Ҳисоблаб чиқилган баҳолар бўйича очиб бериладиган маълумотлар
Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўллниладиган асосга мувофиқ очиб бериладиган маълумотлар (19-бандга қаранг)
A120. Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосга мувофиқ молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муҳим масалаларни етарлича очиб беришни ўз ичига олади. Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асос ҳисоблаб чиқилган баҳолар бўйича маълумотлар очиб берилишига рухсат бериши ёки уларни белгилаб бериши мумкин, айрим тадбиркорлик субъектлари эса қўшимча маълумотларни молиявий ҳисоботларга изоҳларда ихтиёрий равишда очиб беришлари мумкин. Бу очиб бериладиган маълумотлар, масалан, қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
Қўлланилган тахминлар.
Қўлланилган баҳолаш усули, шу жумладан ҳар қандай тегишли модель.
Баҳолаш усулини танлаш учун асос.
Олдинги давр билан таққослаганда баҳолаш усулидаги ҳар қандай ўзгаришлар таъсири.
Баҳолашнинг ноаниқлиги манбалари ва оқибатлари.
Бундай очиб бериладиган маълумотлар молиявий ҳисоботларда тан олинган ёки очиб берилган ҳисоблаб чиқилган баҳоларни фойдаланувчилар тушунишлари учун муҳим ва очиб бериладиган маълумотлар молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асос талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги ҳақида етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш зарур.
A121. Айрим ҳолларда молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асос ноаниқликка нисбатан махсус очиб бериладиган маълумотларни талаб қилиши мумкин. Масалан, молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг айрим асослари қуйидагиларни белгилайди:
Активлар ва мажбуриятларнинг баланс қийматига муҳим тузатиш киритилиши билан боғлиқ аҳамиятли рискка сабаб бўладиган асосий тахминларни ва баҳолаш ноаниқлигининг бошқа манбаларини очиб бериш. Бундай талаблар “Баҳолаш ноаниқлигининг асосий манбалари” ёки “Жиддий ҳисоблаб чиқилган баҳолар” атамалари ёрдамида тавсифланиши мумкин.
Ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоблаб чиқилган баҳоларнинг тадбиркорлик субъекти молиявий ҳолати ва фаолият натижалари учун аҳамиятлилиги хусусидаги маълумотларни очиб бериш.
Сифатий очиб бериладиган маълумотлар, хусусан рискларга таъсирчанлик ва улар қандай пайдо бўлиши, тадбиркорлик субъектининг рискларни бошқариш сиёсати, тартиб-таомиллари ва мақсадлари ҳамда рискларни баҳолаш учун қўлланиладиган усуллар, шунингдек бу сифатий кўрсаткичларнинг олдинги давр билан таққослаганда ҳар қандай ўзгаришлари.
Тадбиркорлик субъекти доирасида унинг асосий раҳбариятига тақдим этилган маълумотлар асосида миқдорий очиб бериладиган маълумотлар, хусусан тадбиркорлик субъектининг рискларга, шу жумладан кредит риски, ликвидлик риски ва бозор рискига таъсирчанлиги даражаси.
Аҳамиятли рискларга сабаб бўлувчи ҳисоблаб чиқилган баҳоларнинг ноаниқлигига доир очиб бериладиган маълумотлар (20-бандга қаранг)
A122. Аҳамиятли риск билан боғлиқ ҳисоблаб чиқилган баҳолар бўйича очиб бериладиган маълумотлар молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосга мос келган ҳолларда ҳам аудитор баҳолашнинг ноаниқлигини очиб берадиган маълумотлар мавжуд вазиятлар ва фактлар нуқтаи назаридан адекват эмас, деган хулосага келиши мумкин. Баҳолашнинг ноаниқлиги бўйича очиб бериладиган маълумотларнинг адекватлиги аудитор томонидан баҳоланишининг зарурлиги даражаси муҳимликка нисбатан ҳисоблаб чиқилган баҳонинг эҳтимол тутилган натижалари диапазони кенгайганда ошади (А94 банддаги тегишли тушунтиришга қаранг).
A123. Айрим ҳолларда аудитор тадбиркорлик субъекти раҳбариятига баҳолашнинг ноаниқлигига тегишли ҳолатларни молиявий ҳисоботларга изоҳларда тавсифлашни тавсия қилишни ўринли деб ҳисоблаши мумкин . АХС 70525 аудитор тадбиркорлик субъекти раҳбарияти молиявий ҳисоботларда очиб берилган баҳолашнинг ноаниқлигига доир маълумотлар адекват эмас ёки чалғитадиган маълумотлар, деб ҳисоблаганда, бунинг аудитор фикри (хулосаси) учун оқибатларига нисбатан қўлланма тақдим этади.