2.2. Халқаро савдонинг классик назариялари
Меркантилистик назария.
Ўрта асрлар феодализмининг тараққиёти даврида денгиз сайёхчилиги ютукларига асосланган буюк жугрофий кашфиётлар янги китьаларга бориш имкониятини берди. Fap6ий ярим шарда топилган олтин ундан пул сифатида фойдаланиш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтирди. Миллий давлатлар мустахкамлана борди, уларнинг энг кучлилари эса кучсизларини босиб олиб узларининг колонияларига айлантирди ва ўз таъсир доираларини кенгайтириш учун кураш олиб борди. Шаҳарлар иқтисодий марказлар сифатида яна ҳам мухимрок аҳамият касб эта бошлади.
Санъатдаги Уйгониш даври таълим сохасида ҳам сифат жихатдан янги погонага сакрашга олиб келди. Ана шундай тарихий вазиятда ўз-ўзини таъминлашга каратилган феодал назариялар доирасидан четга чиқа оладиган ва янги хўжалик тизими доирасида товарнинг аҳамиятини асослаб берадиган ҳамда миллий давлатларнинг хорижга экспансияларини амалга ошириши зарурлигини исботлаб берувчи иқтисодий назарияга эхтиёж туғилди. Меркантилизм ана шундай назарияга айланди.
Меркантилизм иқтисодий таълимотнинг бир йўналиши бўлиб, у европалик олимлар (Tomas Mun (1571-1641), Charles Davenant (1656-1714) Jaen Baptiste Colbert (1619-1683), Sir William Petty (1623-1687)) томонидан ишлаб чикилган. Меркантилистлар ишлаб чиқаришнинг товар табиатига урғу беришган.
Меркантилистлар нуқтаи назарига кўра, дунё чекланган микдордаги бойликларга эга, шунинг учун бир мамлакатнинг бойиши факатгина бошқа мамлакатнинг камбағаллашуви ҳисобига юз бериши мумкин. Бойликнинг кўпайиши қайта тақсимланиш оркали мумкин бўлганлиги боис, ҳар бир мамлакатга кучли иқтисодиётдан ташкари армия, харбий ва савдо флотини ўз ичига олган кучли давлат "машина"си ҳам керакки, у мамлакатнинг бошка мамлакатлардан устунлигини таъминлай олсин.
Меркантилистлар иқтисодий тизимни уч тармоқдан - ишлаб чиқариш, кишлок хўжалиги тармоклари ва хорижий колониялардан ташкил топган деб ҳисоблашади. Савдогарларга иқтисодий тизимнинг муваффақиятли фаолият олиб бориши учун зарур бўлган энг муҳим гуруҳ, меҳнатга эса асосий ишлаб чиқариш омили сифатида қаралган.
Мамлакат бойлигини бу мамлакатда мавжуд бўлган олтин ва кумуш миқдори билан боғлаган ҳолда, ташқи савдонинг меркантилистик мактаби намоёндалари миллий мавкени мустаҳкамлаш учун давлат куйидагиларни амалга ошириши керак деб хисоблайди:
• ижобий савдо балансини ушлаб туриш — товарларни мамлакатга олиб киришга нисбатан уларни четга купрок олиб чиқиш, зеро бу мамлакатга олтин кириб келишини таъминлайди, бу эса $з навбатида ички харажатлар, ишлаб чиқариш ва бандликни оширади;
• ижобий савдо колдигини таъминлаш максадида экспортни купайтириш ва импортни кискартириш учун ташки савдони тарифлар, квоталар ва савдо сиёсатининг бошка дастаклари ёрдамида тартибга солиш;
• четга хомашё олиб чиқишни кескин чегаралаш ёки таъкиклаш, мамлакатда казиб олинмайдиган хомашёларни четдан божларсиз импорт килишга рухсат бериш, бу олтин захираларини жамлаш ва тайёр махсулотларнинг экспорт нархларини паст даражада ушлаб туриш имкониятини беради;
• колонияларнинг метрополиядан ташкари барча бошка мамлакатлар билан хар кандай савдосини таъкиклаш, факат метрополиягина колонияларда ишлаб чикарилган товарларни хорижга сотиши мумкин, шу билан биргаликда колонияларда тайёр таварлар ишлаб чиқаришни таъкиклаш оркали уларни метрополия учун хомашё этказиб берувчига айлантириш.
Меркантилистик карашлардан иқтисодий тизим тўла бўлмаган бандлик шароитида фаолият олиб бораётганлиги келиб чикади, бунинг натижасида эса четдан кириб келган кушимча олтин ортикча ишчи кучи билан бирлашиши ва ишлаб чиқаришни купайтириши мумкин. Акс холда эса, яъни тупик бандлик назарда тутилса, четдан олтин кириб келиши инфляцияни ўсишига олиб келади, бу эса ушбу олтинлардан самарали фойдаланиш имкониятини бермайди.
Амалдаги иқтисодий сиёсат
Меркантилизм намоёндалари дунёқарашлари билан асосланган амалий иқтисодий сиёсат кимматбахо металларни ишлатиш ва айирбошлаш устидан давлат назоратини ўрнатилишига олиб келди. Ҳукумат хусусий шахслар томонидан олтин ва кумушни четга олиб чиқишни таъкиклаб куйишга ҳаракат кила бошлади. Қўлга тушиб колганлар турли жазоларга, хаттоки ўлим жазосигача маҳкум килинди.
Ҳукумат ташки савдони амалга ошришни алохида йуналишлар бўйича ва алохида компанияларгагина рухсат берарди. Бу компанияларнинг асосий вазифаси савдо балансини ижобий колдикка эришишини таъминлаш ади. Уша пайтда вужудга келган савдо монополиялари —«Hudson Bay Company» ва «Dutch East India Traiding Company» — бир нача ўн йиллаб, XVIII асрнинг ўрталаригача фаолият олиб борди. Бундан ташкари, ҳукумат экспортга субсидиялар ажратган, исътемол товарлар импортига божхона божлари жорий этган, айни пайтда экспорт товарга айлантириш мумкин булган хом ашё импортига бож жорий этилмаган.
Меркантилистларнинг халқаро савдо назарияси учун сезиларли ҳиссаси шундаки, улар мамлакатнинг иқтисодий тараккиётида халқаро савдонинг аҳамиятини кайд этдилар ва уни ривожлантириш моделларидан бирини ишлаб чикдилар. Улар замонавий иқтисодиётда ишлатиладиган тўлов баланси тушунчасини биринчилардан бўлиб изоҳлаб беришган.
Меркантилистлар дунёкарашларининг чегараланиб колганлиги шундаки, улар бир мамлакатнинг бойиши факатгина у савдо олиб бораётган бошка мамлакатнинг камбагаллашуви хисобига юз бериши мумкин деб хисобладилар, халқаро иқтисодиёт ривожланиб боришини, бинобарин мамлакатнинг ривожланиши мавжуд бойлик чегарасида эмас, балки бу бойликни купайтириш хисобига ҳам юз бериши мумкинлигини тушуна олмадилар. Бирок бир мунча кейинрок вужудга келган физиократлар таълимотларидан фаркли уларок, меркантилистларнинг карашлари илмий тафаккурни халқаро иқтисодиётда классик мактаб гоялари томон ундади.
Меркантилистлар мактаби иқтисодиётда бир юз эллик йил хукмронлик кидди. Бунинг натижасида XVIII асрнинг бошларига келиб, халқаро савдо барча мумкин булган, баъзан умуман сунъий чеклашлар тури билан ураб ташланди. Турли давлатлар томонидан ишлаб чикилган савдо коидалари нафакат ўзаро савдо йўлига улкан ғов бўларди, балки тугилиб келаётган капиталистик ишлаб чиқариш эхтиёжларига ҳам мое келмас эди.
Инглиз иқтисодчиси Давид Хьюм “нарх-олтин-оқимлар” ўзаро таъсири механизмини ишлаб чқиш орқали биринчилардан бўлиб меркантилистларга зарба берди. У меркантилистларнинг, мамлакат ўзида мавжуд олтин миқдорини чексиз кўпайтириб бориши мумкин, бу унинг халқаро бозордаги рақобатбардошлигига таъсир кўрсатмайди, деган фикрларининг нотўғрилигини кўсатиб берди.
Давид Хьюм савдо балансини ижобий қолдиқда ушлаб туриш натижасида олтиннинг оқиб кириши мамлакат ичида пул таклифининг ортишига, иш ҳақи ва нархларнинг кўтарилишига олиб келиши мумкинлигига ўз эътиборини қаратди. Нархларнинг ошиши натижасида мамлакатнинг рақобатбардошлиги пасаяди. Аксинча, олтиннинг чиқиб кетиши мамлакат ичида пул таклифининг камайишига, иш ҳақи ва нархларнинг пасйишига олиб келади ва мамлакат рақобатбардошлиги ортади. Бинобарин, мамлакат савдо баланси қолдиғини ҳамиша ижобий ҳолатда ушлаб тура олмайди – бунга ички иқтисодий омиллар йўл қўймайди. Олтиннинг ҳаракати миллий иқтисодиётларни созлаб турадиган нозик механизм ҳисобланади, бунинг натижасида экспорт миқдори импорт миқдори билан тенглашади ва савдо қолдиғи нолга айланади.
Бу тамойил қуйидагиларга асосланиб ишлаб чиқилган: Муомаладаги пул миқдори билан нарх даражаси ўртасида тўғридан тўғри боғлиқлик мавжуд; Ҳар икки мамлакатда тўлиқ бандлик ҳукмрон; Сотиладиган товарларга талаб нарх бўйича эгилувчан; Товарлар бозорида ҳам, ишлаб чиқариш омиллари бозорида ҳам соф рақобат ҳукмрон; Миллий валюта олтинга, олтин миллий валютага эркин айирбошланади.
Мана шу шартлар бажарилганда савдо балансининг мувозанатлашуви автомат равишда юз беради.
Шундай қилиб, меркантилистлар биринчи бўлиб халқаро савдонинг ўзига хос моделини таклиф этдилар. Улар мамлакатнинг бойлиги мамлакатда мавжуд бўлган олтин ва кумуш миқдори билан боғлиқ деб ҳисобладилар. Меркантилистлар товарларни мамлакатга олиб киришга нисбатан уларни четга қўпроқ олиб чиқиш, экспортни кўпайтириш ва импортни қисқартириш учун ташқи савдони тартибга солиш, четга хомашё олиб чиқишни кескин чегаралаш ёки таъқиқлаш, хомашёларни четдан божларсиз импорт қилишга рухсат бериш, колонияларнинг метрополиядан ташқари барча бошқа мамлакатлар билан ҳар қандай савдосини таъқиқлаш керак деб таъкидлайдилар.
Мана шу шартлар бажарилганда савдо балансининг мувозанатлашуви автомат равишда юз беради.
Шундай килиб, меркантилистлар биринчи бўлиб халқаро савдонинг узига хос моделини таклиф этдилар. Улар мамлакатнинг бойлиги мамлакатда мавжуд булган олтин ва кумуш микдори билан боглик деб хисобладилар. Меркантилистлар товарларни мамлакатга олиб киришга нисбатан уларни четга купрок олиб чиқиш, экспортни купайтириш ва импортни кискартириш учун ташки савдони тартибга солиш, четга хомашё олиб чиқишни кескин чегаралаш ёки таъкиклаш, хомашёларни четдан божларсиз импорт килишга рухсат бериш, колонияларнинг метрополиядан ташкари барча бошка мамлакатлар билан хар кандай савдосини таъкиклаш керак деб таысидлайдилар. Бу мактаб намоёндалари илк бор ташки савдо ва мамлакатнинг ички иқтисодий ривожланиши уртасидаги ўзаро богликдикни курсатиб бердилар.
Кейинчалик классик номини олган мактаб вакиллари ташки савдога меркантилистча карашларга кескин зарба беришди.
Do'stlaringiz bilan baham: |