I. ЎҚув материаллар 1 фандан лекциялар курси


-а расм. Савдо бўлмаган шароитдаги мувозанат (Ўзбекистон)



Download 1,34 Mb.
bet15/90
Sana21.02.2022
Hajmi1,34 Mb.
#75167
TuriЛекция
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   90
Bog'liq
1.1 Фандан лекциялар курси

2.3.1-а расм. Савдо бўлмаган шароитдаги мувозанат (Ўзбекистон).




2.3.1-б расм. Савдо бўлмаган шароитдаги мувозанат (Япония).
1-б расмдаги ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи эса Япония ўзи нисбий устунликка эга бўлган 2-товарнинг ҳар бир қўшимча бирлигини ишлаб чиқаришни таъминлаш учун борган сари ортиб борувчи 1-товар бирлигидан воз кечишга мажбур бўлишини кўрсатмоқда.
@ Трансформациянинг чегаравий меъёри (marginal rate of transformation) — 1-товарнинг қўшимча бирлигини ишлаб чиқариш учун воз кечиладиган 2-товар сони.
Ўрнини қоплашнинг чегаравий меъёри (marginal rate of substitution) — мавжуд истеъмол даражасининг сақланиб қолиши таъминланган ҳолда 1-товарнинг қўшимча бирлигини ишлаб чиқариш учун воз кечиладиган 2-товар миқдори.
Халқаро савдо қуйидаги жиҳатлар билан характерланади:
-Ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи ҳар бир мамлакатда турлича, бу уларда ўзаро савдога киришишга иштиёқ туғдиради;
-Агар ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи мос келса, яъни ишлаб чиқариладиган товарлар нисбати ҳар икки мамлакатда бир хил бўлса, ўзаро савдо истеъмолчиларнинг диди ва истакларидаги фарққа асосланади, бу эса жуда яқин мамлакатларда ҳам ҳеч қачон тўлиқ мос келмайди;
-Таклиф трансформациянинг чегаравий меъёри, талаб эса ўрнини қоплашнинг чегаравий меъёри билан аниқланади;
-Халқаро савдо амалга ошадиган мувозанат нархи товарга бўлган жаҳон нисбий талаби ва жаҳон нисбий таклифи билан аниқланади.
Мамлакатлар бир-бири билан савдо муносабатларига киришгунча бўлган мувозанат трансформациянинг чегаравий меъёри (таклиф) ва ўрнини қоплашнинг чегаравий меъёри (талаб) ўртасидаги ўзаро таъсир орқали ўрнатилади. Ўзбекистоннинг ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи ўрнини қоплашнинг чегаравий меъёри эгри чизиғи (I) билан A нуқтада туташган, ушбу нуқтада мамлакат эҳтиёжларини қондириш максимал даражага этади – Ўзбекистон ўзи ишлаб чиқарадиган 1- ва 2- товарларни максимал миқдорда истеъмол қилади. Япониянинг ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи эса ўрнини қоплашнинг чегаравий меъёри эгри чизиғи (I*) билан A* нуқтада туташган, яъни ушбу A* нуқтада мамлакат эҳтиёжларини қондириш максимал даражага этади – Япония ўзи ишлаб чиқарадиган 1- ва 2- товарларни максимал миқдорда истеъмол қилади.
Ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғлари ва ўрнини қоплашнинг чегаравий меъёри эгри чизиғлари шаклининг ҳар хиллиги туфайли 1- ва 2-товарларнинг Ўзбекистон ва Японияда (A ва A*) турлича бўлади. 1-товарнинг нисбий мувозанат нархи Ўзбекистонда A нуқтадан ўтувчи тўғри чизиқ билан ифодалан ва у 2-товарнинг 1/4 бирлигига тенг, яъни PA = P1/P2 = 1/4
Японияда эса ушбу нарх A* нуқтадан ўтувчи тўғри чизиқ билан ифодаланган бўлиб, бу нисбий нарх 2-товарнинг 4 бирлигини ташкил этади: PA* = P1/P2 = 4
Шу нарса аниқ равшанки, Pa/A < P*a/A* бўлгани боис Ўзбекистон 1-товар, Япония эса 2-товар бўйича нисбий устунликка эга. Ишлаб чиқаришнинг максимал ҳажми (V)га ҳар икки мамлакатда A ва A* нуқталарда эришилади, Q1 va Q2 1- ва 2-товарларни ишлаб чиқариш миқдорини ифода этади:

P1xQ1+P2Q2 = V


Савдо бошлангандан сўнг 1-товар бўйича нисбий устунликка эга бўлган, шунинг учун ушбу товарни ишлаб чиқаришга ихтисослашувчи Ўзбекистон 2-товар ишлаб чиқаришини қисқартирган ҳолда 1-товар ишлаб чиқаришини кенгайтиради, бинобарин ишлаб чиқариш нуқтаси А ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи бўйлаб пастга қараб кўчади. Япония эса 2-товар бўйича нисбий устунликка эга, шунинг учун у ушбу товарни ишлаб чиқаришга ихтисослашади ҳамда 1-товар ишлаб чиқаришини қисқартирган ҳолда 2-товар ишлаб чиқаришини кенгайтиради, ўз навбатида ишлаб чиқариш нуқтаси A* ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи бўйлаб юқорига қараб кўчади (2.3.2.-а ва 2.3.2.-б расмлар). Бу жараён ҳар икки мамлакатдаги нисбий нархлар тенглашгунгача давом этади. Янги нисбий нарх РA= 1/4 ва РА* = 4 орасида жойлашади. Бизнинг вазиятда бу нархни ифода этувчи чизиқ Ўзбекистонда B, Японияда B* нуқталар орқали ўтади ва РВВ*=1 га тенг бўлади. Мана шу ҳолатда нисбий устунлик назарияси ўз ниҳоясига этади. Стандарт модел ортиб борувчи ўрнини қоплаш харажатларини ҳисобга олган ҳолда бу назарияни бошқачароқ талқин этади.





Download 1,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish