Ички меҳнат тартиби қоида


III. ХОДИМЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ



Download 216 Kb.
bet2/12
Sana25.03.2022
Hajmi216 Kb.
#510521
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
БОШҚАРМА ИЧКИ ТАРТИБ ҚОИДАЛАР ЮРИСТ 2

III. ХОДИМЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ.
3.1. Ходимлар зиммаларига юкланган хизмат вазифаларини ҳалол ва виждонан бажаришлари шарт.
3.2. Бошқармада жорий этилган меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига риоя қилиши, ишга ўз вақтида келиши (иш вақти мехнат шартномасида белгиланган), иш вақтинииг белгиланган давомийлигига риоя этиши, иш вақтида унумли меҳнат килиши, раҳбарият топшириыларини ўз вақтида, аниқ бажариши лозим.
3.3. Техника хафвсизлиги қоидаларига риоя қилиши, тегишли хужжатлар ва йўриқномаларда кўзда тутилган меҳнат муҳофазаси, ишлаб чиқариш санитарияси, меҳнат гигиенаси ва ёнғинга қарши талабларга тўлиқ риоя қилади.
3.4. Иш жойини батартиб ва тоза тутиши шарт.
3.5. Зиммасида бўлган бошқармага тегишли мулкини эҳтиёт қилиши, авайлаб-асраб, самарали фойдаланиши, сақлаши шарт.
3.6. Касб ва меҳнат малакасини доимо ошириб бориши, ўз ишига ижодий ёндошиши, ташаббус билан ишлаши зарур.
3.7. Жамоада ташкил этиладиган турли тадбирлар (мусобақалар, олимпиада ва шанбаликлар, мавсумий кишлок хужалик ишлари ва ҳоказолар) да фаол иштирок этиши лозим.
IV. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ (КОНТРАКТИНИ) ТУЗИШ, ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
4.1 Ходимлар меҳнат қилиш ҳуқуқини иш берувчи, яьни бошқарма бошлиғи билан меҳнат шартномасини тузиш йўли орқали амалга оширадилар. Меҳнат шартномаси ёзма шаклда 2 нусхада тузилади. Меҳнат шартномасида ходим ва иш берувчининг асосий мажбуриятлари кўзда тутилади.
Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
-Паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатлар, 16 ёшгача бўлган шахслар эса туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва турар жойидан маълумотнома;
- меҳнат дафтарчаси (биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно), нотариал тасдиқланган холда;
- ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан олган маьлумотнома;
- ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар тегишли ҳарбий билет ёки ҳарбий ҳисобда тургани ҳақидаги гувоҳнома;
- қонун хужжатларига мувофиқ маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга шахслар бажариши мумкин бўлган ишларга кираётганда олий ва ўрта махсус ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломи ёҳуд мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берадиган давлат намунасидаги гувоҳномани ёки бошқа тегишли ҳужжат; -саломатлиги хақида тиббий маьлумотнома; - Сўнги иш жойидан тавсифнома;
4.2. Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш таъқиқланади. 4.3. Ишга қабул қилиш пайтида меҳнат шартномасида дастлабки синов тўғрисидаги шарт таъкидланиши мумкин. Бундай таъкид бўлганида синов шарти ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда акс эттирилади. Дастлабки синов муддати 3 ойдан ошмайдиган муддатга белгиланиши мумкин. Унинг аниқ давомийлиги меҳнат шартномасида томонларнинг келишуви бўйича белгиланади. Агар томонлар тарафидан белгиланган синов муддати тугагунига қадар томонларнинг бирортаси меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида баёнот бермаса, шартноманинг амал қилиши давом этади. Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда дастлабки синов белгиланмайди. 4.4. Иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга асосан, иш берувчи ходимнинг ишчанлиги, малакаси ва кўникмаларини ҳисобга олиб 1(бир) ставкадан кам бўлмаган иш билан таъминлайди. Истисно тариқасида ходимнинг узрли сабабларга кўра, томонлар келишувига асосан 1(бир) ставкадан кам бўлган иш билан таъминланиши мумкин. Ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ ходимга маълум қилиниб, имзо қуйдирилади. 4.5. Иш берувчининг ижозати билан ходимга ишлашга рухсат берилган кун, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганидан қатъий назар иш бошлаган кун деб эътироф этилади ва ходим билан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади. 4.6. Меҳнат шартномасини бекор қилиш фақат қонунчиликда кўзда тутилган асослар бўйича амалга оширилади. Ходим у билан номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддатли меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунча икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир, ўзаро келишув асосида огоҳлантириш муддати ўтмасдан ҳам меҳнат шартномаси бекор қилиниши-мумкин. 