VI. ИШ ВАҚТИ ВА ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ 6.1. Бошқармада 5 кунлик иш ҳафтаси жорий қилинган. Иш эрталаб соат 9-00 да бошланиб соат 18-00 гача давом этади. Қуйидаги ходимларга иш вақтининг қисқартирилган муддати жорий жтилади:
- 16 дан 18 ёшгача бўлган шахсларга ҳафтада 36 соат; - 1 ва 2-гуруҳ ногиронларига ҳафтада 36 соат; - ўт ёқувчи оператор ҳафтасига 36 соат; - слесарь-сантехник ҳафтасига 36 соат қилиб белгиланади. 6.2. Бошқармада дам олиш куни якшанба. Қоровуллар ўзаро келишувга асосан бир сутка ишлаб 2 сутка дам оладилар. Қоровул иш навбатига келмаса ҳўжалик мудири томонидан алмашувчи масаласи хал бўлмагунча иш ўрнини ташлаб кетиши мумкин эмас. 6.3. Иш бошлангунга қадар ҳар бир ходим ишга келганини, иш кунининг охирида эса ишдан кетаётганини қайд қилиб бориши керак. Иш куни давомида зиммасидаги вазифалар бўйича бирор жойга бориб-келиши раҳбарият руҳсати билан амалга оширилади. Иш бошлаш олдидан ва ишдан кетиш олдидан кийим алмаштириш иш куни ҳисобига кирмайди. 6.4. Маъмурият ходимни ишга келиши ва ишдан кетишини ҳисобга олиб боради. Маст ҳолда, наркотик ёки токсик моддалар истеъмол қилганлик оқибатида сархуш ҳолда ишга келган ходим ишга қўйилмайди. Иш вақтидан ташқари ходимнинг ишга жалб этилиши унинг розилиги билан бўлади. Иш вақтининг муддати 12 соатдан иборат бўлганда, шунингдек меҳнат шароити ўта оғир ва ўта зарарли ишларда иш вақтидан ташқари ишлашга йўл қўйилмайди, дам олиш кунларида ишлатиш таъқиқланади. Иш вақтидан ташқари ва дам олиш кунлари ишга жалб этиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 220-моддаси 5-қисмида ва 228-245 моддаларида белгиланган чеклашларга риоя қилган ҳолда, бу ишлар учун компенсация ва ҳақ тўлаш Меҳнат Кодексининг 157-моддасига мувофиқ амалга оширилади. 6.5. Иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунларида ишга жалб қилиш касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади. 6.6. Барча ишловчи ходимлар шу жумладан ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимларга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади. Йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб тасдиқланган жадвалга мувофиқ белгиланади. Ходим таътилдан 15 кун олдин ҳабардор қилинади. 6.7. Бошқармада ишловчи ходимларга йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун 6 ой ишлагандан кейин берилади. Кейинги иш йиллари учун ходимларга таътил жадвал асосида берилади. Ходим билан иш берувчининг келишуви асосида таътилдан фойдаланишнинг жадвалда берилган вақти ўзгартирилиши мумкин. Таътилдан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади, таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида берилиши ёки Меҳнат Кодексининг 143-моддасида кўзда тутилган талабларга риоя қилган ҳолда кейинги иш йилининг таътилига қўшиб қўйилиши мумкин. Ходимларга иш даврида уларнинг хоҳишига кўра, йиллик таътилини ўн беш кунидан ортиқча қисми учун пуллик компенсация тўланиши мумкин. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда эса, ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади. Ходимни аризасига биноан узрли сабабларга кўра унга йилда бир маротаба иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг муддати ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан 1 ойдан 3 ойгача бўлган муддатга берилиши мумкин белгиланади.