Нисбий устунлик назарияси
Адам Смит назариясига кура, ишлаб чиқариш омиллари мамлакат ичкарисида тўлиқ ҳаракатчан, яъни улар юкори мутлак устунликка эга бўладиган ҳудудларга бемалол кўчиб ўта олади. Эртами кечми ишлаб чиқариш омилларининг кўчиб ўтиши натижасида бир ҳудуднинг бошкасидан устунлиги йўколиб боради ва омиллардан келадиган фойда баробарлашиб боради. Демак ўзаро савдо тўхтаб колиши керакдек туюлади. Бирок Давид Рикардо мутлақ устунликлар назариясини ривожлантирди ва икки мамлакат ўртасида ўзаро савдо уларнинг хеч бири маълум бир товарни ишлаб чиқаришда мутлак устунликка эга булмаганда ҳам фойдали булишини курсатиб берди.
Мутлақ устунлик назариясидаги каби маълум бир фаразлардан келиб чиқиб, нисбий устунлик назарияси муқобил нарх ёки бошқача қилиб айтганда ўрнини қоплаш харажатлари (нархи) тушунчасидан фойдаланилади. Муқобил нарх икки товарнинг уларни ишлаб чиқаришга сарфланган иш вақти орқали ифодаланган нархларини солиштиришни акс эттиради (1 бирлик товар ишлаб чиқаришга 2 соатлик меҳнат сарфланган). Ўрнини қоплаш харажатлари маъно жиҳатидан муқобил нархга деярли мос келади, фарқи шундаки, бунда меҳнат сарфига тескари миқдорлар – вақт бирлигида ишлаб чиқарилган товар бирликлари солиштирилади (1 соат вақт бирлигида 1/5 бирлик товар ишлаб чиқарилган).
@ Муқобил нарх (opportunity cost) — бир бирлик товарни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган иш вақтининг бошқа бир бирлик товарни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган иш вақти билан ифодаланишидир.
Икки ўзгарувчи орасидаги тўғридан тўғри боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда, 2-товарни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган вақт миқдори билан ифодаланган 1-товарни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган муқобил харажатлар А1/А2 ни ташкил қилади.
Фараз қилайлик, маълум бир товарларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган муқобил харажатлар I мамлакатда II мамлакатга нисбатан камроқ, яъни:
(А1/А2)< (А1*/А2*) (1)
Ёки бошқача қилиб ифодалаганда,
(А1/ А1*)< (А2/А2*) (2)
1 формула нисбий устунликни ифода этувчи формула бўлиб, у маълум бир мамлакатда 2-товарни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган харажатлар орқали ифодаланган 1-товарга сарфланган ишлаб чиқариш харажатлари бошқа мамлакатда худди шу товарни (2-товарни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган харажатлар билан ифодаланган) ишлаб чиқариш харажатларидан камлигини кўрсатади. Бу ҳар қандай икки мамлакат ва ҳар қандай икки товар учун ўринлидир, зеро нисбий устунлик фақатгина ҳар бир мамлакатдаги меҳнат cамарадорлиги нисбатига боғлиқ бўлади.
@ Нисбий устунлик назарияси — агар бир мамлакат бошқа мамлакат билан солиштирганда нисбатан камроқ харажатлар билан ишлаб чиқара оладиган товарларни ишлаб чиқаришга ихтисослашса уларнинг бирида ишлаб чиқариш бошқасига нисбатан мутлақ самаралироқ бўлишидан қатъий назар ўзаро савдо ҳар икки мамлакат учун фойдали бўлади.
Нисбий талаб (RD — relative demand) ва нисбий таклиф (RS — relative supply) графикларини чизиш учун I ва II мамлакатларда ишлаб чиқарилган 1-товар ва 2-товарларнинг нисбий миқдори билан уларнинг нисбий нархлари ўртасидаги боғлиқликни ўрнатиш керак. (1 расм).
Ҳар икки мамлакат томонидан ишлаб чиқарилган 1-товарнинг нисбий миқдори қуйидагича бўлади:
(Q1+ Q1*)/( Q2 +Q2*) (1)
1-товарнинг нисбий жаҳон нархи эса қуйидагига тенг бўлади:
P1/Р2 (2)
Ушбу ҳолатни қуйидаги 2.2.1.-расм мисолида кўришимиз мумкин.
I мамлакат 1-товарни ишлаб чиқаришда нисбий устунликка эга. Бу эса 1-товарнинг сарфланган меҳнат харажатларини солиштириш орқали ифодаланган нисбий нархи II мамлакатдагига нисбатан камлигини билдиради ва расмда 1-товарнинг II мамлакатдаги нисбий нархи (А1*/А2*)дан пастроқда жойлашган. 1-товарнинг нисбий таклифи унинг I ва II мамлакатлардаги нисбий баҳоси ҳамда унинг жаҳон бозоридаги нисбий нархига боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |