Баён қилишга талаблар
Стандартнинг ўзига хос хусусиятларига ва мазмунига қараб, талаблар матн, жадваллар, графиқ материал (расмлар, схемалар, диаграммалар) ёки буларнинг бирикмаси кўринишида баён қилинади. Стандарт матни турлича изоҳланишига йўл қўймайдиган, қисқа, аниқ, стандартнинг қўллашиш доирасига мувофиқ уни қўлланиш учун зарур ва етарли, мантиқий изчил бўлиши лозим. Стандартга фақат объектив методлар билан текшириш мумкин бўлган тафсилотлар ва талабларни киритиш лозим. Стандартда амалдаги стандартларда белгиланган атамалар, таърифлар, белгилар ва қисқартмаларни қўлланиш керак. Катталикларнинг энг катта ёки энг кичик матларини келтирганда “кўпи билан (камида)” ибораларини қўлланиш лозим. Стандартда кўрсатилган меъёрлар, талаблардан оғишларнинг жоиз қийматларини келтиришда “дан кўп (кам) бўлмаслиги керак” иборасини қўллаш керак.
Стандартда ўрнатиладиган катталикларнинг сон қийматлари чекка оғишлари билан ёки энг катта (ёки) энг кичик қийматлар кўринишида кўрсатилиши лозим. Сон қийматларини фоизларда кўрсатишда қуйидагича: “... 63% дан 67% гача” ёки “(65+2%) эмас, балки ” (65+2)% ёзиш керак. Рим ҳарфларидан фақат буюмнинг навини (тоифаси, синфи ва б.) кимёвий элементларнинг валентлигини, йилнинг кварталларини, ярим йилликни белгилащда қўлланиш керак. Қолган ҳолларда араб рақамлари қўлланилади.
Ҳисоб бирликлари ва физик катталиклар бирликларининг белгилари жадвалларда, формулаларга кирадиган символлар ва сонли коэффициентларни тушунтиришда ва матнда, фақат сонли қийматларда қўлланилади ва нуқтасиз ёзилади. Стандартда қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
– сўзлашув ибораларини, техницизм ва касбийликни қўлланиш;
– бир тушунчанинг ўзига маъноси жиҳатдан яқин турли илмий-техникавий атамалар (синонимлар) ни, шунингдек ўзбек ва рус тилларида тенг маъноли сўзлар ва атамалар мавжуд бўлгани ҳолда чет сўзлар ва атамаларни қўлланиш;
– ихтиёрий ясама сўзларни қўлланиш;
– рус орфографиясида белгиланганлардан бошқа қисқартма сўзларни қўлланиш.
Стандарт матнини бўлимларга ажратиш керак. Бўлимлар моддалар (пунктлар) га ёки кичик бўлимлар ва моддаларга ажратилиши мумкин. Моддалар, зарур бўлганда, кичик моддаларда бўлиниши мумкин. Стандарт матнини моддаларга ва кичик моддаларга бўлишда ҳар бир модда, кичик модда тугал ахборотни ўз ичига олиши зарур. Бўлимлар, кичик бўлимлар, моддалар ва кичик моддаларни араб рақамлари билан белгилаш ва абзацдан сатр бошидан ёзиш керак. Бўлимлар меъёрий ҳужжатдаги асосий қисмнинг бутун матни доирасида (иловалар бундан мустасно) тартиб рақамлари билан белгиланади.
Сарлавҳалар бўлимлар, кичик бўлимларнинг мазмунини аниқ ва кисқа акс эттириши лозим. Бўлимлар, кичик бўлимлар ва моддаларнинг сарлавҳаларини бош ҳарфлар билан охирига нуқта қўймасдан, абзацдан бошлаб ёзиш керак. Моддалар ёки кичик моддалар ичида санаб кўрсатишлар бўлиши мумкин. Санаб кўрсатилган ҳар бир сатр олдида дефис ёки, зарур бўлганда, стандартнинг матнида санаб ўтилганларнинг бирига ҳавола қилишда кичик сатр ҳарфларини қўйиш керак. Кичик ҳарфдан кейин қавс қўйилади. Санаб ўтилганларни кейинчалик равшанлаштириш учун араб рақамларидан фойдаланиш зарур, бу рақамлардан кейин қавс қўйилади. Жадваллар кўрсаткичларнинг яққол ифодаланиши ва таққослашнинг бўлиши учун қўлланилади. Жадвал номини жадвал устида жойлаштириш лозим. Жадвалнинг бир қисмини шу бетнинг ўзида ёки бошқа бетга кўчиришда жадвал номи унинг фақат биринчи қисми устида жойлаштирилади.
График материал – расмлар (схемалар, диаграммалар ва ҳ,к.) стандартга объектнинг хоссаларини ёки тафсилотларини яхши белгилаш, шунингдек стандарт матнини яхши тушуниш учун жойлаштирилади. Стандарт матнида график материалга ҳавола берилган бўлиши керак. График материал ўзи тўғрисида биринчи марта эслатилган матндан кейин бевосита ёки кейинги бетда, зарур бўлганда эса иловада жойлаштирилиши лозим. Матнда жойлаштириладиган расмлар, схемалар, диаграммалар ва ҳ.к. КҲЯТ стандартларининг талабларига мувофиқ бўлиши лозим. Стандартда график материални тўлдирувчи жадваллар мавжуд бўлса, жадвалларни график материалдан кейин жойлаштириш лозим. График материалнинг бирор мавзуга бағишланган номи бўлиши мумкин, бу номи график материал тагида қуйидагича жойлаштирилади:
1-расм – Асбобнинг деталлари.
Иловада жойлаштирилган формулалардан мустасно, матндаги формулалар сидирга араб рақамлари билан белгиланиши лозим. Рақамлар формула сатҳида ўнг томонда икки томонлама қавс ичида ёзилади. Бир формула қуйидагича белгиланади – (1). Матнда формуланинг тартиб рақамига ҳаволалар қавслар ичида берилади.
Стандартда қуйидаги ҳаволалар берилади:
– ушбу стандартга;
– бошқа стандартларга.
Ушбу стандартга ҳаволаларда бўлимлар, кичик бўлимлар, моддалар, кичик моддалар, санаб кўрсатилганлар, график материал, формулалар, жадваллар, иловалар (шу жумладан, унинг бўлимлари, кичик бўлимлари, моддалари, кичик моддалари ва жадваллари), шунингдек ушбу стандартдаги жадвалларнинг графалари ва сатрлари ва расмдаги буюм таркибий қисмларининг позициялари кўрсатилади. Ҳаволаларда қуйидагилар ёзилади “ 2 - бўлимга мувофиқ ...”, “3.1 га мувофиқ...”, 3.1.1 бўйича ...”, “4.2.2 га мувофиқ, санаб кўрсатилган б...”, А.2-расмга мувофиқ ...”, (5-расм), “(3) формула бўйича ...”, “1-жадвалга мувофиқ...”(4-жадвал) “А иловага мувофиқ...” (Г илова) ва ҳ.к.
Агар матн, жадваллар ёки график материалнинг мазмунига тушунтирувчи ёки маълумотнома маълумотлари зарур бўлса, стандартларда изоҳлар келтирилади.
Стандартда келтирилган алоҳида маълумотларни тушунтириш зарур бўлса, бу маълумотларни саҳифа остига ёзув белгиси билан белгилаб қўйиш лозим. Саҳифа остига ёзиладиган изоҳ ушбу белги қўйилган бет охирида жойлаштирилади ва матндан ингичка горизонтал чизиқ билан чап томонда ажратилади, жадвалда жойлашган маълумотларга изоҳ эса, жадвал охирида, жадвалнинг тугалланганлигини ифодаловчи чизиқ устида ёзилади. Саҳифа остига ёзув белгиси тушунтириш бериладиган сўз, сон, символ, жумладан кейин сатр устида ва тушунтириш матнидан олдинда қўйилади.
Саҳифа остига ёзув белгиси қавсли араб рақамлари билан ёзилади ва матн шрифтининг юқори четига тенг сатҳда жойлаштирилади.
Стандартда қуйидаги қисқартмалар рухсат этилади: рақамлар билан б.-бет; й. - йил; йй. - йиллар; мин. - минимал; макс. - максимал; абс. - абсолют; нис. - нисбий қисқартмалари, шунингдек умумқабул қилинган қисқартмалар, яъни ҳ.к. - ҳоказо; ва б. - ва бошқалар; қ. – қаранг, номин, - номинал қисқартмалари.
Стандартда катталикларнинг стандартлаштирилган бирликлари, номлари ва белгиларини қўлланиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |