II.2. Полимерларнинг молекуласини массаси, молекуляр
массавий тақсимоти ва полидисперслиги
Молекула - бу атомларнинг кимёвий бирикиши натижасида ҳосил бўлган модданинг энг кичик зарраси бўлиб, унинг массаси таркибидаги атомлар массасининг йиғиндисига тенг. Айнан атомларни миқдорига қараб моддалар шартли равишда паст молекуляр бирикмалар ва юқори молекуляр бирикмалар, яъни полимерларга ажратилади.
Молекуланинг массасини мутлоқ миқдори массанинг атом бирлигида (м.а.б.), яъни СИ тизимида 1,66057*10-27 кг га тенг деб олинган ва 12С нуклидининг атом массасининг 112 қисмига нисбатан аниқланади. Одатда полимерларнинг массалари нисбий молекуляр массалар орқали ифодаланади. Бунга асосий сабаби этиб қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
- полимерларнинг мутлоқ молекуляр массаси миқдорлари 10-18 кг дан то 10-26 кг гача бўлган оралиқда ва нисбий молекуляр массалари эса 104 дан то 107 оралиқдаги тартибларда бўлади. Амалий ҳисоблашлар учун массанинг мутлоқ миқдоридан фойдаланиш нисбий миқдорга қараганда бирмунча ноқулайроқдир;
- молекуляр массалар ҳақидаги тушунча ва қоидалар чизиғий бўлмаган, яъни фазовий тузилишга эга, тўрсимон полимерлар учун ноўриндир. Чунки бундай полимерлар устмолекуляр тузилиши билан характерланади;
- полимер молекуласининг синтези амалга оширалаётган муҳитда, ўзига хос термодинамик ва кинетик тўсқинликлар мавжуд. Бунинг таъсирида бир хил молекуляр массали, яъни монодисперс полимерни олиш анча мураккаблашади. Айрим табиий полимерланиш реакцияларини ҳисобга олмасак, одатда, барча чизиғий полимерларни синтезлаш пайтида массалари бир хил бўлган макромолекулалар билан бир қаторда, массалари турлича бўлган макромолекулалар ҳам ҳосил бўлади. Синтез маҳсулидан якка полимер молекуласини ажратиб олиш анча мушкул, аммо бир хил массали макромолекулалар тўпламини ажратиш мумкин. Бундай макромолекулалар тўплами полимер фракцияси дейилади. Синтез маҳсули фракцияланмаган полимер ҳисобланади ва уни 10-15, айрим ҳолларда бундан ҳам кўпроқ фракцияларга ажратиш мумкин бўлади. Бу фракциялар бир-биридан ўзининг ҳажмий ёки массавий улуши ҳамда молекуларининг маълум масса миқдорига эга бўлиши билан фарқ қилади. Айни пайтда фракциялар молекуляр массаларини нисбий фарқи полимер молекулаларининг полидисперслигини белгилайди. Бу эса полимер молекулаларининг массасини ўртача қийматини аниқлашга ва уни полимернинг молекуляр массаси деб амалиётга қўллашга имкон беради.
Полимерларнинг молекуляр массаларини аниқлашда турли хил усуллардан фойдаланилади ва улар ёрдамида ўрта сонли молекуляр масса, ўрта массали молекуляр масса ва ўрта молекуляр массалар аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |