К у н т а р т и б и :
Наманган вилоят Махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармасини “Ички меҳнат тартиб қоидалари”ни тасдиқлаш.
(А.Мансуров, О. Камолов, И. Қўчқорова, И.Нажмиддинов, А.Ашуров, Т.Таджиалиев, Ҳ.Юсупова.)
Йиғилишни бошқарма бошлиғи А. Мансуров очди ва олиб борди.
А. Мансуров дастлаб, кун тартибига киритилган масалани йиғилиш иштирокчиларига маьлум қилди ва мазкур масалалар юзасидан йиғилиш иштирокчиларини эътироз, таклиф ва фикр мулоҳазаларини сўраб, қўшимчалар бўлмагач кун тартибидаги ушбу масала бўйича бошқарма бош юристконсульти С.Махмудовга сўз берди.
Бошқарма бошқарма бош юристконсульти С. Махмудов сўз олиб, фаолият юритаётган ҳар-бир корхона-ташкилот ёки муассасанинг ўз ички меҳнат тартиб қоидаси, ўзининг жамоа шартномаси ва одоб-ахлоқ қоидаси бўлиши лозимлигини, Махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган янги тузилма бўлиб, келгусида ушбу тизимда фаолият юритадиган ҳар-бир раҳбар ва ходимлардан энг аввало меҳнат интизоми талаб этилишини, бунинг учун эса тузилманинг бу хусусида меъёрий хужати лозимлиги сабабли ўзи томонидан намунавий ички меҳнат тартиб қоидалари асосида ишлаб чиқилган қоидани иштирокчиларга ўқиб эшиттириб, ушбу қоидани тасдиқлаш лозимлигини баён қилиб ўтди.
Кун тартибидаги масала юзасидан бошқарма бошлиғи А. Мансуров сўзни давом эттириб, хақиқатдан ҳам мазкур тузилма ташкил этилганига қисқа вақт бўлган бўлсада, аввалги фуқороларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши тузилмасининг давоми хисобланишлигини, фақатгина Махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси фаолият юритаётган жойлардаги раҳбар ҳамда ходимлардан меҳнат интизомига риоя қилиш бурчлари ва агарда ушбу қоидага амал қилмаган тақдирда қандай чора кўрилишини белгилаш мақсадида қўлимизда меъёрий хужжат лозимлигини, шунинг учун ишлаб чиқилган мазкур қоидани тасдиқлаш ва барчани ушбу қоида билан таништиришликни, келгусида ишга қабул қилинадиган ходимларга ва раҳбарларга ҳам мазкур қоидани таништириб, улардан тегишли тартибда тилхат олиш лозимлигини таькидлаб ўтди.
Кун тартибидаги масала юзасидан бошқарманинг касаба уюшма қумитаси раиси О. Камолов сўз олиб, хақиқатдан ҳам аввало меҳнат самарадорлигини тартибга солиш, ходимларни қонунга риоя қилган холда фаолият юритишлари аввало жамоа шартномасида белгиланган бўлса, раҳбар ёки ходимни меҳнат интизомига риоя қилиш ва бунга риоя қилмаган тақдирда тегишли чора кўришни белгилаш айнан ички меҳнат тартиб қоидаси билан тартибга солинишини, шунинг учун ушбу ички меҳнат тартиб қоидасини тасдиқлашни зарур деб хисоблашлигини баён қилиб ўтди.
Кун тартибидаги масалалар атрофлича мухокама қилинди. Бошқарма маьмурияти кун тартибидаги бошқарманинг “Ички меҳнат тартиб қоидалари”ни тасдиқлаш хақидаги бошқарма бош юристконсультини таклифи ҳамда ушбу қоидани тасдиқлаш хақидаги бошқарма бошлиғининг таклиф ва фикр-мулохазаларини маьлумот ва ижро учун қабул қилишни, ҳамда масьулларга бириктириш ва келгусида ушбу ички меҳнат тартиб қоидаларига амал қилишни таьминлаш бўйича назоратни белгилашни ва бошқа вазифаларни белгилаш мақсадида умумий йиғилиш
Do'stlaringiz bilan baham: |