Ҳид билиш сезув нервлари бўлиб,сeзувчи тугуни ва ўзаги бўлмаганлиги сабабли уларни сохта бош мия нервлари


IX жуфт - тил - ютқин нерви (n. glossopharyngeus)



Download 216,39 Kb.
bet8/10
Sana12.04.2022
Hajmi216,39 Kb.
#547203
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
12 жуфт бош мия нерви

IX жуфт - тил - ютқин нерви (n. glossopharyngeus) аралаш нерв, унинг таркибида сезувчи, ҳаракатлантирувчи ва парасимпатик толалари бор.
Ўзаклари:
1. nucleus tractus solitarii – сезувчи, бирламчи йўл ўзаги,
2. nucleus ambiquus – ҳаракатлантирувчи, иккиламчи ўзак
3. nucleus solivatorius inferior- пастки сўлак ажратувчи, таъм билиш ўзаги;
4. nucleus dorsalis – тил –ютқин нервининг дорзал ўзаги.
Учинчи ва тўртинчи ўзаклар – бу вегетатив ўзаклар. Биринчи иккита ўзак ва туртинчи ўзак X жуфт – n. vagus билан умумий ҳисобланади.
Тил - ютқин нерви ўзаклари ромбсимон чуқурчада жойлашган бўлиб, мия асосидан узунчоқ миянинг орқа ён эгатидан чиқади. Калла бўшлиғидан бу нерв бўйинтуруқ тешиги орқали чиқиб мазкур тешик устида юқориги тугун (ganglion superior), чиққандан кейин эса пастки тугунларни (ganglion inferior) ҳосил қилади. Бу тугунлар таркибида сезувчи нейронлар бўлиб, уларнинг марказий ўсиқлари узунчоқ миядаги сезувчи ўзакда тугайди. Бўйинтуруқ тешигидан чиққандан кейин тил-ютқин нерви равоқ шаклида пастга ва олдинга йўналиб тил илдизига киради ва унинг орқа 1/3 қисмини иннервация қилади (умумий сезги, таъм билиш жараёнларни таъминлайди). Тил - ютқин нервидан қуйидаги шохлар чиқади:
1. n. tympanicus - ноғора нерви, пастки тугундан чиқиб, чакка суягининг ноғора каналчаси орқали ноғора бўшлигига киради ва ноғора бўшлиғи, ҳамда эшитув найи шиллиқ пардасини иннервация қилади. Унинг охирги шохи - кичик тош нерви (n.petrosus minor) парасимпатик толалардан иборат. У шу номли ёриқ орқали пирамиданинг олдинги юзасига чиқади ва fissura sphenopetrosa (понасимон - тош ёриқ) орқали калладан чиқиб қулоқ тугунига (ganglion oticum) қўшилади.
2. r. sinus carotici – уйқу синуси шохи, уйқу коптокчасини иннервация қилади.
З. r. pharyngea - ютқин шохлари, ютқин деворида вегетатив нерв толалари билан чигал ҳосил қилиб, уни нерв билан таъминлайди.
4. r. musculi stylopharyngei - бигиз - ютқин шохи, шу номли мушакни иннервация қилади.
5. r. tonsillares - муртак шохлари, танглай муртагларини иннервациялайди.
6. r. lingualis – тил-ютқин нервининг охирги тармоғи бўлиб, сезувчи ва парасимпатик толаларга эга. Бу тармоқлар тилни орқа 1/3 шиллиқ қаватини иннервациялаб, умумий ва таъм билиш сезгисини таъминлайди (тарновсимон сўрғичлар).

Download 216,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish