I. ЎҚув материаллар 1 фандан лекциялар курси


- расм. Нисбий жаҳон нархининг шаклланиши



Download 1,34 Mb.
bet9/90
Sana21.02.2022
Hajmi1,34 Mb.
#75167
TuriЛекция
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   90
Bog'liq
1.1 Фандан лекциялар курси

2.2.1.- расм. Нисбий жаҳон нархининг шаклланиши.
Назарий жиҳатдан бир неча вариант бўлиши мумкин: Агар 1-товарнинг нисбий жаҳон нархи унинг I мамлакатдаги нисбий нархидан (Р12 < А12), ўз навбатида, II мамлакатдаги нисбий нархдан ҳам пастроқ бўлганда 1-товар ишлаб чиқарилмайди, зеро уни сотиш фойда келтирмайди, чунки жаҳонда икки мамлакат бор холос.
Агар 1-товарнинг нисбий жаҳон нархи унинг I мамлакатдаги нисбий нархига тенг бўлса (Р12 = А12), бу вазиятда I мамлакатдаги ишчилар ҳар икки товар учун бир хил нархга эга бўлишади, шунинг учун уларга бу икки товардан қайси бирини ишлаб чиқаришнинг фарқи йўқ (RS нисбий таклиф графигининг пастки горизонтал қисми).
Агар 1-товарнинг нисбий жаҳон нархи унинг I мамлакатдаги нисбий нархидан юқори (Р12 > А12) бўлса, бу мамлакат 1-товарни ишлаб чиқаришга ихтисослашади. Айни пайтда, 1-товарнинг нисбий жаҳон нархи унинг II мамлакатдаги нисбий нархидан пастроқ бўлганда (Р12 < А1*2*) II мамлакат 2-товарни ишлаб чиқаришга ихтисослашади (RS нисбий таклиф нисбий таклиф эгри чизиғнинг вертикал қисми). Ҳар икки мамлакатдаги меҳнат ресурслари (мос равишда L ва L*) чекланганлиги боис, I мамлакат 1-товарга ихтисослашганда уни ишлаб чиқариш ҳажми L/A1 ва ўз навбатида, II мамлакат 2-товарга ихтисослашганда уни ишлаб чиқариш ҳажми L*/A2* ни ташкил этади. Шунинг учун 1-товарнинг нисбий нархи А12 ва А1*2* чегарасида бўлади, бу товарнинг нисбий таклифи эса қуйидагига тенг бўлади:

(L/A1) / (L*/A2*) (3)


Агар 1-товарнинг нисбий жаҳон нархи унинг II мамлакатдаги нисбий нархига тенг бўлса (Р12 = А1*2*), II мамлакат учун қайси товарни ишлаб чиқаришнинг фарқи йўқ: 1-товар учун ҳам, 2-товар учун ҳам бир хил нархга эга бўлади (RS нисбий таклиф нисбий таклиф эгри чизиғнинг юқори горизонтал қисми).


Агар 1-товарнинг нисбий жаҳон нархи унинг II мамлакатдаги нисбий нархидан юқори (Р12 > А1*2*), ўз навбатида, I мамлакатдаги нисбий нархдан ҳам юқори бўлганда 2-товар ишлаб чиқарилмайди, Ҳар икки мамлакат 1-товарни ишлаб чиқаришга ихтисослашади. 1-товар нисбий таклифи графиги чексизликка интилади.

Мамлакатлар ўзлари нисбий устунликка эга бўлган товарларни ишлаб чиқаришга ихтисослашганда ўзаро савдо ҳар икки мамлакат учун қай даражада нафлилигини қандай ҳисоблаш мумкин деган ҳақли савол туғилади.




@ Савдодан келадиган ютуқ (gains from trade) — мамлакатлар ўзлари нисбий устунликка эга бўлган товарларни ишлаб чиқаришга ихтисослашганда савдода иштирок этувчи ҳар икки мамлакат бу савдодан оладиган иқтисодий наф.
Савдодан келадиган ютуқ мамлакатнинг ўз товарлари ҳисобига ички бозордагига нисбатан четдан хорижий товарларга кўпроқ эга бўлиши натижасида вужудга келади. Савдодан келадиган ютуққа икки тарафлама қараш мумкин: меҳнат харажатларини тежаш ва иcтеъмолнинг кўпайиши.
I мамлакат бир бирлик иш вақтида 1/А1 та 1-товарни ва 1/А2 та 2-товарни ишлаб чиқара олади, 1-товарнинг 2-товар нархи орқали ифодаланган нисбий нархи аввалгидек, Р12 га тенг. Бинобарин, мамлакат вақт бирлигида (1/А1)х(Р12) та 2-товарни импорт қила олади. Токи 1-товарни хорижга сотиш орқали II мамлакатдан 2-товарни ўз ички бозорига нисбатан кўпроқ сотиб олиш имкони бор экан, четдан товар сотиб олиш I мамлакат учун фойдали бўлади, яъни:

(1/А1)х(Р12) >(1/А2) (1)


Ёки тенгсизликни ҳар икки томонини (1/A1) га бўлсак:


12) >( А12) (2)


2 тенгсизлик нисбий устунлик назариясининг мамлакатлар ўзлари нисбий устунликка эга бўлган товарларни ишлаб чиқаришга ихтисослашувини ифода этувчи асосий тенгламасига эквивалент. Шунинг учун I мамлакат учун 2-товарга эга бўлишнинг энг самарали усули 1-товарни кўпроқ ишлаб чиқариб уни 2-товарга айирбошлашдан иборат. II мамлакат учун эса аксинча, 1-товарга эга бўлишнинг энг самарали усули 2-товарни кўпроқ ишлаб чиқариб уни 1-товарга айирбошлашдан иборат.


Савдодан келадиган ютуқни ҳар икки мамлакатда биринчи ва иккинчи товарлар истеъмоли миқдорининг қанчага кўпайиши ҳам белгилайди. (2.2.2.-расм).



Download 1,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish