Абу Райҳон ал – Берунийнинг илмий билимларни эгаллаш йўллари, усуллари ҳақидаги фикрлари ҳозирги давр учун ҳам долзарбдир.
Унинг фикрича таълим олувчиларга таълим беришда қуйидагиларга эътибор бериш керак:
дарс жадвалига қўйилган талаблардан бири;
Узвийлик ва изчиллик;
Таҳлил қилиш ва таққослаш;
Такрорлаш;
Материални кўргазмали баён этиш ва шу кабилар.
Берунийнинг қуйидаги машҳур асарлари мавжуд: ―Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар‖, ―Ҳиндистон‖, ―Геодезия‖, ―Минералогия‖, ―Тиббиётда доришунослик‖, ―Юлдузшуносликда бошланғич маълумотларни англаш‖, ―Қонуни Маъсудий‖ ва бошқалар. Олим томонидан 152 та китоб ёзилгани ҳақидаги маълумотлар бор. Шундан бизгача 31 таси етиб келган.
Беруний таълим бериш давомида дарс жадвалидаги фанларни навбатма – навбат жойлаштиришни қуйидагича ифодалайди: таълим олувчилар бир фандан иккинчисига ўтишда улар бир боғдан иккинчи бир янги боғга ўтгандай бўлсин. Унда таълим самарали олиб борилади.
Абу Али Ибн Сино таълим олувчиларни жамоа қилиб ўқитишни таъкидлайди. У таълим олувчиларни ўқитишда уларни бирданига китоб билан банд қилиб қўймаслик керак деб ўқтиради. Шунингдек, олимнинг фикрича олиб бориладиган ўқув машғулотларнинг мазмун – моҳияти таълим олувчиларнинг ёш хусусиятларига ҳам мос келишлиги ва унда турли хил таълим методлари ва шаклларидан фойдаланиш зарур. Бу орқали таълим олувчиларининг зерикишлари олди олинади.
Ибн Сино таълимоти бўйича билишда қайси методлардан фойдаланилмасин – у оғзаки ифодалаш, билимларни тушунтириш, турли кўринишдаги суҳбатни ташкил этиш, тажрибаларни уюштириш бўладими барибир, таълим олувчида ҳақиқий билим ҳосил қилиш, мустақил, мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш, олган билимларини амалиётга тадбиқ эта олиш қобилиятини таркиб топтириш асосий мақсад бўлган.
Олимнинг қуйидаги асарлари бизга маълум: ―Тиб қонунлари‖, ―Аш шифо‖, ―Ал - Қонун‖, ―Ҳайй ибн Яқзон‖, ―Рисолат ат - тайр‖, ―Рисолат фил - ишқ‖, ―Номознинг моҳияти ҳақида рисола‖, ―Зиёрат қилишнинг маъноси ҳақида‖, ―Ан - Нажот‖, ―Донишнома‖, ―Китоб аш - ишорат‖, ―Рисолат ал - қадр‖.
Олим ахлоқдаги ўзгаришларни уларнинг организмидаги ўзгаришлар билан боғлаб тушунтиради. Масалан, агар ёмон хулқ одатга кириб қолса, у мижоз бузилишини келтириб чиқаради, ғазаб кучли қиздиради, қайғу кучли оздиради, хулқнинг мўтадиллиги натижасида ҳам нафс, ҳам бадан соғлом бўлади, деб ўқтиради.
Турли ёш гуруҳларида таълим методларини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |