I-мавзу. Кириш. "Стандартлаштириш асослари" фанининг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамияти.
Стандартлаштиришнинг қисқача тарихи
Инсон Homo habilis (моҳир, уқувли инсон) даражасидан Ноmо sapiens (онгли инсон) даражасигача ривожланишидаги фаолиятларинииг бирини энди биз стандартлаштириш деб атаймиз. Қадимий одамлар совуқ иқлим шароитларида ҳаёт учун курашишда ҳайвонларни овлашга ва йиртқич ҳайвонлардан сақланиш усулларини қидиришга мажбур бўлганлар. Овланган ҳайвонлар инсонларга озиқ-овқат ва кийиниш учун тери берган. Инсон ўзининг амалий фаолиятида синаб кўрган овлаш усул ва услубларини "оғзаки стандартлар" кўринишида авлоддан-авлодга узатиб келган. Бунда оддий узатибгина қолмай, балки бу усулларни доимий такомиллаштира борган. Бундай амалиёт инсон фаолиятининг бошқа доираларида ҳам қўлланилган, чунки ҳаёт кечириш воситаларига бўлган талаб-эҳтиёжлар доимий ошиб борган: ёғингарчиликлардан ва душманлардан яшириниш учун иншоат, терилардан кийим тикиш, ирғитиладиган болға ёки тошдан ясалган найза-болға тайёрлаш зарур бўлган.
Доимий ошиб бораётган эҳтиёжларни қондириш учун меҳнат ва овлаш усулларини такрорлаш зарур бўлган, бундаги кўникмаларни эса қабила, урурғ, жамоанинг янгидан-янги аъзолари ўзлаштиришлари ва эслаб қолиш-лари лозим бўлган. Тажриба ва билимларни бу хилда узатиш жараёнида ёзувнинг йўқлигига қарамай, меҳнат усулларини бир хил изоҳлаш, ўзаро муносабатларда ягона қоидалар, муомалаларда андазалар, яъни стандартлар пайдо бўла бошлаган.
Шундай қилиб, барча ҳолларда ҳам муҳим масала ечила борган: фао-лиятнинг энг мақбул, барқарор, самарали шаклларини яратиш лозим бўлган. Бундай тарихий давом этувчи жараён қанчалик тартибсиз, табиий бўлмасин, мерос бўлиб ўтиш кузатилган. Агар инсонлар турли кўникма ва билимларга эга бўлиб, уларни маълум қоидаларда, белгиларда, символларда, эквивалентларда ва нарсаларнинг намуналарида мустаҳкамлаб сақлаб қолмаганда эди, навбатдаги авлодлар барча кўникмаларни бошидан бошлашга мажбур бўлар эди. Стандартлаштириш инсониятнинг эришган ютуқларини мустаҳкамлайди ва сақлайди, тажриба ва билимларини авлоддан-авлодга ўтишини таъминлайди.
Тарих онгли инсоннинг стандартлаштириш соҳасидаги фаолияти нати-жаларига оид кўплаб моддий гувоҳларни бизга қолдирган.
Стандартлаштириш элементлари Ўзбекистон ҳудудидаги меъморий нодир ёдгорликларда кенг қўлланилган. Меъморчиликда стандарт ғиштлар билан бир қаторда турли феруза, гулдор сопол ва кошинкор нақшли плиталар, қизғиш-жигар ранг блоклар, бирнечта ўлчам ва рангдаги зангори ва яшил юпқа ғиштчалардан фойдаланилган. Халқ усталарининг моҳир қўлларида стандарт элементлар жонланган ва инсоният бетакрор гўзал ёдгорликлар: Самарқанддаги Гўр-Амир мақбараси ва Биби-Хоним масжиди, Хивадаги Полвон-Махмуд мақбараси ва Тош-Товли саройи, Самарқанддаги Улуғбек мадрасаси, Бухородаги Калон минорати, Тошкентдаги Кўколдош мадрасасини кўриб, қувонади.
Ўлчашлар соҳасидаги стандартлаштириш инсониятнинг мисли кўрилмаган илмий-техникавий ютуғи-ғалабасидир. Инсон ўзининг бутун ривожланиш тарихида жуда кўп турли-туман ўлчов бирликларини яратди. Ўрта асрларда ҳаттоки ҳар бир шаҳар ўзининг ўлчов бирликларига эга бўлган, йирик ер эгаси ўзининг хусусий ўлчовини ўрнатган. Натижада XIX ва XX асрлар туташган даврда юзлаб турли футлар, қирқ хилдан ортиқ турли миллар, бир юз йигирмата турли фунтлар ва ҳ.к, лар қўлланилган.
Ўзбекистонда қадок, (тахминан 400 г), чакса (6 кг), пуд (16 кг), батмон 10 пуд), даҳсар (II пуд) оғирлик ўлчовлари, эллик (қўл бармоғининг қалинлиги - тахминан 2 см), қарич (катта бармоқ ва очилган жимжилоқ ўртасидаги масофа - тахминан 23 см), чақирим (бир километрдан бир оз кам), тош (чақиримнинг ўзи) узунлик ўлчовлари қўлланилган.
ХVIII аср охирида француз олимлари rypyҳи томонидан ишлаб чиқилган ўлчовларнинг метрик тизими XIX асрнинг иккинчи ярмида халкаро тан олинди. Ўлчовларнинг халқаро бирлилигини таъминлаш мақсадида 1875-йилда 17 мамлакат, шу жумладан Россия Метрик конвенцияга имзо чекди. 1960-йилда ўлчовлар ва тарозилар бўйича Бош конференция Халқаро бирликлар тизими (SI) ни узил-кесил қабул қилди. Шундай қилиб, ўлчов бирликлари халкаро миқёсда бирхиллаштирилди.
1946-йил ноябр ойида Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот (ИСО) тузилди. Шундан кейин стандартлаштириш ёрдамида Ягона Жаҳон Иқтисодий Майдонини яратиш бошланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |