Iaasb general Template (Portrait)


Қатъий баҳо ёки баҳолар диапазонини шакллантириш (13(г) бандига қаранг)



Download 2,1 Mb.
bet15/22
Sana21.06.2022
Hajmi2,1 Mb.
#687070
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22
Bog'liq
2 5190791577231956308

Қатъий баҳо ёки баҳолар диапазонини шакллантириш (13(г) бандига қаранг)


A87. Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан танланган қатъий баҳони баҳолаш учун қатъий баҳо ёки баҳолар диапазонини шакллантириш, масалан, қуйидаги ҳолларда мос келадиган жавоб ҳаракати бўлиши мумкин:

  • Бухгалтерия ҳисобини юритиш тизими томонидан маълумотларни одатий қайта ишлаш тартиб-таомилларини бажариш жараёнида ҳисоблаб чиқилган баҳо юзага келмайди.

  • Олдинги давр учун молиявий ҳисоботларда акс эттирилган ўхшаш ҳисоблаб чиқилган баҳоларни аудитор томонидан кўриб чиқилишида шу нарса аён бўладики, жорий даврда амалга оширилаётган тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан баҳолаш жараёни, эҳтимол, самарали бўлмаслиги мумкин.

  • Тадбиркорлик субъектининг назорат воситалари ҳисоблаб чиқилган баҳоларни аниқлашда қўлланиладиган раҳбарият томонидан баҳолаш жараёни доирасида ва мазкур жараёнга нисбатан пухта ишлаб чиқилмаган ёки тегишли равишда қўлланилмайди.

  • Даврнинг тугаши ва аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санаси оралиғидаги даврда содир бўлган ҳодисалар ёки операциялар тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан танланган қатъий баҳосига зид келади.

  • Ўринли маълумотларнинг аудитор учун очиқ муқобил манбалари мавжуд бўлиб, улар қатъий баҳо ёки баҳолар диапазонни аниқлашда қўлланилиши мумкин.

A88. Ҳатто тадбиркорлик субъектининг назорат воситалари пухта ишлаб чиқилган ва тегишли равишда қўлланилаётган бўлса ҳам, қатъий баҳо ёки баҳолар диапазонини шакллантириш баҳоланган рискларга жавобан самарали ёки натижадор бўлиши мумкин. Бошқа вазиятларда аудитор мазкур ёндашувга кейинги тартиб-таомилларни бажариш зарурлиги ёки зарур эмаслигини аниқлаш, агар бажариш зарур бўлса, уларнинг хусусияти ва кўламини аниқлашнинг бир қисми сифатида қараши мумкин.
A89. Аудитор қатъий баҳо ёки баҳолар диапазонини шакллантириши учун қабул қилувчи ёндашув мазкур вазиятда нима айниқса самарали ҳисобланишидан келиб чиқиб ўзгартирилиши мумкин. Масалан, аудитор аввал дастлабки қатъий баҳони шакллантириши, сўнг тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан танланган қатъий баҳони аниқлаш учун диапазонни белгилаш мақсадида унинг тахминлардаги ўзгаришларга таъсирчанлиги даражасини баҳолаши мумкин. Бунинг муқобили сифатида, аудитор, агар бу мумкин бўлса, қатъий баҳони аниқлаш мақсадида диапазонни шакллантиришга киришиши мумкин.
A90. Аудиторнинг қатъий баҳони аниқлаш қобилияти (диапазондан фарқли равишда) бир нечта омилларга, шу жумладан қўлланилаётган модель, очиқ маълумотлар хусусияти ва кўлам, ҳисоблаб чиқилган баҳонинг ноаниқлиги даражасига боғлиқ бўлади. Бундан ташқари, қатъий баҳо ёки баҳолар диапазонини шакллантириш тўғрисидаги қарорга молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асоснинг таъсир кўрсатиши, хусусан, у муқобил натижалар ва тахминлар кўриб чиқилганидан кейин кўлланилиши лозим бўлган қатъий баҳолашни ёки муайян баҳолаш усулини (масалан, эҳтимолликни ҳисобга олган ҳолда ўлчанган дисконтланган кутилаётган қийматдан фойдаланишни) белгилаши мумкин.
A91. Аудитор қатъий баҳо ёки баҳолар диапазонини кўп сонли усуллар ёрдамида шакллантириши мумкин, масалан:

  • Бозорда муайян сектор ёки соҳада фойдаланиш учун очиқ бўлган моделдан ёинки тадбиркорлик субъекти мустақил ишлаб чиққан ёки аудитор томонидан ишлаб чиқилган моделдан фойдаланган ҳолда.

  • Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан муқобил тахминлар ёки натижаларни янада кўриб чиқиш, масалан, тахминларнинг турли тўпламларини киритиш йўли билан.

  • Моделни ишлаб чиқиш ёки қўллаш учун ёинки тегишли тахминларни таъминлаш учун махсус билимли шахсларни ёллаш ёки уларни жалб қилиш орқали.

  • Бошқа ўхшаш вазиятлар, операциялар ёки ҳодисаларга ёинки, агар қўллаш мумкин бўлса, ўхшаш активлар ёки мажбуриятлар бозорларига ҳавола этган ҳолда.

Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан қўлланаётган тахминлар ёки усул ҳақида тасаввур ҳосил қилиш (13(г)(i) бандига қаранг)
A92. Агар аудитор қатъий баҳо ёки баҳолар диапазонини аниқлаётган ва тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан қўлланаётган тахминлар ёки усулдан фарқ қиладиган тахминлар ёки усулдан фойдаланаётган бўлса, 13(г)(i) банди аудитордан тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ҳисоблаб чиқилган баҳони яратишда қўллаётган тахминлар ёки усул ҳақида етарлича тасаввур ҳосил қилишни талаб этади. Бу тасаввур аудиторга у қатъий баҳо ёки баҳолар диапазонини ишлаб чиқаётганида ўринли бўлиши мумкин бўлган маълумотларни тақдим этади. Бундан ташқари, у аудиторга тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан танланган қатъий баҳолаш билан боғлиқ ҳар қандай аҳамиятли фарқларни тушуниш ва баҳолашга ёрдам беради. Масалан, фарқ тадбиркорлик субъекти раҳбарияти фойдаланган тахминлар билан таққослаганда, аудитор бошқа, бироқ тенг даражада ўринли тахминлардан фойдалангани сабабли юзага келиши мумкин. Бу ҳисоблаб чиқилган баҳо муайян таъсирларга жуда таъсирчан эканлигини кўрсатиши мумкин ва шу боис юқори даражада ноаниқлик билан тавсифланади, бу эса ҳисоблаб чиқилган баҳо аҳамиятли риск билан боғлиқ бўлиши мумкинлигига ишора қилади. Бундан ташқари, фарқ тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан йўл қўйилган фактик хато туфайли юзага келиши мумкин. Вазиятга қараб аудитор қўлланилаётган тахминлар учун асосларни ва уларнинг ҳақиқийлигини тадбиркорлик субъекти раҳбарияти билан муҳокама қилишни, шунингдек ҳисоблаб чиқилган баҳони аниқлаш учун қабул қилинган ёндашувдаги фарқларни (агар улар мавжуд бўлса) муҳокама қилишни хулосалар чиқариш учун фойдали деб ҳисоблаши мумкин.
Баҳолар диапазонини торайтириш (13(г)(ii) бандига қаранг)
A93. Агар аудитор тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан танланган қатъий баҳонинг асослилигини текшириш учун баҳолар диапазонидан фойдаланиш ўринли бўлади, деб ҳисоблаган бўлса (аудитор диапазони), 13(г)(ii) банди диапазон мумкин бўлган барча натижаларни эмас, балки барча “оқилона натижалар”ни қамраб олишини талаб қилади. Фойдали деб ҳисобланиш учун диапазон мумкин бўлган барча натижаларни қамраб олиши мумкин эмас, чунки бундай диапазон ҳаддан ташқари кенг ва, бинобарин, аудит мақсадлари учун самарасиз бўлар эди. Аудитор диапазони, агар у аудиторга ҳисоблаб чиқилган баҳо бузиб кўрсатилгани ёки бузиб кўрсатилмагани тўғрисида хулоса чиқариш имконини берадиган даражада тор бўлса, фойдали ва самарали деб ҳисобланади.
A94. Одатда муҳимлик чегарасига тенг ёки ундан кичик бўлган қийматгача торайтирилган диапазон тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан танланган қатъий баҳонинг асослилигини баҳолаш мақсадларига мос келади. Бироқ, айниқса муайян соҳаларда, диапазонни кўрсатилган чегарадан паст қийматгача торайтиришнинг иложи бўлмаслиги мумкин. Бу ҳисоблаб чиқилган баҳони тан олиш имкониятини истисно қилмаслиги ҳам мумкин. Шунга қарамай, бу ҳисоблаб чиқилган баҳонинг ноаниқлиги даражаси аҳамиятли риск билан боғлиқ эканлигини кўрсатиши мумкин. Аҳамиятли рискларга нисбатан қўшимча жавоб ҳаракатлари А102-115 бандларида тавсифланган.
A95. Диапазонни унинг доирасидаги барча натижалар асосли деб ҳисобланадиган даражагача торайтиришга қуйидаги йўллар билан эришилиши мумкин:

    1. Диапазоннинг чегаравий қийматларидаги аудитор фикрига кўра, юзага келиши эҳтимоли кам бўлган натижаларни диапазондан чиқариб ташлаш; ва

    2. Диапазонни мавжуд аудиторлик далиллари асосида торайтиришни токи аудитор бундай диапазон доирасидаги барча натижалар асосли ҳисобланади, деган хулосага келмагунча давом эттириш. Айрим кам учрайдиган ҳолларда аудитор диапазонни шу даражада торайтиришга муваффақ бўладики, аудиторлик далиллари қатъий баҳога ишора қилади.


Download 2,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish