I. ЎҚув материаллар 1 фандан лекциялар курси



Download 1,34 Mb.
bet18/90
Sana21.02.2022
Hajmi1,34 Mb.
#75167
TuriЛекция
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   90
Bog'liq
1.1 Фандан лекциялар курси

ToT = (Px/Pim) x (Qx /Qim)

Халқаро савдо ва иқтисодий ўсиш орасидаги боғлиқлик ҳамиша жиддий мунозаралар учун мавзу бўлиб келган: бир томондан ишлаб чиқаришни кучайтириш экспортга янада арзонроқ товарлар таклифини кенгайтиришга ва янги бозорларни эгаллашга олиб келиши мумкин, аммо бошқа томондан эса, бунинг натижасида иқтисодий ўсишнинг тезлашуви туфайли мамлакатда юзага келган устунликлар янада арзон экспорт нархлар орқали хорижга ўтиб кетади. Ўсиш, унинг халқаро савдога таъсири нуқтаи назаридан нейтрал, экспортни кенгайтиришга қаратилган ва импорт ўрнини қоплашга қаратилган бўлиши мумкин. Ўсишнинг халқаро савдога таъсири қандай ишлаб чиқариш омиллари - экспортни кенгайтиришга қаратилган омиллар ёки импорт ўрнини қоплашга қаратилган омилларнинг ўсиши билан аниқланади.


Фараз қилайлик, Ўзбекистон ва Япония фақат 1- ва 2-товарларни ишлаб чиқаради.
Горизонтал ўққа 1-товарнинг нисбий миқдорини унинг ўсишини инобатга олган ҳолда (Q1+Q1')/(Q2+Q2'), вертикал ўққа эса нисбий нарх 12)ни жойлаштирамиз. Биринчи мамлакатда экспорт қилинадиган 1-товар ишлаб чиқариши кескин кўпайиб кецин, бу ҳолда унинг таклифи ортади ва 2-товарнинг нисбий ишлаб чиқариши камаяди. Нисбий таклиф эгри чизиғи RS нуқтадан RS' га кўчади. 1-товарнинг нисбий нархи (P1/P2)дан (P1/P2)'гача тушади (2.3.4-расм)

.


2.3.4-а расм. Экспортни кенгайтиришга қаратилган ўсиш
2 .3.4-б расм. Импортни ўрнини қоплашга йўналтирилган ўсиш

Экспорт нархлари тушади, импорт нархлари эса ортади. Бу Ўзбекистон учун савдо шарти ёмонлашгани, Япония учун эса савдо шарти яхшиланганидан далолат беради. Қайси мамлакатда ўсиш бошлангани эмас, балки қайси товар ишлаб чиқариши кўпайганлиги муҳим ҳисобланади. 1-товар ишлаб чиқариши Японияда ўсганда ҳам бу ҳолатнинг нисбий таклиф эгри чизиғига таъсири худди юқоригидек бўлар эди.




@ Экспортни кенгайтиришга қаратилган ўсиш (export-biased growth) — мамлакат экспорт қиладиган товар ишлаб чиқаришини кенгайиши бўлиб, бу савдо шартини савдо ҳамкорлари фойдасига яхшиланишига олиб келади.

Экспортни кенгайтиришга қаратилган ўсиш ҳар бир мамлакатда экспорт товарини – бизнинг мисолимизда Ўзбекистонда 1-товар, Японияда 2-товар ишлаб чиқаришини кўпайиши билан аниқланади. Жаҳон бозорига бу товарлар таклифининг ортиши нисбий нархларнинг пасайишига олиб келади. Чунки ҳар бир мамлакат нисбий нархи ортиб бораётган импорт товарларини илгаридек миқдорда сотиб олиш учун нисбий нархлари тушуб бораётган ўзларининг экспорт товарларини янада кўпроқ миқдорда сотишга мажбур бўлишади. Бунинг натижасида экспортни кенгайтиришга қаратилган ўсиш мамлакат савдо шартини савдо ҳамкорлари фойдасига яхшиланишига олиб келади.


Бошқа томондан эса, агар Ўзбекистон ва Японияда мос равишда импорт қилинадиган 2-товар ёки 1-товар ишлаб чиқариши кўпаядиган бўлса, нисбий таклиф эгри чизиғи RS нуқтадан RS' нуқтага кўчади. Натижада 1-товарнинг нисбий нархи (P1/P2)дан (P1/P2)'гача кўтарилади (2.3.4.-б расм), бу Ўзбекистон учун савдо шарти яхшиланиб, Япония учун ёмонлашишини англатади.


@ Импорт ўрнини қоплашга қаратилган ўсиш (import-biased growth) — мамлакат импорт қиладиган товар ишлаб чиқаришининг кенгайиши бўлиб, бу савдо шартини савдо ҳамкорлар учун ёмонлашиб, мамлакат фойдасига яхшиланишига олиб келади.

Импорт ўрнини қоплашга қаратилган ўсиш ҳар бир мамлакатда импорт билан рақобат қилувчи товар – бизнинг мисолимизда, Ўзбекистонда 2-товар, Японияда эса 1-товар ишлаб чиқаришининг ўсиши билан белгиланади. Бу товарлар ички ишлаб чиқаришининг ўсиши экспорт нисбий нархларининг ортишига, импорт нисбий нархларининг пасайишига олиб келади, чунки ҳар бир мамлакат мустақил равишда ишлаб чиқараётгани боис анъанавий импорт товарларини камроқ харид қила бошлайди. Импортга талабнинг қисқариши натижасида импорт товарлар нисбий нархи тушади, бинобарин савдо шарти савдо ҳамкорлари учун ёмонлашиб, мамлакат фойдасига яхшиланишига олиб келади.



Download 1,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish