II-мавзу. Стандартлаштиришнинг қонуний асослари, мақсад ва вазифалари, тамойиллари
Ўзбекистон Республикасида стандартлаштиришнинг қонуний асослари Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш бўйича ишларни ташкиллаштириш тўғрисида” (март 1992 й.) республика Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланган стандартлаштиришнинг ташкилий асослари “Стандартлаштириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан қонунлаштирилган. Қонун 28 декабрь 1993 й. да қабул қилинган, 28 февраль 1994 й. умумий ахборот воситаларида чоп этилган ва шу кундан бошлаб кучга кирган1.
Қонунда стандартлаштиришнинг асосий мақсадлари белгиланган:
– истеъмолчилар ва давлатнинг маҳсулот (хизматлар) нинг аҳоли ҳаёти, соғлиги ва мулки, атроф муҳит учун хавфсизлиги масалалари бўйича манфаатларини ҳимоя қилиш;
– маҳсулотнинг ўзаро алмашинувчанлиги ва мос келувчанлигини таъминлаш;
– маҳсулотнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш;
– барча турдаги бойликларнинг тежалишига кўмаклашиш;
– ижтимоий-иқтисодий, илмий-техникавий дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш;
– табиий ва техноген ҳалокатлар ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг содир бўлиши эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда халқ хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлаш;
– ўлчашларнинг бирлилигини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида” қонунида белгиланганки, республикада стандартлаштириш бўйича ишларни ўтказиш умумий ташкилий-техник қоидаларини белгиловчи Ўз СДТ фаолият кўрсатади. Бу қоидаларнинг ўзи Ўздавстандарт томонидан ўрнатилади. Давлатархитектурақурилиш (қурилиш, қурилиш индустрияси, шу жумладан лойиҳалаш ва конструкциялаш соҳасида), Давлаттабиатқўмитаси (табиий бойликлардан фойдаланиш ва атроф муҳитни ифлосланиш ва бошқа зарарли таъсирлардан сақлаш соҳасида, Соғлиқнисақлаш вазирлиги (тиббиётга мўлжалланган маҳсулотлар, тиббиёт техникаси буюмлари, дори-:дармонлар соҳасида, шунингдек республикада чиқариладиган ва импорт бўйича келтириладигаи маҳсулотда инсон учун хавфли аралашмалар борлигини аниқлаш масалалари бўйича) ўзининг ваколат доирасида стандартлаштириш бўйича ишларни ташкиллаштириш, мувофиқлаштнриш ва таъминлаш ишларини олиб боради. Республикада кўлланиладиган меъёрий ҳужжатлар рўйхати келтирилган:
халқаро (давлатлараро, ҳудудий) стандартлар;
Ўзбекистон давлат стандартлари;
тармоқлар стандартлари;
техник шартлар;
маъмурий-ҳудудий стандартлар;
корхоналарнинг стандартлари;
хорижий мамлакатларнинг миллий стандартлари.
Стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужкатларга шунингдек, стандартлаштириш бўйича қоидалар, меъёрлар, техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотлар таснифлагичлари (классификаторлари) ҳам киради.
Халқаро (давлатлараро, ҳудудий), хорижий меъёрий ҳужжатлар Ўздавстандарт томонидан белгиланган тартибда қўлланилади. Ягона ва узлуксиз таълим давлат тизимида таълим давлат стандартлари ишлаб чиқилади, республика Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатлар мамлакатимиз ва хорижий фан ва техникасининг замонавий ютуқларига асосланиши ва халқаро савдо учун ортиқча тўсиқлар пайдо қилмаслиги лозим. Рақобатбардошликни таъминлаш учун ўзувчи (олдиндан тузилган) стандартлар яратилиши мумкин.
Маҳсулотни меъёрий хужжатларсиз ишлаб чиқариш ва харидга қўйиш ман этилади.
Маҳсулотнинг аҳоли ҳаёти, соғлиги, мулкига хавфсизлигини таъминлайдиган меъёрий ҳужжатларнинг талаблари, маҳсулотнинг мос келувчанлиги ва ўзаро алмашинувчанлигини, буларни текшириш усулларининг бир хиллигини ва бир хил тамғаланишини таъминлаш учун риоя қилиниши шарт.
Стандартлар ва ўлчашлар бирлилигини таъминлаш устидан давлат назорати идоралари, объектлари ва субъектлари, давлат назоратини бажарувчи давлат инспекторларининг ҳуқуқлари ва масъуллиги, шунингдек давлат назорати субъектларининг ва буларга раҳбар шахсларнинг стандартлаштириш тўғрисида қонунларни бузганлиги учун, шунингдек стандартлардаги мажбурий талабларни бузганлиги учун жавобгарликлари белгиланган.
Давлат назорати идораларига қуйидаги ҳуқуқлар берилган:
аниқланган бузилишларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма бериш;
текширилган маҳсулотни ишлаб чиқаришни тақиқлаш ёки харидга қўйиш (етказиб бериш, сотиш)ни, фойдаланиш (эксплуатация қилиш) ни тўхтатиш;
стандартларнинг мажбурий талабларига мос келмайдиган ва давлат руйхатидан ўтмаган импорт маҳсулотнинг харидга қўйилишини тақиқлаш;
маҳсулотни ишлаб чиқариш ёки харидга қўйишни (етказиб бериш, сотишни) тақиқлаш тўғрисидаги давлат инспекторининг кўрсатмасини бузганлиги учун жарима ёзиш.
Жарима суд тононидан белгиланади, агар тадбиркор субъект қоидани бузганликдаги айбини ўз бўйнига олса ва жаримани ўз ихтиёри билан тўлашга рози бўлса, бу тўғрида қарор давназорат идоралари томонидан қабул қилинади.
Ўзбекисюн Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10 ноябрь 2006 й. № 235 қарори билан Давлат назорати тўғрисидаги Низомга жаримага тортиш қисмида ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилган (Низом 12 август 1994 й. № 410 ҳукумат қарори билан тасдиқланган).
а) 4 модда бешинчи абзац қуйидагича таҳрирда баён этилади:
“хўжалик фаолиятини юритувчи субъектларга нисбатан стандартларнинг мажбурий талабларини бузганлиги учун, лавозимли шахсларга маъмурий жазо қўлланилгандан кейин йил давомида такрор бузилишга йул қўйганлиги учун харидга чиқарилган маҳсулот нархининг 50 фоизи миқдорида жарималарни қўллаш туғрисида қарор қабул қилиш”;
б) қуйидаги мазмунда 9 модда қўшимча киритилсин:
“9. Хўжалик фаолияти субъектининг охирги ҳисобот санасида жорий активларининг суммасидан 20 фоиздан ортиқ жарималарни ундириш қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ойга ҳар ойда тўлаш шарти билан чўзилиши мумкин”
Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ишлар рўйхати белгиланган:
– халқаро, давлатлараро, ҳудудий меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ёки қатнашиш;
– стандартлаштиришнинг муайян объектлари бўйича қонун ҳужжатларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
– асос бўлувчи ташкилий-методик ва умумтехникавий меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва унинг ишлашини таъминлаш;
– техник-иқтисодий ахборот таснифлагичларини ишлаб чиқиш, булар тўғрисида расмий ахборот тайёрлаш ва чоп этиш, шунингдек барча фойдаланувчиларга тарқатиш:
– умумдавлат аҳамиятидаги илмий-тадқиқот ва бошқа ишларни бажариш
– стандартларнинг мажбурий талабларига риоя қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш;
– меъёрий ҳужжатлар давлат жамғармасини шакллантириш ва олиб бориш. Стандартларни, маҳсулот ва хизматлар каталогини белгиланган тартибда харидга қўйишдан олинган маблағлар, шунингдек стандартлаштириш тўғрисидаги қонунларни бузганлиги учун жаримага тортишдан олинган маблағларнинг бир қисми ҳам молиялаш манбалари бўлиши мумкин.
Давлат бюджети маблағларидан молиялаштириладиган давлат дастурларини ишлаб чиқишда маҳсулот сифатини меъёрий таъминлаш бўлимлари назарда тутилиши лозим.
Мувофиқлик белгиси билан тамғаланган маҳсулот чиқарувчи корхоналарни, шунингдек ананавий технология имнониятларидан ўзувчи, истиқболга мўлжалланган талаблар стандарти бўйича маҳсулот ишлаб чиқаргани учун иқтисодий ёрдам ва рағбатлантириш давлат кафолати Қонунда кўзда тутилган2.