4.7.Ходим огоҳлантириш муддати давомида ўз аризасини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Ходим ўз аризасида ишни давом эттиришнинг узрли сабаблар билан имкони йўқ (ўқув юртига қабул қилинганлиги, харбий хизматга чақирилганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга ўтганлиги ва бошқа ҳоллар) бўлган ҳолларда иш берувчи меҳнат шартномасини ходим илтимос қилган муддатда бекор қилиши керак. Муддатли меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан муддатидан олдин бекор қилинганда ходимнинг иш берувчига жарима тўлаши меҳнат шартномасида белгиланиши мумкин. Агар жарима миқдори белгиланмаган бўлса ходим уни тўлашдан озод этилади. Ишга биринчи марта қабул қилинган ва бошқармада беш кундан ортиқ ишлаган шахсларга иш берувчи меҳнат дафтарчаларини юритиши шарт, -ўриндошлар бундан мустасно. Бошқарма маъмурияти 7 (етти) кунлик муддатдан кечиктирмай ходимнинг меҳнат дафтарчасига тегишли ёзувни киритишлари ва у киритилиши керак бўлган шахсий варақа – Т-2 – шаклига имзо қўйдирган ҳолда ёзувнинг меҳнат дафтарчасидаги ёзув билан аниқ мувофиқлигини таништиришлари шарт.
4.8. Бошқарма маъмурияти ходимдан унинг меҳнат мажбуриятларига кирмайдиган ишларни бажаришни, қонунга зид ҳаракатларни содир этишни, шунингдек, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, ор-номуси ва шаънини камситадиган ҳаракатлар содир этишни талаб қилишга ҳақли эмас. 4.9.Иш берувчи ходимни фақат унинг розилиги билан бошқа доимий ёки вақтинчалик ишга ўтказиши мумкин. 4.10.Ходим ўзининг меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризасини топшириш йўли билан икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантиришга мажбурдир. Бу муддатни камайтиришга йўл қўйилмайди. Ходимнинг берган аризаси рўйхатга олиниши шарт. Ариза рўйхатга олинишидан қатъий назар, у берилган кундан кейинги кундан бошлаб огоҳлантириш муддати бошланади. 4.11. Меҳнат шартномани бекор қилиш тўғрисидаги аризани ходим исталган вақтда, шу жумладан, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, меҳнат таътилида, хизмат сафарида бўлган даврда ва ҳоказоларда топширишга ҳақлидир. Кўрсатилган даврларнинг ҳаммаси меҳнат шартномасининг бекор қилиш тўғрисида белгиланган огоҳлантириш муддатига ҳисобланади. 4.12. Огоҳлантириш муддати мобайнида меҳнат шартномасининг шартларини томонлар одатдаги тартибда бажаришда давом этадилар. Ходимнинг огоҳлантириш муддати мобайнида аризани қайтариб олиш ҳуқуқи сақланади. Огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг меҳнат шартномаси бекор қилинмаса, ёки ходим буни талаб қилиб мурожаат қилмаса меҳнат муносабатлари давом эттирилади. 4.13. Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан касаба уюшма қўмитасининг олдиндан розилигини олмай туриб (ташкилот тугатилиши, шунингдек танлов асосида лавозимга тайинланадиган рахбар ходимлар билан мехнат шартномасини бекор қилиш бундан мустасно) бекор қилинишига йўл қўйилмайди. Иш берувчи меҳнат шартномасини касаба уюшма қўмитасининг розилигини олган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай, айбли хатти-ҳаракатлар учун эса, бундан ташқари, интизомий жазони белгилаш учун кўрсатилган муддатлардан кечиктирмай бекор қилишга ҳақлидир. 4.14. Иш берувчининг ташаббусига кўра ходим вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даврида ёки таътилда бўлган вақтида меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилмайди. 4.15. Иш берувчи ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти тўғрисида ёзма равишда (тилхат олиб) қуйидаги муддатларда огоҳлантириши шарт:
- штатлар сони қисқарганда камида 2 (икки) ой олдин; - ходимнинг малакаси етарли эмаслиги ёки соғлиғини ёмонлашгани оқибатида бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши сабабли камида 2 (икки) ҳафта олдин, бошқа холларда эса 2 ой олдин ёзма равишда огохлантирилади ва ходимдан имзо қуйдириб олинади; --ходимнинг айбли хатти-ҳаракатлари оқибатида меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳолатида иш берувчи камида 3 (уч) кун олдин ҳабардор қилиши керак.
4.16. Иш берувчи ходим айбли хатти-ҳаракатлар қилган тақдирда у билан меҳнат шартномасини қуйидаги асосларда бекор қилишга ҳақлидир: -- ходим ўзининг меҳнат мажбуриятларини мунтазам бузиб келган бўлса ва бунинг учун бир йил давомида интизомий жазога тортилган бўлса; - ходим ўзининг меҳнат мажбуриятларини, лавозим вазифаларини бир марта қўпол равишда бузса;. 4.17. Ходим томонидан меҳнат шартномасини бир марта қўпол равишда бўзишга қуйдагилар-киради: -ижро интизомини бузиш; -Одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш; - ишга кеч қолиб келиш ва иш вақти тугамай кетиб қолиш; - бир кунда 3 соат ичида узрсиз сабабларсиз ишда бўлмаслик; -ишга алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик воситаларини истеъмол қилиб келиш, жамоат ишларида қатнашиш вақтида хам маьнавий бузуқчилик қилиш, ахлоқсиз ишлар билан шуғулланиш, ёки қўл телефонида таьқиқланган порнографик филмлар, бузғунчи ва вахшийликни тарғиб қилувчи филмлар сақлаш ва тарқатиш билан шуғулланиш, буни гувоҳларнинг кўрсатмалари билан далолатнома тузиш, гувохлар тушунтириш хатлари билан тасдиқлаш, ёки мутахассис ва ёхуд тиббий хулоса билан тасдиқлаган, ёки суд қарори билан маьмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилган бўлса; -бошқарма мулкига бепарволик туфайли зарар етказиш, ўғирлик содир этиш, буни гувоҳлар тасдиқлаган бўлса ёки хуқуқий идоранинг тегишли қарори қабул қилинган бўлса; - ходимнинг мазкур ишда ишлашни давом эттириши мумкин бўлмаган ғайри-аҳлоқий хатти-ҳаракатни содир этиши; -ходимнинг ўз хизмат вазифасини бажаришга оид иш берувчини қонуний топшириқларини бажаришдан бош тортиши ёки лозим даражада бажармаслиги; -ҳамкасбларини ҳақорат қилиш, тухмат қилиш, уйдирма гаплар тарқатиш (гувоҳлар тасдиғида ёки суд қарори билан жавобгарликка тортилган тақдирда). -бевосита пул ёки товар бойликларига хизмат кўрсатадиган ходим томонидан айбли ҳатти-ҳаракатлар содир этилиши, агар бу ҳатти-ҳаракатлар иш берувчи томонидан унга нисбатан ишончнинг йўқолиши учун асос бўлса.
Ходимга интизомий жазо қўлланишидан қатъий назар сабабсиз ҳолда ишга келмаган ходимларга бериладиган навбатдаги меҳнат таътилини қолдирган иш кунлари учун қисқартиришга иш берувчи ҳақли. Интизомий жазо чораси қўлланилган ходимларга бериладиган мукофот миқдорини иш берувчи касаба уюшма қўмитаси билан келишиб камайтириш ёки бутунлай бермаслиги мумкин. Интизомий жазони иш берувчи қўллайди. Иш берувчи интизомий жазо қўллаш ўрнига ходимнинг ўз лавозимини бажаришдаги ижобий муносабатларини ҳисобга олиб, бу масалани меҳнат жамоасида ёки жамоатчилик ташкилотида кўриб чиқишни уларга ўтказиб юбориш ҳуқуқига эга. 4.18.Меҳнат шартномасини бекор қилиш ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан амалга оширилади ва буйруқ билан расмийлаштирилади. Охирги иш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади. Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини, меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқ нусҳасини бериб ходим билан ҳисоб-китоб қилиши шарт. Меҳнат дафтарчасига меҳнат шартномасини бекор қилиш сабаблари ёзилмайди.

Download 216 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish