум бир грамматик категорияга хос маънони ифодаловчи форма. Мае, келишик формалари, феълнинг замои формалари категориал формалардир. киёс. функционал (но-категориал) форма.
Катта ҳарф. қ. бош ҳарф.
Каузатив (<лот. kausa —сабаб). Ҳаракатни бажаришга ун-даш, қўзгаш маъносига эта булган. Мае, каузатив феъл (ҳайдамоқ, мажбур килмок).
Квантитатив урғу (< лот. quantitas —миқдор). Товуш талаф-фузининг ортишига (давомлилигига) асосланадиган ургу. Квантитатив урғуда чўзнқлик етакчи бўлади. қиёс. динамик урғу..
Келаси замон. Ҳаракатнинг нутқ моментидан кейин бажарили-ши. Шундай маънони билдирувчи феъл формаси келаси замон феъли, феълнинг келаси замон формаси дейилади. қ. келаси замон феъллари. қиёс. ўтган замон, ҳозирги замон.
Келаси замон гумон феъли. қ. ҳозирги-келаси замон гумон феъли.
Келаси замон феъллари. Ҳаракатнинг нутқ моментидан кейин бажарилишини билдирувчи феъл, феълнинг шундай маъноли формалари. Узбек тилида келаси замоннинг икки тури бор: 1) аник келаси замон феъл.ч (к.), 2) келаси замон гумон феъли (к.). Уз-бак тклида келаси замон маъноси ҳознрги-ксласи замон формаси оркали нфодаланади. к. ҳозирги-келаси замон феъли.
Келишик. к. келишик категорияси.
Келишик категорияси. От ёки отлашгац сузнинг феълга, отга ёки бошқа бир туркум сузига мупоеабатини ифодалаб, тсбелигини кўрсатувчи формалар системаси. Узбек тилида келишикнннг олти тури бор: !) бош келишик (к.), 2) қаратқич кел иши г и (қ.), 3) тушум келишиги- (қ.), 4) ч'и к и m келишиги (қ.), 5) ж ў н а л и ш келишиги (/$.), 6) ўрин к е л и ш и г и (қ.).
Келишикли бошқарув. Келишик формаси воентасида воке бу-ладкган бошқаруп: уйга бормрқ, планни бажармоқ. киёс. кўмакчи-" ли бошқарув.
Кслишикли конструкция. Келишик формаси ёрдамида х.оспл' бўлган конструкция, к. келишикли бирнкма. қиёс. кўмакчили конструкция.
Кенг унли. Тил танглай томон бир оз- кутарилиб, оғнз бўшли-. ғи^кенг очилиши бйлан ҳосил бўладиган унли. Мае, а унлиси. киёс. қуйи кўтарилиш унлилари.
Кесим. Ганда предикация ифодалаб келувчи бош бўлак. Кесим икки соетавли гапларда эга ифодалаган "шахе предмет, ходи-санинг белгкеини тасдик ёки инкор йўли билан англатувчи бош бў-лак. Кесимлар нфода материалига кўра от-кесим (к.) ва феъл-кесим (қ.), структурасига кура сод да кесим (f.) ва м у-раккаб кесим (к.) турларига булинади.
Кесим группаси. айн. кесим состави.
Кесимсиз ran. 1. Предикатив асоси фақат эга ва унинг соста-видаи иборат бўлган бир составли-гаи; номинатив ran (к.) шу тур-гя киради. Коп-кора тун. Қўкдана ой кўринади, на юлдуз бор. (И. Рахим.) Ой..'. Салқин шамолларгина кизнинг сочлари билан ўй-нашади. (Ойбек.) зид. эгасиз ran.
2. Кесими эллипелашган ran: Эшик олдида бир аёл..
Кесим состави. Кесим ва унга тобе булган иккипчи даражалн бўлаклар (икки соетавли гапларда тобе саналувчи состав): Чўққи-ларникг этакларида ва сойларнинг тубида цолган корлар куём ну рида кумушдек товланиб, кўзларни қамаштиради.
Кесим эргаш ran. Бош гапнинг кўрсатиш ски сўроқ олмоши билан ифодаланган кесимини изоҳлаб, аниқлаб келувчи эргаш ran: Ҳавоси кандай бўлса,- навоси хам шундай. (М.- Исмоилий.) Ҳа»ма касал ш'ундаки, ~ раис яна шу камчиликларни бирдан тугатишга ожизлик килмокда. (Р. Файзий.)
Кетма-кет эргашиш. Эргаш гапларнииг ўзаро бирин-кстин то-беланиб, еўнгра бош гапга богланиши: Бир' купи бозорга тўшиб, узум олмокчи бўлган экан, узумфуруш анграйиб, тарозиси қўлидан тушиб кетибди. (А. Қаҳҳо_р.) киёс. биргалик эргашиш.
Кинема (<грек. kinema — ҳаракат).- Тозуш ҳосил қилишда нутқ органининг талаффуз фаолйяти, артикуляция жиҳатдан фарқ-ловчи белги. Мае, п товуши бир кинемадан иборат (лаб), б тову-ши икки кинемадан иборат (лаб, бўғиз), м товуши эса уч кинемадан иборат (лаб, бўгиз ва бурун).
Кинесика. Кишиларнинг фикр алмашувида путқ органларидан ташқари барча аъзоларнинг ҳаракатини, имо-ишораларйни ўрга-нувчи фан.
Кинетик нутқ «грек, kinetikos —■ ҳаракатга оид). Қўл нутқи; имо-ишора билан фикр олишув.
Киноя. Тил бирлигииинг ҳақиқий маъносига бутунлай қарама-қарши маънода, кссатиқ, қочириқ, пичинг билан ишлатишдан иборат троп: Хоним, сохибжамоллар! (хунук аёлларга нисбатан.)
Киритма ran. Худди киритма сўзга ўхшаш функцияни бажа-рувчи ran: Олтинчи 'бригаданинг ғўзаси, мана мен хозиргина айла-ниб келдим, сира авж олмаяпти. (Ойбек.) Ёлғиз боришга, тўғриси-ни айТсам, кўрқаман. (Ойбек.) Зокир қўнғироқ чалди (у катта-ки-чик хамма маж'лисларни қўнғироқ билан олиб боради) ва қовоғиаи солиб деди..'. (П. Қодиров.) қ. киритма сўз.
Киритма конструкция. Гап бўлаклари билан формал-грамматик ■ боғланмаган, асосий гапдаги фикрга йўл-йўлакай қўшимча факт баён килувчи, тўлдириш. аниқлик киритиш мақсадида қулланувчи конструкция. Киритма конструкниялар, кириш конструкциялардап фарқлй ҳолда, модал маъноларни ифодаламайдн, гап бошида кел-майди. Киритма конструкциялар cv3 бирикмаси ва гап шаклида булади. к. киритма сўз." киритма сўз бирикмаси, киритма гап.
Киритма сўз. Гап бўлаклари билан формал-грамматик боғлан-маган, асосий фикрга йўл-йўлакай 1;ўшимча факт баён килувчи, тўлдириш, аниқлик киритиш мақсадида қўлланувчи сўз.- Киритма сўз, кириш сўздан фаркли ҳо.тда, модал маъно ифодаламайдн, гап бошида келмайди: ...аллакаидай бир терговчини чақиртириб (ча-қи р и б э ма с), хўп сўккан эмиш. (А. Қаҳх.ор.)
Киритма
Do'stlaringiz bilan baham: |