Таълимда интеллектуал соҳани ривожлантириш қонуни. Бу қонун бўйича таълим олувчининг фикрлашини (билишини, ижодини), хотирасини, диққатини, ақл сифатларини (теранлик, эгулувчанлик, тежамкорлик, мустақиллик), фикрлаш кўникмаларини (ажратиш, қўшиш, таҳлил қилиш ва ҳ.к.), билишини (таълим олувчиларни қарама – қаршилик муаммоларни қуриш, саволлар қўйган фаразларни илгари суриш ва ҳ.к.), ўрганишини билишини ривожлантириш, предметга оид билим, ўқув ва кўникмаларни ташкллантиришнинг истиқболли усуллари ишлаб чиқилади ва улардан амалиётда фойдаланиш шакллари яратилади;
Таълимда ирода соҳасини ривожлантириш қонуни. Бу қонун бўйича таълим олувчидаги мақсадга интилишни шакллантириш жараёни эътиборга олинади. Унда асосан асаб ва мускулларнинг зўриқишини енга олиш, ташаббускорлик, ўз кучига ишониш, ўзини бошқара олишни ривожлантириш, билимларни ўқитиш (қандай фаолият кўрсатиш), фаолиятни ривожлантириш, уни қандай амалга ошириш ва назоратни ташқи кўникмасиз олиб бориш каби қобилиятлар ҳисобга олинади [3];
Таълимда эмацион соҳани ривожлантириш қонуни. Бу қонун таълим олувчига ўз ҳиссиётини ва руҳий ҳолатини бошқариш бўйича зарурий кўникмаларини шакллантириш жараёнидан иборат бўлиб, унда ортиқча ҳавотирни енгиш ва ўзини ҳолисона баҳолаш кўникмасига эга бўлишликни тарбиялаш муҳим ҳисобланади;
Таълимни ахборотлаштириш қонуни. Бу қонун бўйича ахборотлаштирилган жамият шароитида таълим олувчиларнинг жамоатчилик ва касбий фаолиятида тўлақонлироқ самарали қатнашишига тайёрлаш мақсадида таълим тизимининг барча компонентлари компьютерли ва ахборотли технологиялар ёрдамида яхшиланади.
Таълимни ахборотлаштириш қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ўқув – услубий ишларни қайта ташкил этиш;
Таълим берувчи ва унинг ролини ўзгартиришга қўйилган талаблар орттирилади;
Таълим олувчи шахснинг ва уни индивидуаллаштириш хусусияти ролининг
Ортиши таълим муассасаси ролининг замонавийлашуви, ўзгариши ва унинг таълим олувчилар таркиби жойлашган жойларга таъсирини эътиборга олиш;
Ахборот ресурсларининг мумкин бўлган ҳажмининг тўсатдан ортишини
ҳисобга олиш;
Замонавий ахборот хизмати кўрсатишга бўлган талабнинг мунтазам равишда ортиб бориши асосидаги ахборотлаштиришнинг аҳамияти ўсиши,
Айниқса башоратли, таълимий ва илмий ҳарактердаги йўналишнинг ривожланишини ҳисобга олиш;
Бешта муҳим масалаларни ҳал қилишни кафолатлаш. Улар: таълим сифатини ошириш; таълим жараёнини қулай ҳолга келтириш асосида таълим олишни енгиллаштириш; аҳоли саводхонлиги ошишини таъминлаш; мамлакатнинг иқтисодий потентциали (қуввати) ўсишини таъминлаш; миллий таълимнинг жаҳон талими тизимига интеграциялашувини таъминлаш;
Do'stlaringiz bilan baham: |