Iaasb general Template (Portrait)


Аҳамиятли рискларга жавобан кейинги моҳияти бўйича текшириш тартиб-таомиллари



Download 2,1 Mb.
bet17/22
Sana21.06.2022
Hajmi2,1 Mb.
#687070
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
2 5190791577231956308

Аҳамиятли рискларга жавобан кейинги моҳияти бўйича текшириш тартиб-таомиллари (15-бандга қаранг)
A102. Аҳамиятли рискларга сабаб бўлувчи ҳисоблаб чиқилган баҳолар аудитини ўтказишда аудитор қуйидагиларни баҳолашга қаратилган кейинги моҳияти бўйича текшириш тартиб-таомилларини бажаради:

  1. Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ҳисоблаб чиқилган баҳонинг ноаниқлиги таъсирини ва бундай ноаниқлик молиявий ҳисоботларда ҳисоблаб чиқилган баҳони тан олишнинг тегишли хусусиятига кўрсатиши мумкин бўлган таъсирни қандай баҳолаган; ва

  2. Тегишли очиб бериладиган маълумотларнинг адекватлиги.

Баҳолашнинг ноаниқлиги
Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти баҳолашнинг ноаниқлигини кўриб чиқиши (15(а) бандига қаранг)
A103. Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти вазиятга қараб бир қатор усуллар ёрдамида муқобил тахминларни ёки ҳисоблаб чиқилган баҳоларнинг натижаларига баҳо бериши мумкин. Таъсирчанликнинг таҳлили тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан қўлланилиши мумкин бўлган усуллардан бири ҳисобланади. У турли тахминларга қараб ҳисоблаб чиқилган баҳонинг пул қиймати қандай ўзгаришини аниқлашни ўз ичига олиши мумкин. Ҳатто ҳисоблаб чиқилган баҳолар ҳаққоний қийматга асосланган бўлса ҳам, турли вариациялар мавжуд бўлиши мумкин, чунки бозорнинг турли иштирокчилари ҳар хил тахминлардан фойдаланади. Таъсирчанликнинг таҳлили баъзан натижаларга нисбатан тадбиркорлик субъекти раҳбарияти натижаларининг диапазони сифатида тавсифланадиган бир қанча сценарийлар, хусусан, “пессимистик” ва “оптимистик” сценарийларнинг ривожланишига олиб келиши мумкин.
A104. Таъсирчанликнинг таҳлили муайян тахминлардаги ўзгаришларга ҳисоблаб чиқилган баҳонинг таъсирчан эмаслигини намойиш этиши мумкин. Бунинг муқобили сифатида, у аудитор эътиборини тортган бир ёки бир нечта тахминларга ҳисоблаб чиқилган баҳонинг таъсирчанлигини намойиш этиши мумкин.
A105. Юқорида кўрсатилганлар баҳолашнинг ноаниқлигига нисбатан қўлланиладиган бир муайян усул (хусусан, таъсирчанликнинг таҳлили) бошқа усулга қараганда кўпроқ мос келишини ёки тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг муқобил тахминлар ёки натижаларни кўриб чиқиши кўп сонли ҳужжатлар билан тасдиқланадиган муфассал жараённи амалга оширишни назарда тутишини англатмайди. Шу маънода тадбиркорлик субъекти раҳбарияти баҳолашнинг ноаниқлиги ҳисоблаб чиқилган баҳога қандай таъсир кўрсатиши мумкинлигини баҳолаш учун қўллаган усул эмас, балки бундай баҳолашни амалга оширгани ёки оширмагани муҳим ҳисобланади. Бинобарин, тадбиркорлик субъекти раҳбарияти муқобил тахминлар ёки натижаларни кўриб чиқмаган ҳолларда, аудитордан тадбиркорлик субъекти раҳбарияти билан у ҳисоблаб чиқилган баҳонинг ноаниқлиги таъсирини қандай баҳолаганини муҳокама қилиш, шунингдек тегишли тасдиқлаш учун расмий сўров юбориш талаб этилиши мумкин.
Кичик тадбиркорлик субъектларига хос бўлган жиҳатлар
A106. Кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисоблаб чиқилган баҳонинг ноаниқлигини аниқлаш учун содда усуллардан фойдаланишлари мумкин. Мавжуд ҳужжатларни кўриб чиқишга қўшимча равишда аудитор тадбиркорлик субъекти раҳбарияти муқобил тахминлар ёки натижаларни кўриб чиққанининг бошқа аудиторлик далилларини унга расмий сўров юбориш йўли билан олиши мумкин. Бундан ташқари, тадбиркорлик субъекти раҳбарияти муқобил натижаларини кўриб чиқиш ёки ҳисоблаб чиқилган баҳонинг ноаниқлигига бошқача баҳо бериш учун тегишли малакага эга бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда аудитор тадбиркорлик субъекти раҳбариятига жараённи тавсифлаб бериши ёки ноаниқликни баҳолаш учун қандай усуллар ва ҳужжатлар мавжудлигини тушунтириши мумкин. Бироқ бу тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этиш учун жавобгарлигини ўзгартирмайди.
Аҳамиятли тахминлар (15(б) бандига қаранг)
A107. Ҳисоблаб чиқилган баҳони шакллантиришда қўлланилаётган тахмин, агар унинг оқилона ўзгартирилиши ҳисоблаб чиқилган баҳони аниқлашга муҳим даражада таъсир кўрсатган бўлса, аҳамиятли тахмин деб ҳисобланиши мумкин.
A108. Тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг билимларига асосланган аҳамиятли тахмиларни қўллаб-қувватлаш учун далил тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган стратегик таҳлил ва рискларни бошқариш давомли жараёнларидан олиниши мумкин. Ҳатто расмий даражада белгиланган жараёнларсиз ҳам (кичик тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ ҳолдаги каби) аудитор етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш мақсадида тахминларни баҳолашни бошқа аудиторлик тартиб-таомиллари билан бирга тадбиркорлик субъекти раҳбариятига расмий сўровлар юбориш ва у билан муҳокама қилиш орқали амалга ошириши мумкин.
A109. Аудитор тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан қилинган тахминларни баҳолашда кўриб чиқадиган жиҳатлар А77-А83 бандларида тавсифланган.
Тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг нияти ва қобилияти (15(в) бандига қаранг)
A110. Аудитор тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан қилинган тахминларга нисбатан кўриб чиқадиган жиҳатлар, шунингдек тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг нияти ва қобилияти А13 ва А80 бандларида тавсифланган.
Баҳолар диапазонини шакллантириш (16-бандга қаранг)
A111. Молиявий ҳисоботларни тайёрлашда тадбиркорлик субъекти раҳбарияти у аҳамиятли рискларга сабаб бўлувчи ҳисоблаб чиқилган баҳоларнинг ноаниқлиги таъсирини тегишли равишда баҳолаганига ишонч ҳосил қилиши мумкин. Бироқ, айрим ҳолларда, аудитор раҳбарият ҳаракатларини мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисоблаши мумкин. Масалан, аудитор мулоҳазасига кўра, қуйидаги ҳолларда шундай бўлади:

  • Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти баҳолашнинг ноаниқлиги таъсирини қандай аниқлаганини аудитор томонидан баҳолаш йўли билан етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш мумкин эмас.

  • Ҳисоблаб чиқилган баҳонинг ноаниқлиги даражасини бундан буён ҳам тадқиқ этиш зарур, масалан, аудитор ўхшаш вазиятларда ўхшаш ҳисоблаб чиқилган баҳоларнинг натижаларида катта оғишлар мавжудлигидан хабар топган бўлса.

  • Бошқа аудиторлик далилини олиш (масалан, аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)ни чоп этиш санасига қадар содир бўлган ҳодисаларни кўриб чиқиш йўли билан) эҳтимоли кам.

  • Ҳисоблаб чиқилган баҳоларни шакллантиришда тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг нохолислигидан дарак берувчи аломатлар мавжуд бўлиши мумкин.

A112. Аудитор ушбу мақсадларда диапазонни аниқлашда кўриб чиқадиган жиҳатлар А87-А95 бандларида тавсифланган.
Тан олиш ва баҳолаш мезонлари
Молиявий ҳисоботларда ҳисоблаб чиқилган баҳоларни тан олиш (17(а) бандига қаранг)
A113. Агар тадбиркорлик субъекти раҳбарияти молиявий ҳисоботларда ҳисоблаб чиқилган баҳони тан олган бўлса, аудитор ҳисоблаб чиқилган баҳо молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асоснинг тан олиш бўйича мезонларини қаноатлантириши учун етарли даражада ишончли аниқланганини текшириши лозим.
A114. Тан олинмаган ҳисоблаб чиқилган баҳоларга нисбатан аудитор молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асоснинг тан олиш бўйича мезонларига амалда риоя этилганини текшириши лозим. Ҳатто ҳисоблаб чиқилган баҳо тан олинмаган ва аудитор мазкур ёндашув асосли ҳисобланади, деган хулосага келган бўлса, вазиятларни молиявий ҳисоботларга изоҳларда очиб бериши талаб этилиши мумкин. Шунингдек аудитор аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)га изоҳловчи бандни қўшиш йўли билан фойдаланувчининг эътиборини аҳамиятли ноаниқликка тортиш зарур, деган қарорга келиши ҳам мумкин. АХС 70623 да бундай бандларга қўйиладиган талаблар ва бу борада қўлланма назарда тутилган.
Ҳисоблаб чиқилган баҳоларни аниқлаш учун асос (17(б) бандига қаранг)
A115. Ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоблаб чиқилган баҳоларга нисбатан молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг айрим асослари ҳаққоний қиймат ишончли даражада аниқланиши лозимлигини назарда тутади ва бу ҳаққоний қиймат ва очиб бериладиган маълумотларни аниқлаш талаби ёки бунга рухсат беришнинг зарурий шарти ҳисобланади. Айрим ҳолларда бу тахмин рад этилиши мумкин, масалан, баҳолашни аниқлаш учун тегишли усул ёки асос мавжуд бўлмаганда. Бундай ҳолларда аудитор молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосда назарда тутилган ҳаққоний қийматдан фойдаланишга тааллуқли тахминни рад этиш учун тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг асоси тегишлилиги ёки тегишли эмаслигини аниқлаши лозим.

Download 2,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish